ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 05:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 23 » Британия элчихонаси Бахтиёр Ҳамроевни калтакланиши ҳақида
Британия элчихонаси Бахтиёр Ҳамроевни калтакланиши ҳақида
16:40
Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевни 18 август куни Жиззахдаги ўз уйида, элчихонанинг икки ходимининг кўзи ўнгида калтакланиши ҳодисасини баҳолашнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда.

Галима Бухарбаева uzbekinfo.org учун.

"Айни пайтда биз бу воқеани қандай йўналишда кўриб чиқишни ўйлаб кўрмоқдамиз, деди элчихона вакили uznews.net билан суҳбатда, балки баёнот ёки норозилик эълон қилармиз".

Британия элчихонаси вакили сўзларига кўра, дипломатлар жуда ҳам кўнгилсиз ва хунук воқеанинг гувоҳи бўлишган. Улар бу воқеа ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев билан учрашувга атайин тўсқинлик қилиш мақсадида уюштирилган бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмайдилар.

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) Жиззах вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроев 18 август куни эрталаб Британия элчихонасининг икки вакили Бен Гренвуд ва Леонид Кудрявцевларни ўз уйида қабул қилганди. Элчихона ходимлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли, 2 август куни безорилик айби билан қамоққа олинган 21 ёшли Ихтиёр Ҳамроевнинг тақдири билан боғлик масалаларни ўрганиш мақсадида келган эдилар.

Бахтиёр Ҳамроевнинг ҳикоя қилишича, тинч суҳбат пайтида кутилмаганда эшикни очиш талаби билан кимлардир қаттиқ тақиллата бошлаган. Барча воқеа 20 чоғли аёлларни уйга бостириб киришлари билан ниҳоясига етди, "ёввойи мушуклар" гуруҳи уйни остун устун қилишди, ҳуқуқ ҳимоячисини ҳақоратлашди ва уни бошига қаттиқ жисм билан урушди.

Айни пайтда Бахтиёр Ҳамроевнинг бошидаги яра битмаган бўлсада соғлиги яхшиланиб бормоқда. Ҳамроев кўпроқ ўзи ҳақида эмас, балки қамоқхонада отаси ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгани учун қийноққа солиниши мумкин бўлган ўғли ҳақида ўйлайди.

Тошкентдаги Британия элчихонасига кўра, улар Бахтиёр Ҳамроев билан доимий алоқада бўлиб туришибди ва унинг соғлиги ҳамда ўғли билан боғлиқ воқеалар ривожини кузатиб туришибди.

Шу билан бирга хорижлик дипломатлар, Ўзбекистонлик фаоллар билан учрашиш борган сари қийинлашиб бораётганини, бундай учрашувлардан кейин одамларда ҳукумат билан муаммолар пайдо бўлаётганини айтишади.

"Биз ким учрашувга рози бўлса ўша билан суҳбатлашаяпмиз. дейди элчихона вакили, бироқ биз Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият жуда ёмон эканлигини, асосан ҳуқуқ ҳимоячиларига қийин бўлаётганини ҳисобга оламиз".

Галима Бухарбаева uzbekinfo.org учун.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1058 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz