ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 10:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 19 » Дилором Исҳоқова миш-мишларни рад этди
Дилором Исҳоқова миш-мишларни рад этди
19:18
Сувратда Виктор Соснора, Муҳаммад Солиҳ, Дилором Исҳоқовa. Евгений Зенин фотоси 1981 йил Тошкент

Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси котибияти рахбари Дилором Исҳоқова, «Бирлик» халқ ҳаракати ичидаги фитначилар томонидан тарқатилган Дилором Исҳоқова ва ва бу партия таркибидаги “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раиси Аъзам Тургуновларнинг Эрк партияси сафини “тарк этишга тайёрланмоқдалар” деган миш мишларни қатъиян рад этди.

- Бу қип қизил бўхтондан бошқа нарса эмас. Мен ҳеч қачон «Эрк»дан чиқаман деб ҳаракат қилмаганман ва ўла ўлгунимча шу партия сафида қоламан, - деди у «Uzbekinfo»нинг Швециядаги мухбири билан суҳбатда.

Шунингдек партия котиби Дилором Исҳоқова, “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раиси Аъзам Турғуновнинг “Эрк”дан чиқаётгани ҳақидаги миш мишлар ҳам “Эрк” партиясини обрўсизлантиришга қаратилган фитнанинг давомидир дея таъкидлади.

- Балки кейинги кунларда соғлиғимнинг мазаси бўлмай касалхонага ётқизилганлигим ва сиёсий фаолиятимнинг сустлашгани бундай миш мишларнинг тарқалишига асос бўлгандир. Лекин, ўйлаб кўринг бу иғвони тарқатишдан кимга фойдаю кимга зарар? Бу ҳизматлари учун Каримов аллақачон Абдураҳим Пўлатовга орден бериши керак эди...

Дилором Исҳоқовага кўра, бу каби миш мишларни тарқатишдан фақат ҳаракатдаги мухолифат фаолиятига рахна солишга уринаётган кучлар наф кўради. Бу муҳолифатнинг ўз мақсадларидан чалғишига олиб келади.

Шунингдек, у партиянинг бошқа бир собиқ аъзоси Холдор Вулқон билдирган баёнотга ҳам изох билдирди.

- Холдор Вулқон аслида бундан бир неча йил илгари Партия сафидан чиқарилган. Бу ҳақда 2003 йил ёзилган мажлис баёни ва котибиятнинг махсус қарори бор. Фақат унинг орадан бир неча йил ўтиб қилаётган ҳаракати сабабини баҳолаш жуда қийин.

Бугун Ўзбекистон ичида туриб ўз сиёсий фаолиятини давом эттираётган “Эрк” Демократик партияси котибияти рахбари Дилором Исҳоқова, шунингдек, партия фаоллари бугунги кунда кўпроқ инсон ҳуқуқлари масаласи билан шуғулланаётганишаётгани. Бу фаолият ҳам кўп ҳолларда осон кечмаётганини таъкидлади.

- Бугун муҳолифат сафларининг емираётган биз билмаган кўп синоатлар бўлиши мумкин. Шу нарса аниқки биз шафқатсиз давр синовидан ўтаяпмиз. Бир кун келиб бу сиёсат ўзгариши муқаррар. Бугун Муҳаммад Солиҳ етакчилик қилаётган муҳолиф “Эрк” партиясининг аксарият аъзолари шу кунларга ёруғ юз билан етиб боришига ишонаман, - деди Дилором Исҳоқова.

Uzbekinfo.org, Қудрат Бобожон

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1095 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 2
2 Bir kishi  
0
Нима кераги бор эди буюк бир инсонни бухтончига чикариб куйиш. Абдурахим акадек доно бу дунёда булмаса керак. Факат у киши кариди. Кариганда хам ёмон кариди.

1 shohid  
0
Dilorom opa jasur va etiqodli ayol. 1986 yil da pulatov va axunovlarning azo bolgan partija binosiga yani Ozbekiston KP binosiga ozbek millatchilarining (orasida Rauf Parfэ va Muhammad Solihlar bor edi)varaqalarini yopishtirgan mard ayol.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz