ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 29 » Украинага ошиқманг, биродар!
Украинага ошиқманг, биродар!
23:22
Муқаддас Рамазон ойида на чора буларни ёзсам қўлим, ёзмасам дилим куяди. Чунки, кеча "Фарғона. ру" сайтида ўқиган мақолани таъсирида туни билан ухлай олмасдан чикдим. Бомдод номозидан сўнг ушбуни ёзишга қарор қилдим.
Азиз ҳамюртларим, бу ёзганларимни ғийбатга йўядиларми ёки буни тўғри тушуниб, хулоса чиқарадиларми, бу уларнинг дунёқарашларига боғлиқ. Кўнглимда бирор кишига ғаразлик билан ёзаётганим йўқ, бунга яратган Тангрининг ўзи гувоҳ.

25 сентябрда ёзилган ушбу "Ўзбекистонлик тадбиркор Ўзбекистонлик меҳнат мухожирларининг қонуний ишлашлари учун Украинада база қурган" мақолани ўқиб донг қотиб қолдим.

Адашмасам июн ойида "Фарғона. ру"да чет элларда ўзбеклар диаспераларини тузиш масаласида мақола ёзилганди. Шу мақолага изоҳ сифатида ўз фикримни билдириб Украинада яъни Киевда ташкил қилинган "Ўзбек дияспраси" тарихини ёзгандим.

Дияспранинг 2005 йил 30 августда Украинада Ўзбекистон элчихонаси ёнида ўтказилган мухолифатчиларни норозиллик пикетини ўтказиш учун қилган қаршиликларини ва мухолифат лидери пикетни ўтказмаса Киевда квартира ва украинада яхши бизнес ваьда беришганини ёзиб Киевдаги дияспрани Ўзбекистон СНБ си бошкаришини маьлум қилгандим.

Шу музакораларни СНБ томонидан Анвар Эргашев олиб борганини гувоҳи бўлгандим. Бугунки кунда ўша Анвар Эргашевни яъни менга "Сени Киевдан йўқ қиламан" деб дўқ қилган бизнесменни ўзбекпарвар бўлиб қолгани жуда ҳам қизиқ. Адашмасам Анвар Эргашев Ўш шаҳридан бўлиб, миллатим қирғиз деганди. Бундан ташқари Ўзбекистондан сотиладиган газдан дивидент олишини мақтанганди. Шу билан бирга СНБ билан ишлашини ошкора гапирганди.

Қиссадан ҳисса шуки Қозоғистон ва Россияда ўзбек бродарларимиз қулларга айлантирилиб ишлатилаётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Навбат энди Украинада кун кечираётган биродарларимизга келибди.

Ҳозирги кунда Европа мамлакатларидан бирида яшаётган бўлсамда тешик қулоқ эшитади деганларидек Украинада ўзбек мухолифати намояндалари ватандошларимизни сотишаётганини эшитгандим. Минг афсуслар бўлсинки энди Украина орқали ҳеч бир ўзбек қочқин сифатида учунчи мамлакатдан бошпана топа олмайди.

Ўзбекларга ёрдам бериш шиори остида ишланадиган яъни сайлов олди ташкилий ишлари ёмон кетмаяпти, газдан оладиган девидентни А.Эргашев оқлаяпти. Қизиқ кўмакчиларга ифторлик учун чет элга ҳам бирор нима жўнатилармикин? Э, ҳаа, Ўзбекистондан Украинага келиб кетган ҳуқуқ ҳимоячиси исмлари эсимдан чиқди. Луқмани каттароғи шу кишиники бўлса керак. Ахир мақолада ҳам ташкилотларини номини қисқагина кўрсатиб ўтибтиларку камтарликни қаранг,а омади чопган бизнесмен Анварни СБУ да ишлашинни ҳам ҳисобга олиш керак албатта.

Энг муҳими, Ўзбекистондан ташқарида "Ўзбекларга легалний ишлашни ташкил қилиш ва ёрдам бериш" номи остида ташкил қилинадиган бунақа лагерларни асл мақсади нима эканлигини омма билмаса бўлди.

Мени ушбу ёзганларим аччиқ ҳақиқатдир. Аммо жавоби ҳам аччиқ бўлса керак. Мен ҳаммасига чидашга розиман, чунки мени жонимни фақат Аллоҳ олишини биламан. Кўзимни боғлаб, Украина ўрмонига олиб чиқишганида, Аллоҳни ўзи мени асраган энди эса бу ишда кимларни қўли борлиги ҳам аниқ бўлиб қолса ажаб эмас.

Ахир халқимизда "Қинғир ишни қийиғи қирқ йилда бўлса ҳам чиқади" деб бекорга айтилмаган. Муқаддас Рамазон ойининг бир куни минг кунга тенг экан, демак мен сизларни минг бора огоҳлантираман, азизлар, Анварларни ҳийла найрангига учманглар. Ваъдаларни ҳаммаси сароб. Коса остида ним косса бор. "Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур" наклини унутманг.
Андижонда отилган болалар, оналар,қарияларни хотирлашни истамаган Анвар кабилар бугунки кунда сизларга бекордан бекорга иш билан таьминловчи ва меҳрибон бўлиб қолмаган. Мақсад ҳаммага маълум мусофирликда кун ўтказаётганларни фаолиятини кузатиш Киевдаги СНБга ишлаётган диаспрани уставида факатгина шахардагиларни контрол килиш мумкин.

Ўзини "Ўзбек алигархиман" деган Анвар кимларнидир сотиб олганига шак шубҳа йўқ. Бу маколани ўқиб "Хап саними" дейдиганларни ҳам биламан.

Билсангиз мен биродарлик бурчимни бажараяпман қармоққа илинманг дейман холос.
Барчангизни тоат ибодатингизни Аллоҳ муқаддас ойда қабул этишини ва Тангридан барчангизни саломат бўлишингизни сўраб биродарингиз,

Дўст Назар.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1134 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz