Озодлик радиосининг Тошкент бюроси журналистлари Давид Бурке мукофотига сазовор бўлдилар. 12 июнь куни куни Радионинг Прагадаги офисида бўлиб ўтган тантанали маросимда журналистарга мукофотлар топширилди. Каримовнинг Андижондаги қирғинбаротини қўрқмасдан дадил ëритганлиги¸ журналистик жасорати учун АҚШ давлат департаменти халқаро ëйинлар кенгашининг (BBG) Давид Бурке мукофотини олган Озодлик радиоси Тошкент бюроси журналистлари: Носир Зокир Садриддин Ашуров Ғафуржон Йўлдошев Абдувоҳид Ҳаитов Хусниддин Қутбиддинов Робия Мирзааҳмедова Феруза Жўраева Фармуда Муродова Барно Исҳоқова Мухиддин Абдурасулов Мехрибон Бекиева Гуласал Камолова Лобар Қайнарова Ҳамроқул Қаршиев Элмурод Юсупалиев Фарҳод Ҳазратқулов © фото RFERL Айни бу мукофот, David Burke номи билан машхур. Бу мукофот қўрқмас АҚШ журналисти Давид Бурке номини тамсил қилади ва шахсларнинг журналистикадаги жасоратлари учун берилади. Мукофотни тақдим қилар экан BBG раиси Кеннет Томлинсон “Озодлик”нинг Тошкент бюроси журналистлари жасоратига қойил қолганини айтиб – улар бугун қаҳрамонлардир деди. Мукофотни тақдим қилиш жараëни Чехиянинг собиқ парламент саройида бўлиб ўтди. Ноғоралар гулдуроси остида улкан паннода Озодликнинг Тошкент бюроси журналистлари номлари бир-бир акс этди. Мукофотни Тошкент бюроси журналистлари номидан Барно Исҳоқова қабул қилиб олди. Мукофот бериш жараëнида Чех ҳукумати азолари¸ Америка Овози радиоси бош директори. АҚШнинг Чех республикасидаги элчиси¸ журналистлар ва халқаро жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Uzbekinfo мукофотлар эълон қилинган куни, ўзбек журналистикаси қаҳрамонлари сафида эълон қилинган, касбий фаолияти учун қамоқда ўтириб чиққан "Озодлик" журнилисти Носир Зокирга яна зуғумлар бўлгани ҳақида сўнгги маълумотларни чоп этган эди. "Сиёсатга айлантирилган ошхўрлик" деб номланган бу мақолага кўра 12 июнь куни журналист Носир Зокир дўстиникига ошга боргани учун маҳкамага чақирилгани ва чақирув қоғози олгани ҳақида сўз боради. Айни дамларда эса Чехияда Носир Зокир номи шу куннинг қаҳрамонлари қаторида саналаётган эди. "Узбекинфо" хабари
|