ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.01, 17:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 20 » Қашқадарёда ички ишлар бошқармаси айблов изламоқда
Қашқадарёда ички ишлар бошқармаси айблов изламоқда
00:07
Маълумки, шу йилнинг 16 июнь кунида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси Ёдгор Турлибеков қамоққа олинган эди. Шу кунларда бизгача етиб келаётган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоят тергов органлари 70 ёшдаги кекса отахонни қамоққа олиб куйиб, энди уни айблаш учун материаллар жамлашмоқда. Бу эса ўз навбатида оғдарма - тўнтарма сиёсат олиб бориладиган Ўзбекистонда Сталин даври жаллоди Лаврентий Берья кўрсатмаси ҳали ҳам амал қилаётганидан нишонадир. У айтган эди: “одам тайин бўлса бас, модда (айблов) топилади”.

Илгариги хабарларимиздан ҳам маълумки, 16 июнь кунида Ёдгор Турлибековнинг уйига келган 30 нафар милиция ва МХХ ходимлари томонидан унинг уйида сақланаётган инсон ҳуқуқлари адабиётлари ва компьютер техникаси, ҳамда инсон ҳақлари бузилишига оид тўпланган материаллар ҳам олиб кетилганди. Ўзбекистон Жинояд Процесуал Кодекси қоидаларига кўра, тергов идоралари қамоққа олинган шахсга уч ичда (72 соат) айблов эълон қилишлари шарт. Айни қоидага амал қилаётган Қашқадарёлик терговчилар инсон ҳуқуқлари курашчисини аввал қамоққа олиб энди уни айблаш учун уч кундан бери тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Ишни олиб боаётган терговчи Тўлқин Ёрматов айни кунларда Ёдгор Турлибековнинг компьютерида битилган исм фамилиялар ва мавжуд аризалар асосида рўйхат тузган. Айни мана шу рўйхатга номи кирганлар бирма бир терговга чақиртирилмоқда. Дўқ пўпса ва “йўқотиб юбораман”лар асосида олиб борилаётган сўроқ амалиётига асосан Қашқадарё вилоятидан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятига аъзо бўлиб кирганлар чақиртирилмоқда. Жумладан, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг уйида сақланган барча аризалар ҳам айни дамда тергов томонидан ўрганилмоқда.

“Нима учун давлат рўйхатидан ўтмаган ташкилотга аъзо бўлдинглар деб сўрашди, - дейди ўз номи ошкор қилинишини истамаган манба, - тағин грантлар қанча бўлганлиги ва қаердан, қай вақтда олинганлиги билан қизиқишди”.

Респондентимиз келтирган маълумотларга кўра, тергов томони ҳозирда чақиртирилганлардан тушунтириш хати ёздириб олишмоқда. Ташкилот аъзолиги учун ариза берганларнинг эса имзолари шу усулда текширилмоқда ҳам.

Қашқадарёда инсон ҳуқуқлари курашчиларига қарши аёвсиз кураш бошланди. Бундан ким омон чиқади, ҳозирча номаълум.

Тўлқин Қораев. Мустақил журналист. Швеция.
“Узбек инфо”

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1539 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz