ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.01, 16:45
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 15 » Инсон хукуки химоячисининг адвокати мижозини химоя килишдан воз кечди
Инсон хукуки химоячисининг адвокати мижозини химоя килишдан воз кечди
23:39
Фарғонадаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг адвокати Дилафруз Нурматова ўз ҳимоясидаги шахсга бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсатолмаслигини маълум қилди. “Uzbekinfo” учун Матлуба Азаматова.

- Бунинг ўз сабаблари бор, балким мени қўрқоқликда айблашлари мумкиндир. Аммо, ҳозирги шароитда мени ва оиламнинг хавфсизлиги муҳимдир, - деб изоҳ беради Дилафрўз Нурматова.

Адвокатнинг айтишига караганда, у ўз фаолиятини имкон қадар Мўътабар Тожибоеванинг озод қилинишга қаратган. Аммо, унинг халқаро радиолардаги чиқишлари, Мўътабар Тожибоева ҳақида айтган фикрлари Ўзбекистондаги айрим рахбарларга ёқмаган.

- Кейинги пайтда мен ўз номимга кўп огоҳлантиришлар олдим. Кўп ҳамкасбларимнинг менга бўлган муносабатлари совуқлашганини ҳис қилдим. Номимга очиқ бўлмасада, турли йўсинда тазйиқлар бошланди. Ҳатто, Фарғона вилоятидаги рахбарлардан бири ўғлимнинг суннат тўйи арафасида менга «Тўйгача тирик қолмаслигинг мумкин, ақлинг билан иш тут» деб маслаҳат ҳам берди, - дейди Дилафрўз Нурматова.

Адвокатнинг айтишига қараганда у шу йилнинг 13 июлида Тошкентга ҳимоясидаги Мўътабар Тожибоеванинг ёнига боргандан сўнг унинг ҳужжатларини текшириш кучайган.

- Вилоят адвокатлар уюшмаси рахбари Ахмадали Қурбонов менга қўнғироқ қилиб Тожибоеванинг олдига борганлигим сабабини, ҳамда адвокат ордери рақами, числоси, шартнома рақами, канча пул тўланганлиги ва йўл ҳаражатига ким пул тўлаганлигини суриштирди. Бунинг сабабини Республика Адлия Вазирлигининг топшириғи, дея изоҳлади, - дейди Дилафруз Нурматова

Бундан ташқари адвокат ўзига нисбатан туғилаётагн ҳавф тобора кучаётганини ҳам қуйидагича изоҳлади.

- Мен ҳар қадамда мени кузатишаётганликларини, уй телефоним назорат остида эканлигини ҳис қилиб тураман. Ҳатто Тошкентдаги Мўътабар Тожибоева устидан бўлаётган суд жараёнларида интернет кафедан фойдаланганлигим учун интернет-кафе ҳизматчиси қаттиқ огоҳлантириш олганини ҳам гувоҳи бўлдим, - дейди Дилафрўз Нурматова.

Мўътабар Тожибоеванинг қизи Маҳлиё Акрамова эса адвокат онасини бошқа ҳимоя қилолмаслигидан афсусланаётганини айтади.

- Мен Дилафрўз опани яхши тушунаман. Онам ҳам жуда кўпчиликни ҳимоя қиламан деб, ўзи қафасга тушди. Ҳозир ҳақиқат ҳеч кимга керак эмас. Шундай қилиб онамнинг умрини қамоқда чиритишмоқчи, - дейди Маҳлиё Акрамова.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, адвокатни мижозини ҳимоя қилганлиги учун таъқиб қилиш Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилмаган. Лекин шундай бўлсада, мамлакатда қонун бузилишлари оддий ҳолга айланган.

Айни дамда 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Мўътабар Тожибоева Тошкентдаги аёллар қамоқхонасида сақланмоқда. Ўтган йили содир бўлган Андижон воқеаларидан сўнг ҳибсга олинган Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон Жиноят кодексиниг 15 га яқин моддаси билан айбдор деб топилган.

Халкаро Нобель мукофоти номинанти бўлган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 2005 йил октябрь ойида Ирландияда бўладиган ҳуқуқ ҳимоячилари анжуманига қатнашиш арафасида қамоққа олинган. Унинг айни дамда яна 2 нафар ҳимоячиси бор.

Матлуба Азаматова,
мустақил журналист.
Uzbekinfo.org

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1371 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz