ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.01, 20:52
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 22 » Тамара Чикунова Жасликда умрбод махкумларга камокхона курилаётганидан ташвишда
Тамара Чикунова Жасликда умрбод махкумларга камокхона курилаётганидан ташвишда
03:23
"Оналар ўлим жазосига ва қийноқларга қарши" нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, ўз умрини Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилишга бағишлаган ва ўз мақсадларига оз бўлсада эришган Тамара Чикунова Қорақалпоғистон шимолидаги Устюрт кенглигидаги Жаслиқ посёлкасида умрбод озодликдан маҳрум этилганлар учун қурилаётган қамоқхона жойи нотўғри танланган деб ҳисоблайди.

Галима Бухарбаева Uzbekinfo.org учун.

"Жуда оғир иқлимли шароитда узоқ йилга озодликдан маҳрум этилганлар учун қамоқхона қуриш мумкин эмас, умрбод қамалганлар учун бу янада таҳликали", дейди Чикунова.

Унинг фикрича, ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши, инсоннинг ҳаётини асраб қолишдек туюлади, бироқ уни Устюрт чўллларига ҳайдаш
қайтанга уни ҳаётини хавф остига қолдириш деганидир".

Чикунованинг ишонишича бу қадар шафқатсиз ҳукм, мантиқан олганда ўта хавфли жиноятчиларга берилади. Умрбод озодликдан маҳрум этилганлар учун қурилган қамоқхонада эса алоҳида судланувчилар сақланади. Шунга қарамай Чикунова, бу хилдаги қамоқхона нафақат Жаслиқда балки Ўзбекистоннинг исталган бошқа бир ҳудудида қурилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Бу ерда ҳаво даражаси 50 градусдан ошиб кетадиган ёзнинг қуруқ, қовжираган иқлими, қишнинг минус 20 градусга тушиб кетадиган даҳшатли аёзига ўз ўрнини бўшатиб беради. Жаслиқнинг қаттиқ шамоли йил бўйи эсиб туради. Бундай осон бўлмаган шароитга ўта паст сифатли, шўрланган сув ҳам қўшилади.

Бошқа яна бир муаммо автомобил йўлининг йўқлигидир. Жаслиққа фақат бир темир йўл орқали бориш мумкин, колониядаги маҳбуслар орасида қариндошлари бўлмаган бегона кишилар эса поездларга қўйилмайди.

Ҳукумат Жаслиққа бегоналарнинг бориб қолишидан қўрқади ва шу боисдан Нукусдаги, Қўнғиротдаги ва бошқа жойлардан поезга чиққанлар ортида доимий назоратчи бўлади.Бу тажриба 1999 йилнинг ёзида колонияга дастлабки сиёсий ва диний сабаблар билан қамалганлар пайдо бўлгандан сўнг бошланган.

Айни пайтда uznews.net маълумотларига кўра Жаслиқда янги қамоқхона қурилиши тез суратда олиб борилмоқда, қурилиш 2007 йилнинг охирига қадар якунига етиши керак.Президент Ислом Каримов қарорига кўра, 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинган. Уни ўрнига умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

Чикуновага кўра, ҳукумат балки янги қамоқхона қуриш учун бюджетдан алоҳида маблағ сарфлаши шарт эмас эди.Андижондаги ва Бухоронинг Қоравулбозоридаги ўта хавфли жиноятчилар сақланадиган махсус қамоқхоналарнинг икки бурчига умрбод озодликдан маҳрум этилганларни жойлаштириш мумкин эди.

Ўзбекистонда ўлим жазоси 2008 йилнинг бошидан бекор қилиниши далили, Чикунованинг фикрича, ҳақиқатда ҳали кутилаётган қувончли ҳодисадир. Чунки президент қарори 16 ойдан кейингина кучга киради.

Бу вақтга қадар Чикунованинг айтишича, ҳукумат шу пайтгача амалга оширилмаган ўлим жазоси ижро этилишига мароторий эълон қилиши керак эди.

"Биз ўлим жазосини ижро этилишига мароторий эълон қилиниши жуда муҳим деб ҳисоблаймиз. Бу барча ривожланган мамлакатларда ўлим жазоси бекор қилунганча амалга оширилади. Биз буни Ўзбекистон ҳукуматидан кутмоқдамиз", дейди Чикунова.

Ўзбекистонда ўлим жазоси жазони ижро этиш ва судлов ишларини ўта қоронғу ва жуда ҳам ёпиқ қисми ҳисобланади. Ўзбекистонда қатл этишлар кўп ва хўп. Каримовнинг бир галги матбуот анжуманида эътироф этишича, Ўзбекистонда йилига юзга яқин қатл этиш ҳукмлари ижро этилади.

"Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши" ташкилоти нафақат ўлим жазосини бекор қилишга, балки ҳукмларни ижро этишнинг даҳшатли усулларига ҳам қарши курашиб келмоқда.

Ўлим ҳукмини ижро этиш ҳақидаги қоидага кўра, судланганлар ўз қатл кунларини билмайдилар. Қатл этиладиганлар камерасида яшайдиганлар узоқ вақтгача илҳақ бўлиб, ҳар лаҳзада ўзларини олиб чиқишларини кутадилар. Ўз қатл кунларини кутиб ақлдан озган кишилар ҳам бўлган. Кўп кишилар бундай шароитда ўзларини ўлдиришга ҳаракат қиладилар.

Қоидага кўра ҳукм тушга қадар ижро этилади, куннинг бу қисми маҳбуслар учун ўта асабий бўлади.

Улардан бири "Тушгача яшасанг, ғалаба сеники!", деб ёзганди.

Жазо ижро этилгандан кейин, қатл этилганнинг мурдаси қариндош уруғларига берилмайди, улар ҳатто яқинлари дафн этилган жойни ҳам билмайдилар.

Бу жуда даҳшатли тажриба, дейди Чикунова, бу каби қийноқларга нафақат судланганлар, балки уларни оиласи ҳам мустаҳиқ этилган.

Айни пайтда Чикунова ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келаётган 28 нафар ўлимга ҳукм қилинган кишилар унинг ҳимояси остидаир. Уларнинг барчаси Тошкентдаги қамоқхонанинг қатл этиладиганлар камерасида сақланмоқда.

Уларнинг иккитаси, Шухрат Жўраев ва Искандар Худойберганов мана тўрт йилдирки ўлимга ҳукм қилинганлар камерасида сақланади. Тамара Чикунова улар ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги қарор кучга кирган кунгача кута олишларига умид қилади. Балки улар Жаслиқда қурилаётган қамоқхонасининг дастлабки маҳкумлари

Галима Бухарбаева – Uzbekinfo.org.

Суратда: Искандар Худойберганов, 2002 йилнинг ноябр ойидан ўлимга маҳкумлар камаресида сақланмоқда.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 2050 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz