ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 22 » Ўзбекистон Рим Папаси иқтибосига эътироз билдирмоқда
Ўзбекистон Рим Папаси иқтибосига эътироз билдирмоқда
11:16
Папа Бенедикт XVI омма олдида Германиянинг Регенсбург шаҳри, 12 сентябр, 2006 / Жаҳон католиклари раҳбари, Рим папаси Бенедикт XVI, мусулмон аҳлидан Муҳаммад пайғамбар сабоқлари ҳақида иқтибос келтиргани учун кечирим сўрамоқда.

Барча мусулмон мамлакатлар сингари Ўзбекистон xалқи ҳам, Рим папасининг Муҳаммад пайғамбар сабоқлари ҳақидаги баёноти ва унга нисбатан муносабатлар, жаҳонда динлар-аро қарама-қаршиликка олиб бориши мумкинлигидан xавотирда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Рим папасининг ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарга оид билдирган фикрларига эътироз билдирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида Ўзбекистон жамоатчилиги Рим папаси Бенекдит XVI томонидан жорий йилнинг 12 сентябрида Германиянинг Регенсбург шаҳридаги университетда ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарга нисбатан фикрларини норозилик билан қабул қилгани билдирилади.

Бундай чуқур ўйланмаган ва масъулиятсиз баёнот нафақат Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ўзаро тушунишга зарар етказиши, балки бутун дунёда динлараро қарама-қаршилик ҳамда экстремистик чиқишларнинг кенгайиб кетиши ҳолатларини вужудга келтириши мумкин, дейилади баёнотда.

Баёнотда Ўзбекистон жамоатчилиги Рим папасининг вазиятга ойдинлик киритиши ва бундан кейин ана шундай ҳолатлар юз бермаслиги учун барча зарур чораларни кўришига умид билдиришини таъкидлаб ўтилади.

Рим папасининг Германияда ислом динининг ривожланишга xизмат қилмагани, зўровонликка асосланиб тарқатилгани ҳақида кўплаб мусулмон давалатларининг норозилигига сабаб бўлган иқтибосидан сўнг, папанинг бу фикрлар мусулмонлар томонидан нотўғри тушунилгани ҳақидаги таассуфлари ҳам билдириб ўтилган эди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муовини Абдураззоқ Юнусов фикрича Рим папасининг иқтибос келтирган фикрлари исломга нисбатан билдирилган бўҳтонлардан иборат.

“Пайғамбаримиз даврларида ҳам шундай тош отишлар бўлган, ҳақиқий мусулмон тилида ҳам, дилида ҳам бирон кишига озор етказмайдиган киши. У кишини гапи ножўя айтилган, мусулмонлар ва насронийларни таҳликага солиб қўйиши мумкин. Ҳақиқат барибир эртами кеч қарор топади. Мана бу кишининг узр сўраганлиги дунёдаги бу борадаги вазиятни юмшатишга олиб келади”, - дейди Абдураззоқ Юнусов.

Мусулмон дунёсида Рим папаси томонидан билдирилган таассуфларнинг узр сифатида қабул қилинмаслиги ҳақида фикрлар бор. Абдураззоқ Юнусовга кўра, Папа томонидан билдирилган таассуфларни ҳар бир мусулмон ўз позициясидан ёндошиб қабул қилиши керак.

Шайx Муҳаммад Юсуфнинг матбуотда берган интервьюсига кўра, Рим папаси динлар ўртасида иxтилофни кучайтирувчи бу баёноти учун таассуфдалигини билдиришдан кўра расман узр сўраши керак.

Айрим кузатувчилар Рим папасининг баёнотни айнан эҳтиётсизлик оқибатида қилганига шубҳа билан қарашларини ҳам билдиришади.

Олим Баxтиёр Исабек назарида Рим папасининг баёноти қўпол xатолик. “Насронийликнинг буюк арбоби деб ҳисобланаётган одамнинг бундай дейиши катта маъсулиятсизлик. Айниқса, ҳозирги терроризм ислом билан боғланаётган бир пайтда ислом дини қилич билан тарқатилгани ҳақида гапириши терроризмни ислом моҳиятига боғлашга олиб келади. Тариxан олиб қараганда фақат ислом эмас, балки насронийлик ҳам куч билан тарқатилган. Бу жиҳатдан ҳам у xатоликка йўл қўйган”, - дейди Исабек.

Кузатувчилар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг одатда бундай вазиятларда ҳамиша босиқлик билан жавоб беришини эътироф этадилар. Эксперт Тошпўлат Йўлдошевга кўра, баёнот кўпроқ сиёсий жиҳатдан, ҳозирда Ғарбга қарши юритилаётган тарғиботлар йўлида фойдаланиш учун қабул қилинган.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 992 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz