ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.06, 18:12
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 13 » Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги олдидан уйлар бузилмоқда
Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги олдидан уйлар бузилмоқда
19:52
Қарши шаҳрида аҳоли хонадонлари ва сўнги йилларда хусусий мулкларга айлантирилган кўплаб бино ва иншоатлар бузилмоқда. Ўз хонадонининг бузилишига қаршилик кўрсатганлар милиция томонидан вақтинчалик қамоққа олинаяпти.

“Бу амалиёт эса, аламзада бўлаётган аҳоли вакилларини ўз турар жой биноларининг вайрон қилинишига халал бермай туришлари учун қилинмоқда. Уйлар бузилганидан сўнг эса улар озод қилишади”, - дейди “Uzbekinfo” мухбири билан суҳбатлашган хонадон соҳиблари.

Ўзбекистон ҳукуматининг мунтазам, ҳар йили амалга ошириб турадиган оммавий тадбирларидан бири, у ёки бу шаҳарнинг, ёинки тарихда ўз номини қолдира олган, миллатнинг ўтмишдаги буюк алломалари юбилейларини нишонлашдир. Масалан Самарқанднинг ва Бухоронинг 2500 йиллиги, Нақшбанд ва Мотурудий каби буюк алломалар юбилейлари ҳам шулар жумласидан эди.

Бу сингари тантаналар аҳолига қанчалик қимматга тушаётганлигини бугунги кунларда қаршиликлар ҳам юракдан ҳис қилишмоқда. Гап, яқин келажакда нишонланиши кутилаётган Қарши шаҳрининг 2700 йиллик тўйи ҳақида бормоқда. Мазкур тадбирга тайёргарликлар 2004 йилдаёқ бошланган ва айни шаҳарда аҳоли хонадонларини бузиш билан ҳамоҳанг содир бўлган Андижон хунрезлиги бу тадбирнинг ортга сурилишига сабаб бўлганди. Ҳозирда эса Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Қарши шаҳар ҳокимлиги бош қош бўлиб, шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан Амир Темир кўчаси кесишган жойидан эски шаҳар ҳудудларигача, барча бинолар бузилмоқда.

“Тадбир олдидан шаҳарда жуда кўп ишлар амалга оширилаяпти, - деб хабар қилади Қарши шаҳридаги норасмий манба, - марказий кўчалар, бино ва иншоатлар, ҳаттоки одамлар яшаб турган уйлар ҳам капитал ремонтдан чиқарилаяпти. Кенг ва равон кўчалар, қўша қўша қурилган банкларни айтмаса ҳам булаверади”.

Манбанинг “Uzbekinfo”га маълум қилишича, марказий кўча бўйлаб олтмишинчи йилларда қурилган уйларда яшаб келаётган аҳоли муаммоси билан эса бировнинг иши ҳам йўқ. Уларга зудлик билан ўз уйларини бўшатишлари кераклиги айтилган холос.

“Шаҳар кўркига мос, замонавий тусда қурилган савдо дўконлари, чойхоналар йўл четидан бутунлай олиб ташланиб, асфальт ётқизилаяпти, савдо дўконлари эгаларининг эса додини худога айтишдан ўзга чораси қолмаяпти”, - дейди ўзини Зулхумор дея таништирган хусусий дўкон соҳибаларидан бири.

Унинг сўзларига кўра, Қарши шаҳар ҳокимлиги уй-жойлар ва хусусий биноларнинг бузилиши эвазига товон пули тўлашни ҳам ваъда қилган. Аммо одамлар бу ваъдаларга ишонмаяптилар.

“Бизга маълум қилганларига кўра, уйлари бузилган одамларга давлат томонидан 15 миллион сўм тўлашар эмиш. Бироқ бу имзода холос. Аслида эса, 15 миллионга имзо чекиб 10 миллион сўм олганлар бўлган. Бу давлат макри эмасми”, - давом этади аёл.

Маълумотларга кўра, қаршиликларнинг хонадонлари, бозорлари бузилиши август ойи бошларида Қарши шаҳрига бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг тезлашиб кетган. “Бузилиш, бузилмаслиги савол остида бўлган эски шаҳар ҳудудидаги марказий деҳқон бозори бош вазирнинг бир имоси билан бузиб ташланган. Маҳалла оқсоқоллари томонидан билдирилган эътирозлар эса инобатга ҳам олинмади” дейди афсус Қарши шаҳридаги ўз исмини ошкор қилинишини истамаган манба.

Айни ишларда енг шимариб меҳнат қилаётган устабузармонлар бошида Қарши шаҳар ҳокимининг бирнчи ўринбосари Нормурод Ҳамзаев ва Қарши шаҳар Ички Ишлар Бўлими бошлиғи Сафар Сармановлар туришибти.

“Участка профилактика нозирларига жиддий топшириқлар берилган, - дейди ўзини Зулхумор деб таништирган дўкондор аёл, - ҳудуддаги ҳар бир участка нозири шу ҳудудда кимнинг трактори, ёки бошқа оғир автотехникаси бўлса, уларни ҳам турли биноларнинг бузилишида иштирок этишга мажбур қилишмоқда”.

Респондетларимиз сўзларига кўра, Қарши шаҳридаги янгича бу ободонлаштириш ишларидан аҳоли норозилигига сабаб, уларнинг хусусий бинолари ва турар жойлари учун пул тўланмаётганлиги, ҳамда турар-жойларидан маҳрум бўлганларга янги турар жойлар берилмаётганлигида, холос.

“Эзилаётган халқ дардини кимга айтсину, ким ҳам уни эшитарди”, - деб мулоҳаза билдирди “Uzbekinfo” мухбирига Зулхумор исмлик аёл.

Қарши шаҳри мана шу зайл, ўзининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёрланаяпти.

“Uzbekinfo” учун
Қарши шаҳридан Абдумирзо.

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1276 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz