ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 02:25
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 29 » Одамкалдиргочлар
Одамкалдиргочлар
23:40
Яқинда менга таниш бўлган кимса бир воқеанинг ўзи гувоҳи бўлганини айтиб берди. У қурувчи уста бўлиб, шаҳарда каттакон бир амалдорнинг уйида ишлаётган кунлари, ўша хонадонга ички ишлар соҳасидаги республика миқёсидаги бир амалдор меҳмон бўлиб келибди. Зиёфат бир меёрга борганда, меҳмон у мезбонлар биргаликда ҳовли айланиб, усталарнинг ишини томоша қила бошлабди. Радиоприомникнинг овози баландлатиб қўйилган, унда "Ёшлар" каналининг Ўзбекистондаги ҳаёт, тузум моҳиятининг рўйи рост ифодаси долзарб бўлиб турган паллада, айтайлик "Зарафшон" ресторанига бир варакайига неча киши сиғади? қабилидаги дардсиз саволлари янграётган эди.

19 аср даҳо файласуфларидан бири Ф. Энгельс мана бундай эътироф қилган экан: " Афкор омма " бор эди, гарчи матбуот у вақтларда бу хил маҳсулот ишлаб чиқаришга киришмаган бўлса ҳам, Дидро, Вольтер, Руссо ва 18 асрдаги бошқа Француз ёзувчиларининг ғоят зўр таъсири остида вужудга келган афкор омма бор эди. Афкор оммани мумкин қадар ўз томонига оғдириб олиш қандай муҳимлигини ҳар қандай мутлақ ҳукмдор яхши биларди. Россия императори Екатерина 2 ҳам шунинг пайида бўлган. Унинг саройи маърифатли кишиларнинг қароргоҳи бўлиб қолган эди. Император ва унинг саройи энг маърифатпарлик принципларни тарғиб қила кетди. Натижада у афкор оммани шу қадар йўлдан адаштира олди ки, Вольтер ва бошқалар Россияни прогрессив мамлакат, либерал қоидалар ватани, диний ва бошқа қадриятлар ҳомийси деб эълон қилдилар.

Бугунги Ўзбекистоннинг аҳволини кузатар экансан, бу фикрнинг нақадар ҳақ экани, бизда ҳам бутун матбуот, радио телевиденияда олиб борилаётган ялтироқ хабарлар, саёз мушоҳадалар у олди қочди асарлар, кечаётган ҳар бир йилни ҳаётда доимий равишда олдинги ўринларда туриши лозим бўлган кундалик оддий қадриятларнинг дабдабали равишда ифодаланган номлари билан аташ, улуғ аждодларимиз ижодини фақатбир тарафлама тараннум этиш, динимиз моҳиятини яккаш шукроначиликдан иборат қилиб кўрсатишга зўр бериш, умуминсоний қадриятлар принципини, демократик тушунчаларнинг фуқаролар онгига сингишини гўёки, секинлаштириш мақсадида маҳдудликка миллий улуғворлик тусини бериш, буларнинг барчаси оммани тўғри йўлдан оздириш, сўз эркинлиги, мухолифат эркинлиги, ёвлик қилиб айтганда, мулк эгалиги талабларидан чалғитишгина экани ҳақидаги тўхтамга келасан киши. Нимаҳам дердик, қайсидир рестораннинг бир варакайига неча кишини сиғдира олишини билиш ҳам маърифатлиликнинг битта белгиси бўлса керак да. Бинобарин, " Ёшлар " канали "хайрли" ишларни амалга ошираётган бўлса ажаб эмас. Тингловчиларнинг кўплигига қараганда " Мақсадига " анча мунча эришган кўринади. Бироқ бизнинг ушбу мақолани қоралашдан кўзда тутганимиз бошқа масала экани туфайли, бу борадаги ажримни келинг келажак ихтиёрига қолдирайлик...

Хуллас " Ёшлар " нинг навбатдаги саволи ҳамманинг диққатини ўзига тортибди. Аниқроғи савол эмас, унга берилган жавоби қулоқларга ўқдек қадалди. Яъни ки, мухбирнинг " Эрта баҳор Тошкентга биринчи бўлиб қайси қушларнинг галаси учиб келади? " деган саволига, эшитувчилардан бири бироз ханда, бироз кесатиқ аралаш мана бундай жавоб қилибди:" Эрта баҳорда Тошкентга ҳар қандай қушлардан ҳам аввал, биринчи бўлиб Фарғоналик мардикор қушлар учиб келади... " дебди. Бир неча йиллардан бери пойтахтда яшаётган эса да, Фарғоналик бўлган меҳмон амалдор буни эшитиб, жазавага тушибди. Оғзидан боди кириб, шоди чиқибди.

" Тез бўл, телефонни ула. Топ шу гапни айтган қизталоқни. Онасини Учқўрғондан кўрсатаман Фарғонани камситадиганларни...

Амалдорнинг ўшандаги ҳолатини кўз олдимга келтирар эканман, беихтиёр қуйидагича ўйлар хаёлимдан кечди: " Хўш топганда нима қила олиш мумкин эди? Мана кўр, қара дейди. Сўқирга ҳассадек олдингга тизиб қўяди ўша мардикорлар галасини. ". Аслида бунинг ҳақиқтан ҳам шундай эканини жумала маймундай тутаётган бу зотнинг ўзи ҳам яхши билиши керак. Негаки ҳамма билади. Анави кимса эса ҳамма билган ҳақиқатни ажиб бир тимсол билан ифодалабди холос. Ана шунинг учун ҳам ҳаётдаги оддий бир кўриниш, бу даражадаги таъсирлиликни касб этган. Ана сизга адабиётнинг, аниқроғи халқ оғзаки ижодиётининг кучи. ( Кези келганда айтиб қўяй, " Ёшлар " дан унинг юзи ўлароқ ўша мухбирдан шу жиҳатдан миннатдор бўлишкерак ки у ўзи англамаган ҳолда, балки номига муносиб равишда " ёшлик " қилиб, жамиятнинг катта бир нуқсонини эфир орқали эшиттиришга йўл қўйиб берди.). Аслида анави кимсадан миннатдор бўлиш керак эмасмиди? Кўриниб турибдики у бкндай ҳолатни аввалдан кузатган ва таъсирланиб юрган,кези келганда шартта айтди қўйди. Асосли таассуротнинг шартта айтилиши эса инсонни, айниқса раҳбар шахсни хулоса чиқаришга ундайди. Хулоса эса амалиётнинг бошланишидир...

Шу ўринда халқимиздаги эски бир латифани жуда жуда айтгим келади. Қон тўкишлар, зулму бедодлардан, биродаркушлик, хулласи ёмонлик қилаверишдан лаззатланмай қолган хон шоирликни ҳавас қилиб қолибди. Неча кунлар овора бўлиб, пойма пой қофияли, мазмунсиз бир шеър ёзибди.Уни аъёнларига ўқиб бериб, " Каломи ул мулуку, мулук ул калом, яъни подшонинг сўзи, сўзларнинг подшоси" деган таҳсин офаринларга сазовар бўлибди. Аммо уларнинг барчаси хушомадгўйлигии билган хон бу мақтовларга ишонқирамай, мулла Насриддинни чақиртирибди. Афанди шеърни ўқиб, хонга шундай дебди: Аввало шуки хон деган аблаҳ ҳамма ишни ҳавас қилавермасдан ўзини вазифасини эпласин, сен ҳам чалакам чатти хонлигингни қилавер. Шеър ёзишдай табаррук ишни ҳаром қилма. Бу нима, тентакнинг валдирашидай расво, овсарона сўзлар йиғиндиси холос...Бу гаплардан ғазабланган хон Насриддинни отхонага боғлаб охурда овқат беришларини буюрибди. Орадан анча вақт ўтибди. Аммо хоннинг шоирлик ҳаваси совимабди. Тағин шеър ёзиб, атрофидагилардан яна тасаннолар эшитибди. " Падар лаънат суйканчиқ, лаганбардорлар, буларга қўйиб берсанг бу оламда мендан улуғ шоир йўқ. Ҳали ҳам бўлса афандининг ўзи тузук, рост гапиради ". деб ўйлаб, уни охурдан ечиб келтиришларини буюрибди. Афанди келгач, дебди: " Мулла Насриддин, ўтган галги шеърим ҳақиқатан ҳам хомроқ экан. Кейинроқ буни ўзим ҳам тан олдим. Лекин мана бунинг ҳар сатрини бир кеча кундузда ёздим. Бутун ақлимнинг мағзини сиқиб шу ғазлга солганман " деб ғазални узатибди. Афанди уни ичида ўқиб чиқиб, қайтариб хонга узатибди да, орқасига ўгрилиб кета бошлабди. Хон " Тўхтанг, Мулла Насриддин қаерга кетяпсиз? Ахир фикрингизни айтмайсизми? дебди.

Афанди йўл йўлакай жавоб берибди: " Қаерга кетар эдим, ем хўрак вақти бўлиб қолди, охурга кетяпман".

Қиссадан ҳисса шуки бу дунёда ғимирлаб юрган ҳар қандай зот ҳақ сўзга албатта муҳтож бўлади. Афсуски бизнинг амалдорларимиз бу реал дунёда эмас, қандайдир бир хаёлий дунёда хиргойи қилиб юрганга ўхшайди. Балки шунинг учун ҳам хулоса чиқариш лозимлигини ҳис қилмас. Аммо ўзбекдаги маҳаллийчиликни боплаб намоён қилибди. Республика миқёсидаги раҳбарнинг ки савияси шу бўлса... дея ўйга толасан. Юрагинг оғрийди, аслида бу маҳаллийчилик деганининг илдизи нимада экан? Инсоннинг кун кўришида унинг қандай ўрни бор ки шунчалик қувват билан томир отиб кетган. Яратганнинг ўзи инсонга ўз ижодий маҳсулига шундай табиат ато этганига сира ҳам ишониб бўлмайди. Демак ҳамма нарса айланиб келиб аъзоларининг маънавияти ю жамиятнинг нақадар эркинлигига боғлиқ бўлиб қолаверади, шекилли...

Беихтиёр кўз олдимга шоирнинг мана бу мисралари келади:

" Тошни шамол емиради, тупроқни сув,
Уни у емиради, буни бу,
Ўзбекни маҳаллийчилик емиради. "

Шоирнинг мана бундай қалб оғриғи бегона бўлган кимсалар " Ёшлар " ва бутун ўзбек каналлари президент саройи билан биргаликда тарғиб қилаётган ҳавойи маърифат эмас, ҳақиқий, том маънодаги маърифатлилик ҳақида ўйлаб кўрсалар бўлардилар. Ҳақиқий маърифатлилик эса "... ўзгаларнинг тортаётган азобини кўриб , виждоннинг азобланиши, бегона одамларнинг эзилиш даҳшатини кўриб, юракнинг эзилишидир " ( В. Белинский ). Юқорида баён қилинган воқеадан келиб чиқиб, мен яна қўшиб қўйган бўлардим ки, ҳақиқий маърифатлилик зинҳор базинҳор ҳақ гапга жирттак отиш эмас. Улуғ рус ёзувчиси И. Тургеневнинг " Бргамистр " деган ҳикояси бор эди. Унга кўра олисдаги мулкига ташриф буюрган помешчик ўша ердаги иш бошқарувчиси устидан шикоят қилган мусичадеккина бир чолнинг дарди ҳасратини ўта бепарволик билан эшитади. Ва шундай муносабат билдирадики, унга йўлдош бўлган ёзувчининг афсус надоматига кўра, энди аҳвол илгаригидан ҳам кўра ёмонлашадигандай эди...

Уста оғайнимдан воқеани эшитган пайтимдамен ҳам худди ўша ёзувчи ҳолатига тушдим. Бу ўриндаги ўхшашлик шуки, ҳар икки воқеа иштирокчилари ҳам масалага чуқур ёндоша билмайдилар. " Нега бундай? Бундай бўлмасликнинг йўли қандай?" дея ўйлай олмайдилар. Аксинча, ўзларининг думбулона тутумлари билан аҳволни беш баттар қиладилар. Айтайлик бизнинг амалдоримиз илдизини қуритиш чораларини қидириш ўрнига юқоридагича ниш қайраш билан маҳаллийчилик дарахтини янада авж олдиради. Бунга кўра унинг анави помешчикдан бир туки ўзга эмас. Мулоҳазалар гирдобига ғарқ бўлар эканман, буни юз эллик йил наридан ва дунёнинг бошқа чеккасидан туриб кузата олган ёзувчининг улкан даҳосига қойил қолдим...

Сизга айтмоқчи бўлганим шугина, холос ҳурматли ўқувчи. Аммо унинг моҳиятини ифодалашга тушсанг, бзлаб саҳифалардан иборат катта бир битик вужудга келади. Биз у саҳифаларни қоралаб ўтирмоқчи эмасмиз. Зеро соғлом фикрли ҳар бир кимса кўлмакдаги балчиққа қараб бутун ботқоқлик даҳшатини туяди. Қолаверса сўзнинг мухтасар бўлгани дуруст. Мухтасар сўзни эса, қарангки, анави кимса радио орқали айтибди, қўйибди. Ўн йил, йўғэ ўн икки йил сайрасанг ҳам ундан ўтказиб бир нима дея олмайсан киши. У ҳаттоки география ва зоология фанларига ҳам ўзига хос янгилик киритибди. Тошкент билан водийнинг иқлими ўзаро кескин фарқ қиларкин. Бири қушлар учиб келадиган иссиқ минтақага, бири қушлар учиб кетадиган совуқ минтақага мансуб экан. Яна қарангки, иссиқ ўлкага қалдирғочлардан, қушлардан ҳам аввалроқ учиб келадиган антиқа бир гала мавжуд экан... Эссиз, сарлавҳанинг номини "Биринчи қалдирғочлар" эмас, айтайлик, "Супер қалдирғочлар" дея ўзгартирсам бўларкан. Гарчи бадииятдаги тилнинг софлиги бунга йўл қўймаса ҳам. Лекин майли, қониқмаганлар ўзлари истаган ном бмлан атай қолишсин. Ифодалар эса тилимизда жуда кўп: "Одам қалдирғочлар, учар қалдирғочлар,чемпион қалдирғочлар" ва ҳакозо.

Солижон Ҳайдар

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1265 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 laziz  
0
maqola yahshi lekin nima uchun hamma miusollar BUYK rus ezuvchilari va imperatorlariniki.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz