ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 14:08
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 16 » Аҳмаджон Мадумаров - халқаро мукофот соҳиби
Аҳмаджон Мадумаров - халқаро мукофот соҳиби
22:51
Дублинда ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аҳмаджон Мадумаровга Фронт Лайн халқаро жамғармасининг мукофоти топширилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Фронт Лайн жамғармаси Аҳмаджон Мадумаровни таҳликали шароитда инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилгани учун ушбу мукофот билан тақдирлаган.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил ташкилотининг аъзоси бўлган Аҳмаджон Мадумаровга Дублинда мукофотни топширган БМТ махсус вакили Петер Сузерланд унинг фаолияти ва оиласи тақдирига эътиборни қаратиш мақсадида эканликларини айтган.

Мадумаровнинг уч ўғли ва икки жияни ноқонунуий диний-сиёсий фаолиятда айбланиб турли йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилганлар.

Би-би-си Аҳмаджон Мадумаровдан ушбу мукофотга нима учун лойиқ кўрилгани ҳақида сўради.

Аҳмаджон Мадумаров: - Мен берилган бу мукофотни нафақат менга, Ўзбекистондаги ҳозирги оғир, қийин шароитда ишлаётган, доимо таъқибда юрган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига берилган мукофот деб биламан.

Би-би-си: - Сизнинг назарингизда, Ўзбекистон ҳукумати учун бу мукофот нимани англатади?

Аҳмаджон Мадумаров: - Ўзбекистон ҳукумати учун ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият билан ҳисоблашиш кераклигини кўрсатса керак, менимча бу.

Би-би-си: - Ҳукумат Сизнинг бу мукофотни олаётганингиздан хабардорми? Қандай етиб келдингиз ўзи Ирландияга мукофотни олиш учун?

Аҳмаджон Мадумаров: - Доимо таъқибда бўлганим учун ўзим ҳам менга бундай катта мукофот берилишини яхши англаганим ҳам йўқ эди. Мен Қирғизистонга чиқишга ҳуқуқий томондан ҳақ-ҳуқуқим борлиги учун Қирғизистонга чиқдим. Ва Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига катта миннатдорчилик билдираман - уларнинг ёрдами билан бу ерга етиб келдим.

Би-би-си: - Сизнинг Ўзбекистонда оилангиз ва қамоқхонада ўтирган ўғилларингиз бор. Қамоқхонада бўлган ўғилларингиз тақдири ҳақида нималар маълум Сизга?

Аҳмаджон Мадумаров: - Менинг уч нафар ўғлим ва икки жияним қамоқхонада. Бизнинг Мадумаровлар оиламиздан беш киши қамоқда ҳозир.

Би-би-си: - Улар нимада айбланишган ва қаерда жазони ўташаяпти?

Аҳмаджон Мадумаров: - 1999 йилги портлашлардан сўнг Ўзбекистонда диндорлар устидан олиб борилган ҳақиқий репрессия оқибатида қамоққа олинганлар. Булар барчаси кўчадан қамоққа олинишган. Ўзбекистонда 1998 йилда "Виждон эркинлиги" тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилганидан кейин "Ҳизбут-таҳрир" деган нарсани қўйишиб, ҳар қандай одамни қамаб репрессия бошланган. Биринчи, менинг жияним 1999 йил февралида кўчада ушлаб олиб кетилиб қамалган. Ундан кейин ўғлим Абдулло 14 апрелда Қирғизистонда, стадионда футбол ўйнаб турган ерида ушлаб олиб кетилган. Ундан кейин ўғлим Ҳабибулло Москвада ишлаб, 1999 йил 18 декабрда қайтиб келди. 31 декабрда у ҳам қамоққа олинди. Ва Ҳамидулло ўғлим армиядан қайтиб келди 2000 йил 24 апрелда ва 4 июнда у ҳам қамоққа олинди.

Би-би-си: - Уларнинг ҳаммасининг қамоққа олиниши қайсидир маънода Сизнинг фаолиятингиз билан боғлиқ деб ўйлайсизми?

Аҳмаджон Мадумаров: - Менимча, анча боғлиқлиги бор. Чунки мен ўзим 90 йиллардаги "Бирлик" халқ ҳаракати, Оролни қутқариш комитетларида ишлагандим. Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг мен ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим: Ўзбекистон мустақил деб эълон қилинди ва бу мустақил давлат ривожланиши учун бор кучимни сарфлайман. Ва ҳеч қандай ҳаракат ва партияларга аъзо бўлмаганман. Лекин кейинги пайтларда Ўзбекистонда олиб борилган ҳаракатлар ҳаммани туғёнга солди ва мен шу аснода тазйиққа учрадим.

Би-би-си: - Мана Сиз айтаяпсиз, қийин шароитларда ишлаяпмиз, деб. Умуман халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги Сизга ўхшаган инсон ҳуқуқлари фаолларини қўллаб-қувватлаш учун, назарингизда, етарли иш қилишаяптими?

Аҳмаджон Мадумаров: - Халқаро ҳамжамият томонидан бизнинг ҳозирги даврдаги авторитар тузумимизни ўзгартириш учун бутун ҳамжамият томонидан катта бир босим ўтказилиши керак, деб ўйлайман.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 917 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz