ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 16:24
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Октябрь » 21 » Швецияда Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Эрк” партияси бўлими очилди
Швецияда Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Эрк” партияси бўлими очилди
20:24
Швецияда Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Эрк” партияси бўлими очилди, дея хабар қилади Uznews.net. Янги бўлим “Эрк” партиясининг Швецияга кетишга мажбур бўлган аъзоларини бирлаштириб, ўз сафларига янги “эркчиларни” жалб қилди.

Партиянинг Швециядаги бўлимига ўзбекистонлик қочқин Флора Горохова раҳбарлик қилади. Унинг сўзларига кўра, Швецияда партиянинг ҳамфикрлари кўп. Улар асосан ўзбек расмийлари томонидан таъқиб қилиниш натижасида бу мамлакатга келиб қолган фуқаролардир. “Бизнинг вазифамиз ўз ватанини демократик, диктатурадан озод мамлакат сифатида кўришни истаган юртдошларимизни бирлаштиришдан иборат”, - дейди Флора Горохова.

«Эрк» партиси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига қараганда, янги бўлимнинг очилиши ва партия аъзолари сонининг кўпайиши кўплаб одамларнинг ушбу партия ғояларини қўллаб-қувватлашидан ва ҳатто энг оғир дамларда ҳам партия аъзолигига киришга тайёр эканидан дарак беради.

Партиянинг Швециядаги бўлимининг таъсис йиғилишида “эркчилар” 2007 йилда бўладиган Ўзбекистон президентлигига сайловларда иштирок этиш учун Муҳаммад Солиҳнинг номзодини кўрсатишди.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1231 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz