ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 08:12
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 16 » Жиззахда мустақил журналист Улуғбек Хайдаров ҳибсга олинди
Жиззахда мустақил журналист Улуғбек Хайдаров ҳибсга олинди
14:22
(ёхуд, Жиззахда демократларнинг қўрғони ҳукумат томонидан қулатилиши арафасида)

Мустақил журналист Улуғбек Хайдаровни хибсга олинди. Хибсга олиш 14 сентябрь тушдан кейин Жиззах вилоят МХХ ва Ички Ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилган.

Хайдаровнинг туғишган опаси Нортожи Хайдарованинг бизга хабар беришича, Улуғбек «Бахмал мрамор» корхонасининг «бошлиғи» Раҳима деган аёлнинг аризасига кўра, гўёки 400 доллар пора «олаётганда», Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» махалласининг асосий бекатида ҳибсга олинган. Бекатда Улугбек Ҳайдаровни Раҳима деган аёл тўхтатиб тезликда чўнтагига «порани» солган. Буни куриб Улуғбек Хайдаров пулни чўнтагидан олиб сочган. Раҳима деган аёл бу вақтда қочган. Шундан сўнг 3-4 та маҳсус одамлар келиб Улуғбек Ҳайдаровнинг қўлига кишан солиб олиб кетишган.

Яна, Нортожи Хайдарованинг бизга қўшимча хабар беришича Шу куннинг ўзида, Улуғбек Ҳайдаровнинг уйи Жиззаҳ вилоят ИИБ нинг терговчиси милиция подполковниги Исмоил Шокиров томонидан берилган санкцияга кўра тинтув қилинган. Нортожи Ҳайдарова «Нега терговчи санкция беради» деб норозилик билдирган ва прокурорнинг санкциясини талаб қилган. Тинтувни амалга ошираётганлар Н. Ҳайдаровага «Мана мустақил журналистни тинчитдик. Энди бўйин эгмаган битта Баҳтиёр Ҳамроев қолди. Яқинда Ҳамроевни ҳам оламиз» деб айтишган. Тинтув 20 яқин ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда У. Ҳайдаров Жиззаҳ шаҳар ИИБ нинг вақтинча сақлаш изоляторида сақланмоқда

Uzbekinfo

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1106 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz