ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.01, 20:13
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 19 » Ҳукумат қутурмоқда: Бахтиёр Ҳамроев ваҳшийларча калтакланди
Ҳукумат қутурмоқда: Бахтиёр Ҳамроев ваҳшийларча калтакланди
16:45
Афтидан Ўзбекистон ҳукумати инсонийликдан батамом маҳрум бўлиб, мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги жамоатчилик фикрига тупурган ҳолда, хорижий дипломатлар кўзи ўнгида ҳуқуқ ҳимоячиларини калтаклашни уюштира бошлади. Жиззахлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевни жума куни ўз уйида йигирмага яқин аёллар Британиялик дипломатлар кўзи ўнгида калтаклашган. Унга қаттиқ тан жароҳати етказилган, боши ёрилган. Тўлқин Қораев "Ўзбек инфо" учун.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) Жиззах вилот бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроевнинг Британия элчихонаси вакиллари Бен Гренвуд ва Леонид Кудрявцев билан учрашуви эрталаб ҳуқуқ ҳимоячисининг Жиззахдаги уйида бўлиб ўтди. Бу учрашувда мустақил журналист Улуғбек Ҳайдарв ҳам иштирок этган.

Британиялик дипломатлар вилоятдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли, 2 август куни безорилик айби билан қамоққа олинган, 21 ёшли Ихтиёр Ҳамроевнинг ҳибсга олиниши сабабларини ўрганиш мақсадида Жиззахга келган эдилар.

Соат ўн бирларда ҳуқуқ ҳимоячиси уй эшиги қўнғироғи жирингаб қолган. Маълум бўлишича, таклиф этилмаган меҳмонлар беш нафар аёл экан, улар эшик очилиши билан хонадонга бостириб киришган ва ҳуқуқ ҳимоячисини ҳақоратлаб бақира бошлашган. Бахтиёр Ҳамроев "Ўзбек инфо"га бу ҳақда қуйидагиларни гапириб берди:

"Улар мамлакатни ҳеч кимга сотмасликларини айтиб бақира бошлашди. Бизни сотқинликда, айғоқчиликда айлашарди. Ҳукумат ҳатто хорижий дипломатлар ҳузурида шунқа пасткашликка боради деб ўйламаган эдим", ҳайратини яширолмайди Ҳамроев.

Ҳамроевнинг айтишича, аёллар ундан кўчага чиқишини талаб қилишар экан, кўчада уни омма орасида шарманда қилиб ҳақиқий халқ суди ўтказишларини айтишган. Ҳуқуқ ҳимоячиси уларга тезда кўчага чиқишга ваъда бериб, аёлларни уйдан чиқарган ва уйни ичкаридан қулфлаб олган.

"Биз суҳбатни давом эттирмоқчи эдик, бироқ 20 дақиқалардан кейин эшикни куч билан таққиллата бошлашди. Мен милицияга қўнғироқ қилиб, уларга бўлиб ўтаётган воқеа ҳақида хабар қилдим", дея ҳикоя қилади Ҳамроев.

Орадан бирмунча вақт ўтгач, миршаблар келишган, бироқ уларнинг ташрифи вазиятни баттар ёмонлаштирган. Ҳуқуқ ҳимоячиси квартираси эшиклари очилиши билан уйга 20 чоғли аёл яна бостириб кирган. Улар яна уятли сўзлар билан ҳақорат қилишни бошлашган. Миршаблар эса нариги томондан ҳеч нарсага аралашмай қараб туришган.

"Аёллар менга ва дипломатларга қараб, Андижон воқеалари такрорланишини истамасликларини айтиб бақиришар эди", дейди Ҳамроев.

Шундан сўнг улар қўлларига нима келса отиб, синдириб, квартирани остин устун қила бошлашган. Улар ҳуқуқ ҳимоячиси компютерига қараб интилишган пайтда уни қизчаси ишлаш хонаси эшигини ичкаридан қулфлаб олишга улгурган.Бу орада аёллардан бири Бахтиёр Ҳамроев бошига ўткир темир жисм билан қаттиқ урган.

Британиялик дипломатлар карахт ҳолда бу воқеани кузатиб туришган. Улар бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билишмаган. Жанжал тугагач, миршаблар уларни уйдан чиқишларига ёрдам беришган ва Бахтиёр Ҳамроев жуда жанжалкаш киши эканлигини, уни маҳаллада обрўи йўқлигини, бундай воқеалар уни уйида баъзида бўлиб туришини айтган ҳолда, уларни Жиззахдан кузатиб қўйишган.

Калтакланган, бошидан қон оқаётган Бахтиёр Ҳамроев касалхонага йўл олган, бироқ ажабланарлиси врачлар уни қабул қилишмаган ва ёрдам беришдан бош тортишган.

"Мени врач Неъмат Ибрагимов қабул қилди, негадир менга тиббий ёрдам кўрсатишни истамади", дейди Ҳамроев.

Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаол кишиларни аёллар томонидан калтакланиши одатдаги ҳолга айланиб қолган. Ҳукумат ўзидан қолган ва енгил табиат аёллардан ўзини ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва муолифат аъзоларини калтаклашдек ифлос мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланмоқда. Бу усул Ўзбекистон ҳукумати томонидан кейинги уч йил орасида жуда кўп ишлатилган.

Кўпчилик "ёввойи мушуклар", деб атайдиган бундай аёллар кўп ҳолларда фоҳишалик билан шуғулланганликлари сабабли ҳуқуқ тартибот идораларига боғлиқ бўлиб қоладилар ва шу сабабли уларни бошқариш жуда ҳам осон кечади.

Уларга ҳақоратлаб бақиришни, шунингдек "ватанимизни сотмаймиз, Андижон воқеаларини такрорланишини истамаймиз", каби сўзларни ўргатишларига ҳам шубҳа йўқ. Аслида, улар орқали ҳукуматнинг ўзи бақирмоқда.

Бахтиёр Ҳамроев мамлакатда қолаётган ёки озодликдаги оз сонли ҳуқуқ ҳимоячиларидан биридир.

Ўтган йилнинг май ойида Андижонда содир бўлагн қирғиндан сўнг ўнга яқин ЎИҲЖ аъзоси ҳибсга олинган, уларнинг бир қисми суд қилинган, қолганлари суд ҳукмини кутмоқда. Шу ойнинг бошида ЎИҲЖ раиси, бўйин эгмас Толиб Ёқубов мамлакатдан чиқиб кетишга ва сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлди.

Жиззах ҳукумати ҳам афтидан Бахтиёр Ҳамроевни мамлакатдан қувиб чиқариш учун барча чораларни кўрмоқда. Ўтган йилнинг май ойидан буён у деярли уй қамоғида яшамоқда, уни орқасидан кузатувчилар қўйилганган ва доимий назорат остида сақланмоқда. Бундан икки ҳафта муқаддам, айни пайтда тергов ишлари тугаб, иш ҳужатлари судга оширилиши кутилаётган унинг ўғли Ихтиёр қамоққа олинганди.

Нафақат ўзингни, балки, сени яқинларингни ҳам ҳаёти ва ўлими борасида гап кетаётган бундай вазиятда нима қилмоқ керак?
Бахтиёр Ҳамроев мамлакатда қолишдан бошқа имкони йўқлигини айтади.

Бўлиб ўтган воқеа халқаро жамоатчилик, Британия ҳукумати томонидан қандай баҳоланар экан? Улар яна олдингидек бу режимни оқлаш учун бирор баҳона излашармикан? Улар ҳатто Андижон қирғинидан сўнг ҳам шундай йўл тутишган эди...

Тўлқин Қораев – «Ўзбек Инфо» мухбири.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1219 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz