ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 21:55
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 15 » Ислом Каримовнинг собиқ куёви Соса Соlа компаниясини судга берди
Ислом Каримовнинг собиқ куёви Соса Соlа компаниясини судга берди
02:16
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора хонимнинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий "Кока Кола" компаниясидан 100 миллион долларга яқин кўрган зарарини ундириб бериш талаби билан Автрия судига даъво киритди. Бу ҳақда 14 июн куни Британияда чиқадиган Financial Times газетаси хабар тарқатган.

Мақсудийнинг даъви қилишича, компания ўзбекистон ҳукумати билан келишган ҳолда уни "Coca-Cola Bottlers Uzbekistan Ltd" –Тошкентдаги «Кока-кола» заводидаги улушидан маҳрум қилишга ҳаракат қилган. Мақсудийнинг баёнотига кўра Ўзбекистон президенти, «уни мамлакатдаги тижорий манфаатларидан маҳрум этиш мақсадида давлат аппаратининг бор кучидан фойдаланиб келган».

Мақсудий ва Гулнора Каримова 1991 йилда бўлғуси президентнинг қизи 19 ёшда эканлигида оила қуришган эди. Заводнинг 57 фоиз акцияси 2001 йилда улар ажрашиб кетгунга қадар Мақсудийга тегишли бўлган. Никоҳ бекор қилингандан сўнг бу акциялар давлат ихтиёрига ўтказилган.

2004 йилга келиб Ўзбекистон давлат мулк қўмитаси "Coca-Cola Bottlers Uzbekistan Ltd"нинг барча акцияларини "Muzimpex" ўзбек америка қўшма корхонасига ҳар бир активни 14 миллион доллар ҳисобига сотиб юборган.

«Кока-кола» эса ўз навбатида ўзбекистон ҳукумати билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилинмаганини баён қилмоқда: компания тушунтиришларида изоҳланишича, "у хизмат давомида "ўз бизнесини олиб бораётган ҳар бир мамлакат қонунчилиги ва шунингдек АҚШ қонунлари талабларига кўра тайёрланган "Тижоратни амалга ошириш сирлари"га қатъий амал қилган". Бироқ, Financial Times бу баёнотни тўғрилигига шубҳа қилади.

Газетанинг ёзишига кўра, "инсон ҳуқуқлари бузилиши кенг тарқалган ва ҳуқуқий ҳимояга қийинчилик билан эришиладиган бу мамлакатда компания қандай мажбуриятни ўз зиммасига олаётгани шубҳалидир".

(Газета.Ру. таржимаси асосида ўзбекчага Ю.Расул ўгирган)

Просмотров: 1777 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 1.0/5 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz