ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 12:04
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 29 » Корея бош вазири Ўзбекистонга не учун келди?
Корея бош вазири Ўзбекистонга не учун келди?
23:34
24 сентябрда Корея Республикаси бош вазири Хан Мёнг Сук хоним 3 кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди. 25 сентябрда у Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди, Олий Мажлис палаталари фаолияти билан танишди, президент Каримов хузурида бўлди. Бош вазирга хамрох бўлиб келган 100 нафардан зиёд ишбилармонлар иштирокида бизнес-анжуман ўтказилди.

Хозирги вактда 1 млрд. доллардан ортик корейс инвестицияси бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёдаги бошка давлатлар орасида (Козогистонни хам кўшиб хисоблаганда) 1-ўринни эгаллайди. Гарчи Корея ва Ўзбекистон хукуматлари ўртасида инвестициялар кафолати тўгрисидаги ва бошка битимлар имзоланган бўлса-да, лекин турли тўскинликлар туфайли чув тушиб, маблагларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган корхоналар йўк эмас. Бунга “Kabul-textile“, “Daewoo“ каби компания ва фирмалар такдирини мисол килиб кўрсатиш мумкин. Хозир Корея инвестицияси киритилган 138 корхона эсон-омон ишлаб турибди.

Корея бош вазири “Халк сўзи“ ва “Народное слово“ газеталарига икки кун мукаддам берган интервьюсида Ўзбекистон хукумати томонидан йўл кўйилаётган юкоридагича ва бошка муттахамликларга ишора килиб, бундай деган эди: “Бозор муносабатлари тизимида хакикий савдо-иктисодий алокалар хусусий компаниялар даражасида йўлга кўйилишини унутмаслигимиз лозим. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси хукумати хам икки давлат хусусий компанияларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш учун савдо-иктисодий шароитларни яхшилашга бор кучини сарфлаши керак.“

Музокараларда мазкур муаммо мухим ўрин тутди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари, жумладан нефть ва табиий газ, уран ва олтин конларини ишга солиш ва улардан фойдаланиш, бу ерга юкори технологияларни киритиш каби масалалар мухокама килинди. Битим ва меморандумлар имзоланди.

Дарвоке, Корея бош вазири юкорида тилга олганимиз интервьюсида улкан потенциал имкониятларга эга Ўзбекистон иктисодиётини “халта кўча“га киргизиб кўйган Каримов режимини бу кўчадан олиб чикишда унга Корея хукумати “ўз тажрибаси ва кўлидан келган ёрдамини бериш йўлларини кидираётган“ини хам айтган эди. Хан Мёнг Сук хоним хукумати бунинг уддасидан чикадими-йўкми, вакт кўрсатади.

Эркинфо, 25.09.2006

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1232 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 2.5/2 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz