ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 10:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 17 » Ёдгор Турлибеков қамоққа олинган
Ёдгор Турлибеков қамоққа олинган
04:59
Ёдгор Турлибеков қамоққа олинган
16 июн куни қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналист Ёдгор Турлибеков қамоққа олинган.
Турлибековнинг ҳибсга олиниши Ўзбекистонда ўзгача фикрловчи кишилар, мухолифат вакиллари ва мустақил журналистларга нисбатан олиб борилаётган таъқиб ва босимлар фонида юз бермоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ташаббус гуруҳи тарқатган маълумотга кўра шу йилнинг 16 июн куни соат 11ларда Қарши шаҳри, Казаков кўчаси 58 уйда яшовчи, 70 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибековнинг хонадонига 30га яқин милиция ходимлари бостириб киришган, уларнинг 10 таси қуролланган миршаблар бўлган.

Ёдгор Турлибеков 1999 йилдан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аъзоси, 2001 йилдан бошлаб эса мазкур жамиятнинг Қашқадарё вилоят бўлими раиси вазифасида ишлаб келган. У Қашқадарё вилоятида уюштирилган бир неча норозилик акциялари ташаббускори эди.

Турлибековни ҳибсга олиш пайтида автоматлар билан қуролланган кишиларни уни уйига бостириб кириши қамоққа олиш пайтида кейинги пайтларда кузатилаётган ҳодисаларнинг бир кўринишидир.

Ҳукумат шу йўл билан ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат аъзоларини жамоатчилик кўзи ўнгида террорчиларга чиқармоқдами?

Манбаъларга кўра Турлибековни уйини тинтув қилиш ишлари 4 соат давом этган. Қаршидан олинган хабарларга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси уйини тинтув қилиш ва унинг ўзини қамоққа олишга Қарши шаҳар прокурори Акром Очилов рухсат берган. Куч ишлатувчи идора ходимларига Қашқадарё вилоят ИИББ терговчиси Тўлқин Ёрматов бошчилик қилган.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи маълумотларига кўра Турлибековни уйидан компютер, бир неча дона дисклар ва ҳуқуқий адабиётлар олиб кетилган. Терговчи ҳуқуқ ҳимоячиси оила аъзоларига тинтув ўтказилгани ҳақидаги ҳужжатни ва олиб қўйилган ашъёлар рўйхати нусхасини беришдан бош тортган.

Тахминан соат 15 ларда ҳуқуқ ҳимоячиси қўлига кишан солинган ҳолда Қарши шаҳар ИИБ нинг вақтинчалик тутқунлар сақланадиган тергов изоляторига олиб кетилган.

Журналист Тўлқин Қораевнинг маълумотларига кўра Ёдгор Турлибеков Андижон воқеаларидан сўнг доимо кузатув остида бўлган. Шунга қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси халқаро ташкилотларга нафақат вилоятда , балки бутун республикада инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари ҳақидаги маълумотларни етказиб турган.

2004 йилнинг ноябр ойида Турлибеков Қарши шаҳар милицияси томонидан рухсат этилмаган пикет ўтказганлик айби билан ҳибсга олинган ва унга 15 кеча кундузлик қамоқ жазоси белгиланган эди.

Айни пайтда Қарши шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ёдгор Турлибековга қандай аблар қўйилгани маълум эмас.

Юсуф Расул, мустақил журналист, Швеция.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 895 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz