ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 14 » Ёмон ҳазил" чин бўлиб чиқиши мумкин
Ёмон ҳазил" чин бўлиб чиқиши мумкин
21:42
Азиза Нуритова

ЮНЕСКОнинг “Боробудур” олтин медали Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мамлакат маданий меросини асрашга қўшган ҳиссаси учун берилган. Бу ҳақда ЮНЕСКО матбуот вакили Владимир Сергеев маълум қилди.

“ЮНЕСКО бош директори Коичиро Мацуура Ўзбекистон президентини “Боробудур” олтин медали билан мукофотлади. Мукофот мамлакатдаги маданий ёдгорликларни ва меросни асраб-авайлаш соҳасига қўшилган улуш учун берилди”, - деди В.Сергеев
Эслатиб ўтамиз, К.Мацуура И.Каримовга бу медални 7-10 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида топширган эди.

Ўзбекистон раҳбари инсон ҳуқуқларини бузиш юзасидан танқидга учраётган пайтда унинг медаль билан тақдирланиши халқаро ташкилотларни ҳайрон қолдирди. “Ҳъюман райтс уотч” ташкилоти буни “шармандали ҳол” ҳисоблади.

“Биз бу хабарни дастлаб ёмон ҳазил, деб ўйладик. Ҳозир халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга нисбатан ягона позиция эгаллаши керак бўлган бир пайтда БМТнинг ЮНЕСКО идораси диктаторни мукофотлади.
БМТ бош котиби Кофи Аннан ташкилотнинг барча идораларини ўз ишларида инсон хуқуқлари масаласига алоҳида эътибор беришга чақирган. Бу БМТ идоралари фаолияти мувофиқлаштирилмагани, бош котиб сўзларига ҳурматсизлик белгисидир. Андижондаги қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти даҳшатли даражага етди. Келаси ҳафта БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши сессияси очилади. Кенгаш Ўзбекистон раҳбариятини кескин танқид қилишини кутяпмиз”, - деди “Ҳъюман райтс уотч” вакиласи Вероника Жентеголдстон.

Ўзбекистон президентига ЮНЕСКО томонидан медаль берилиши “Фридом ҳаус” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эътиборидан ҳам четда қолмади.

Ташкилот вакили Александр Жупманнинг билдиришича, Коичиро Мацуура ЮНЕСКО раҳбари сифатида озодлик ва демократияни тарқатиш ва қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

“Фридом ҳаус” ташкилоти Ўзбекистон диктатори Каримовни мукофотлаш қарорини кескин танқид қилади. Каримов Ўзбекистонда оддий халқ қирғин қилинишига алоқадордир. Каримов режими инсон ҳуқуқларини топташ ва одамларни қийноққа солишда айбланмоқда. ЮНЕСКО демократия ва озодликни қўллаб-қувватлаш вазифасини бажариши керак. Мукофот бу вазифани бажаришга ёрдам бермайди”, - деди А.Жупман.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1063 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz