ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 09:59
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 28 » Ўзбекистонда яшаш қандай?
Ўзбекистонда яшаш қандай?
13:58
Расмий оммавий ахборот воситаларининг тарқатаётган хабарлари худди илгаригидек, “омон замон булди” лардангина иборат бўлсада, бир томондан Ўзбекистон ҳукуматига қўлланилаётган халқаро босимлар ҳам ўз кучини кўрсатмоқда. Ўтган 2005 йилнинг май ойида содир бўлган Андижон хунрезлигидан сўнг Европа ва АҚШнинг иқтсидий кўмагидан маҳрум бўлган Каримов ҳукумати ҳозирда пул топишнинг турли йўлларини изламоқда, деб хабар қилади Қашқадарё вилоятидан бўлган ўз номининг ошкор қилинишини истамаган манба.

Унинг билдиришича, вилоят аҳолиси ҳукуматнинг янги қароридан таҳликага тушган, аммо халқ бош кўтарадиган даражада дадил ҳам эмаслигига у алоҳида урғу берди.

“Ўзбекистонда уй жойларнинг қимматлашуви узоқни ўйлаб амалга оширилаётган тадбир, - дейди респондентимиз бўлган Ўзбекистон ёшлари демократик ҳаракати аъзоси, - марказий шаҳарларда турар жой биноларининг қимматлашуви баробарида ҳукумат халққа ўз яшаб турган уйларининг ерини сотиб олиш ҳуқуқини берди. Аммо бу нафақат ҳуқуқ, балки мажбурият ҳамдир. Тез орада уй-жойлар эгалари ўз уйларининг ерини сотиб олишга пул топа олмай давлатдан кредитлар олишгача мажбур бўлишади”, - дейди у башорат қилиб.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган дастлабки кунлариданоқ Республикада эркин фикрни, эркин сўзни бўғиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, мамлакат аҳолисини нафақат ахборот алмашиш эркини бўғишдан, балки ҳукумат раҳбарлари томонидан содир этилаётган жиноятларнинг фош бўлишининг олдини олишдан ҳам иборат. Ўзбекистонда аҳолига ойлик маошларнинг тўланмай келинаётганлиги каби мавзулар, қолаверса ўзбек аёлларининг мардикор ишлаётганлиги ҳам эски мавзуларга айланиб улгурди ва ҳозирда бу каби масалалар билан на ҳукумат ва на халқаро ташкилотлар қизиқишмоқда. Аммо Ўзбекистонда, хусусан Қашқадарё вилоятида нафақат уй-жойлар, балки кундалик эҳтиёж моллари, ҳамда озиқ овқат маҳсулотларининг ҳам нархи осмонга ўрламоқда.

“Аҳолининг асосий қисми ота онаси пенсияси, ёки оиладаги бирор мажруҳнинг нафақаси ҳисобидан кун кўрмоқда. Иш етишмагани камлик қилганидек, ишлаётганларга ойлик маошлари ҳам тўланмаган”, - дейди Қашқадарёлик, ўз исмини ошкор қилишмаган респондентимиз.

Тағин унинг билдирганига кўра, 1 июлдан ойлик маошлар, ҳамда нафақаларга қўшимчалар қўшилгани билан, у пулларни аҳоли олиб улгурмаган ҳам. Бироқ аллақачон нархлар кўтарилиб бўлган.

“Пенсиянинг ҳар 10 минг сўмига 1500-2000 сўм атрофида қўшишди. Қора бозордаги доллар кўрси эса 1 минг 122 сум нархда сотилмоқда. Аллақачон аҳоли учун арзон бўлган маҳаллий ун магазинларда топилмай қолди”, - дейди Ўзбекистон ёшлари демократик ҳаракати аъзоси.

Шунингдек, у айни дамларда бозорлардаги баъзи маҳсулотлар нархини ҳам келтириб ўтди. Бундай бир ой илгари картошка 450 сўмга сотилган картошка ҳозирда 500 сўмга сотилмоқда. Гуруч 800 сўмдан 1100 сумгача ктарилган. Шакар эса 700 сумдан 1300 сумгача. Вилоятдаги бозор ва дўконларда сотилаётган Қозоғистондан келтирилган уннинг бир қопи, ёки 50 килограми шу кунларда 26000 сўм. Бундай бир ой илгари бир қоп Қозиғистон унининг баҳоси 20 минг атрофда бўлган. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми деярлик истеъмол қилмайдиган, ва ёки аниқроқ қилиб айтанда истеъмол қила олмайдиган гўштнинг 1 кгми 2800 сўмдан 3400 сўмгача кўтарилган.

Янги қарор эса Ўзбекистон халқининг дардига чипқон бўлиши ҳозирданоқ равшанлашиб бормоқда. Қорни нонга тўймайдиган аҳоли яқин орада уй-жойлари жойлашган ерни сотиб олишга мажбур қилинади. Ололмаганларнинг қисмати нима бўлади, буни яқин келажак кўрсатади.

Тўлқин Қораев,
Ўзбекинфо.орг

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1118 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz