ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 22:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Ноябрь » 7 » Хўжа кўрсин омбудсманнинг Қашқадарёдаги тадбирлари
Хўжа кўрсин омбудсманнинг Қашқадарёдаги тадбирлари
18:31
Хўжа кўрсин омбудсманнинг Қашқадарёдаги тадбирлари

Тоир Учқун

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) нима учун тузилган? – деган саволга мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари фақат битта жавоб беришади: хўжа кўрсинга деб. Аниқроғи, хорижликлар кўрсин, халқаро жамоатчилик эшитсин деб. Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати муассислигида чиқувчи “Народное слово” газетасининг 7 ноябр сонидаги хабар буни яна бир бор тасдиқлади.

Шу хабарга кўра, Омбудсман республика вилоятларида ўз фаолиятини кучайтираётган эмиш. Инсон ҳуқуқлари вакили Сайёра Рашидова бунинг дебочаси сифатида Қашқадарё вилоятида катта тадбирларга қўл урибди. Хусусан, октябрнинг охири - ноябрнинг бошида у вилоят раҳбарлари билан учрашибди, “вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, фуқаролик жамияти муассасалари” иштироки билан икки кунлик семинар-анжуман ўтказибди, Қарши шаҳридаги машҳур қамоқхонага бориб, ундаги маҳкумлар билан мулоқот қилибди. Бу тадбирларнинг диққатга сазовор, хўжа кўрсин томони шуки, уларда хорижлик – Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё, Қозоғистон ва Жанубий Кавказдаги минтақавий вакили Г-М.Риссел қатнашган.

Газетанинг ёзишича, “ҳокимликдаги учрашувда фуқароларнинг турли-туман ҳуқуқларини таъминлаш, обмудсман идораси фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинган.” Семинар эса «Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасида обмудсманнинг давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорлиги масалалари” мавзуига бағишланган. Қарши қамоқхонасида Рашидова хорижлик меҳмони иштирокида турли тоифадаги маҳбуслар ва қамоқхонанинг шахсий таркиби билан суҳбатлар ўтказган.

Мазкур қамоқхона ҳақида гап борар экан, мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларига асосланиб, бир ҳақиқатни айтиб қўяйлик. Ҳозирги вақтда мазкур қамоқхона “диссидент” маҳбуслардан тозаланган: ундан диний-сиёсий айблар билан қамалган маҳбуслар олиб чиқиб кетилган. Шунинг учун бу қамоқхонага нафақат Каримов режиминики бўлиб қолган Конрад Аденуаэр жамғармаси вакилинигина эмас, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “инжиқ” халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам бемалол олиб борса бўлаверади. Режим бундан уялиб қолмайди.

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1043 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz