ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 15 » Ўзбекистон Жаслиқ яқинида янги қамоқхона қурмоқда
Ўзбекистон Жаслиқ яқинида янги қамоқхона қурмоқда
02:04
.Суратда: Жаслиқ колонияси маҳбуслари, 2004 йил, апрел.
Тўлқин Қораев, uzbekinfo учун.

Қурувчилар умрбод озодликдан маҳрум этилганлар учун қуриладиган қамоқхона асосини қуришни бошлашди, Ўзбекистон ҳукумати бу билан 2008 йилнинг 1 январидан президент қарорига асосан кучга кирадиган ўлим жазосини бекор қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

"Ўзбек инфо"га бу ҳақда маълумот берган мабага кўра, қурилиш Қорақалпоғистон шимолидаги Жаслиқ посёлкаси яқинида, машъум колония яқинида бошланган.Янги қурилиш ишларини бош пудратчи, давлатдан 190 минг долларга яқин бўлган маблағни, яъни 200 миллион сўмни бўнак (аванс) сифатида олган Қорақалпоғистондаги "Нукус" қурулиш бошқармаси олиб бормоқда.

Қамоқхона биноси баландлиги 4,5 метр бўлиб, у 2 метр чуқурликдаги ертўлага эга бўлади.

Қарши шаҳридаги "Паҳлавон" қурилиш фирмаси субпудратчи ҳисобланиб, бу фирма қамоқхонанинг 2,5 километр узунликдаги атрофини ўрашни ўз зиммасига олган. Қурилиш харажатлари учун "Паҳлавон" 100 млн. сўм маблағни қўлга киритган.

Қурилиш ишлари 2007 йилнинг охиригача якунланиши керак. 2008 йилнинг дастлабки ойларидан ўлим жазосидан қутилиб қолган қамоқхонанинг доимий мижозлари бу ерга қабул қилинадилар.

Ўлим жазосининг бекор қилиниши ва уни умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши, Ўзбекистон ҳукумати назарида инсонпарварликдек кўриниши керак. Бироқ кўпчилик, президент қарорини кучга киришини интизорлик билан кутаётганлар бу ҳолатдан ғазабга тушишган.

Асосан диний ва сиёсий айблар учун қамалганлар сақланадиган Жаслиқ посёлкасидаги ҳозирги қамоқхона, борган одамларни аксарият ҳолларда қайтиб келмасликлари сабабли кўпчиликда жуда ёмон тассаввур ҳосил қилиб бўлган. Бу колония СССРнинг химиявий қуроллар синовдан ўтказиладиган собиқ ҳарбий объекти биносида жойлашган.

Бу жойнинг ўта ёмон табиати, маҳбусларнинг нормал ичимликдан ва тиббий муолажалардан маҳрумлиги, уларни икки ёки уч йилга бормай сил ёки ичбуруқ касаллигига чалинишларига сабаб бўлади. Маҳбусларнинг фикрича, улар доимо таҳқирлаш ва зўравонликларга дучор этиладилар.

Жаслиқ колонияси 2002 йилда Хизбут Таҳрир исломий партиясига аъзоликда айбланган икки маҳбуснинг қайноқ сувга куйдириб ўлдирилганидан сўнг анча "машҳур" булиб қолганди.

2002 йилнинг кузида колонияга ташриф буюрган БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовен, ўз маърузасида Жаслиқаги бу қамоқхонани тезлик билан ёпишни тавсия этган эди.

Ўзбекистон ҳукумати колонияни ёпишни рад этди, бугунга келиб эса худди ўша жойда умрбод озодликдан маҳрум этилганлар учун янги қамоқхона қурилиши бошлаб юборилди.

"Агар маҳбуслар қатлдан ўлмаса, улар Жаслиқаги даҳшатли шароитлардан нобуд бўладилар", - дейди Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.

Тўлқин Қораев,
«Ўзбек Инфо».

2006-08-14, 23:59

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1026 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz