ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.19, 01:21
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Ноябрь » 29 » Шаър уялари
Шаър уялари
14:15
Шаър уялари

(бирликчилар сайтини ўқиб)

Шаьр дегани ёмонлик дегани. Биз мухолифатчилар Каримов зулмидан шикоят қилар экан, бу зулм тегирмонига сув қуяётган ўзимизнинг ичимиздаги ғаламисларга нега жавоб бермаймиз? Мен бу саволни авваламбор ЭРК партияси ва унинг ра ҳбариятига йўналтираяпман. "Бирлик" сайтида эьлон қилинаётган и ғволарга нега жвоб бермайсизлар?

Биринчи ва катта шаьр уяси Каримов матбуоти булса, энг с ўнггиси ве энг кичиги бирликчиларнинг сайти б ўлади.

Ўзим "бирликчи"ман, аммо яширмайман,"Бирлик" сайтидаги магзаваларни ў қиб,бунинг таьсирида, бу мақолани Абдурайим Пўлатовга аталган ҳақоратлар билан бошламоқчи эдим. Кейин, бу билан маймун одамга айланиб қолмайдику, дея фикримдан воз кечдим.Аммо маймунга бир банан бериб, яхши одатларга ўргатса бўлади. Масалан, телефонда гаплашишни, кўча супуришни, официантлик қилишни.
Кечирасиз, бир бо ғдан , бир то ғдан гапираётган бўлсам, аммо ма қола с ўнггида буларнинг бир бирига бо ғли қ эканини кўрасиз.
Хар қандай мамлакатда сайловлар олдидан гап-сўзлар, фисқу фасод, иғволар кучаяди. Айниқса Ўзбекистонда. Аммо Абдурайим Пўлатов деганлари худони хар берган куни факат фиску фасод, факат иғво… билан банд. Яна иғво обьекти хам доим битта - ЭРК, Мухаммад Солих …Лекин гап бунда эмас.
Мақоламизни худди одам қуригандек Абдурайим Пўлатов хақида бошладик, лекин гап бунда ҳам эмас.

Ҳамма гап математикада. Ҳа, ўша сиз билган ва ўша сиз ёқтирмайдиган математика хақида. Математиканинг буюклиги, унинг жозибаси шундаки, у сонлар ёрдамида хаёт фалсафасини белгилаб беради. Хозир Ўзбекистонда "буюк академик"Ислом Каримовнинг саъйи харакатлари билан ўзбеклар анча саводли бўлиб қолишган. Икки карра икки неча бўлишини деярли ҳамма ўзбек билади. Хаттоки, ўзига ўзи "профессор" деб унвон берган Абдураҳим Пўлатов ҳам.

Лекин гап икки карра икки неча бўлишида эмас, балки икки карра икки каби оддий хақиқатни "абдурахимпулатов ва атрофидагилар"нинг хечам тушуна олмаётганида. Мен уларни калтафахмликда айблаш ёки қандайдир "учта харфли ташкилотлар" топшириғини бажаради деган ўй-фикрдан йироқман, лекин уларнинг бир қайнови ичидаги хатти-харакатлари нафақат мени, балки унга хайрихох ва ҳамоҳанг бўлган "баъзиларни" ҳам таажжубга солиб қўймоқда.

Тўғри, мен ҳам яхши эслайман, бир вактлар Абдурайим Пўлатов деганлари бўларди. Уни Дадахон Хасаннинг уйида бўлган йиғилишга Мухаммад Солих етаклаб келган эди. Ўшанда қип-қизил коммунист бўлган Абдурайим Пўлатов кўпчиликка ёқмаган эди. Рахматли Рауф Парфини рекомендация(тавсия)си билан бирликчилар харакатида қолиб кетган.

Агар янглишмасам у ўша вактда ҳам бирликчилар ичида коммунистлигича қолмоқчи эди. Хозир эса уни мақсади нима, нима демокчи бўляпти, буни ҳеч ким, хатто унинг атрофида колган уч-тўрт киши хам тушунолмаяпти.

Абдурайим Пўлатов "Харакат" сайтининг қаеридадир Солих ва унинг сафдошларини 53-54-чилар дебди, Абдурайим бу билан нима демоқчи, балки у математик код усулини ўйлаган бўлиши мумкин. Холбуки шундай экан, мен ҳам Абдурайим Пўлатов учун бир код рақамини таклиф қилмоқчиман ва у тахминан АП-69 кўринишида бўлади. Шифровкаси эса қуйидагича – АП ( Абдурайим Пўлатов), 69 эса хиндларнинг Кама Сутрасидаги 69 рақамини билдиради.

Бундан кейин матнда АП-69 десак, ўқувчи дарров гап нимадалигини фахмла син.

Ўтган йили Ўзбекистонда бўлганимда кўпгина собиқ сафдошларим билан сухбатлашдим. Гап мавзуси АП-69 га тақалганда кимдир мийғида кулиб қўйди, кимдир эсламасликка харакат қилди, кимдир эса гапни чалғитмоқчи бўлди. Мени эсимда қолгани шу бўлдики, АП-69 уларга тинмасдан қўнгирок қилар , ўшанда ҳам соатлаб гаплашар экан. Бахтиёр Исобек ҳам, Абдулазиз Махмуд ҳам, Баходир Муса ҳам, Дилором Исхоқ ҳам шу фикрни билдиришди. Айниқса, нисбатан ёшроқ бирликчи укамизни гапи мени ҳайратга солди. «….- Бир куни менга АП-69 қўнғирок қилиб қолди,-дейди у. Сухбатимиз анча чўзилиб кетди. Уни эса ҳамон жағи тинмас, бир жумлани қайта-қайта такрорлайверар эди. Жуда энсам қотиб турганида, тўсатдан кўча эшиги қўнғироғи жиринглаб қолди, телефон гўшагини (трубкасини) шундоқ стол устига қўйдимда, бориб эшикни очдим. Қўшним чиққан экан, у билан ҳам 15-20 дақиқа гаплашиб, жўнатиб юбордим ва келиб трубкани олсам АП-69 ҳалиям гапириб ётган экан.»

АП -69 бир нарсани яхши тушуниб олиши керак- у минган поездлар, у кўзлаган манзиллар аллақачонлар ўтиб кетган.

АП-69 советлар даврида разил усуллар билан ўзининг раҳбари - ажойиб инсон, йирик олим ва ташкилотчи Восил Қобуловнинг ўрнини эгаллаш учун жуда кўп пасткашликлар қилган. Бирлик Халк харакатига келиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам мансаб илинжи бўлганлиги шубхасиз.

Яна бир томони, ўша вактда сиёсий тузумнинг ўқ илдизларидан бири бўлган КГБ (ДХК)- Давлат Хавфсизлик Қўмитаси- осонликча ташаббусни қўлдан берадиган ташкилот эмас эди. Албатта, Мухаммад Солих, Дадахон Хасан ва бошқа эзгу ниятли инсонларнинг бошлаган хайрли ишларига улар бефарқ қараб туролмасдилар. Шунинг учун бўлса керак ўша вақтда харакат ичига "учта харфли ташкилот" томонидан кўплаб айғоқчилар, махфиялар, қулоқлар ташланган, уларга "тактик ва стратегик ахамиятга молик" топшириқлар берилган. Қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилган. Харакат ичидан мансабпараст, иймони заиф, хоинликка мойил кимсалар излаб топилган ва халқ харакатини ичидан чиритиш, харакатга қарши фаолият юритиш учун қайта тайёрланган. Бу аввалдан КГБ(ДХҚ), Моссад, МРБ(ЦРУ) томонидан кенг қўлланиладиган усул.Хуллас, Бирлик халқ харакатини барбод қилишда асосан шундай манфур кимсаларнинг хиссаси катта бўлган. Жумладан, Михаил Ардзинов,Қуддус Аъзам, кейинчалик Самад Мурод, Шухрат Мамадалиев, Шухрат Ахмаджонов, Руслан Шарипов, Содиқжон Йигиталиев, Шоди Каримов, Шавқиддин Жўраев, Абдусалом Эргашев, Абдухошим Ғофуров, Зулфиқор Мирзо,ота –бола Ташановлар ва бошқалар фаолияти бунга мисол бўлади.

Менда Абдурайим Пўлатга нисбатан у халқ харакатига келиб қўшилмасдан илгари ҳам қандайдир жирканиш, қандайдир антипатия бор эди. Чунки мен уни студентлигидан билардим. Билмадим, бундай нафратга нима сабаб бўлганини у пайтда билмасдим. Сал кейинроқ Васила пайдо бўлди. Хозир бу аёл анча-мунча тили бурро бўлиб қолган. Лекин ўша вақтда оғзидан гапи тушиб қоладиган бу хонимнинг хам самимийлигига ишонмаганман, хозир ҳам ишонмайман.

Иккита эпизодни мисол келтираман. Буни халқ харакатида тоза ниятларда юрган чин инсонлар ҳам, ғаразли мақсадларни кўзлаб юрганлар ҳам жуда яхши эслашса керак.

Тошкентдаги "Саёхат" мехмонхонасида тахминан 2003 йил ноябр ойида "бирликчи" Пўлат Охунов анжуман ташкил қилди. Ул жанобнинг айтишига қараганда бу тадбирдан мақсад мухолифатни мазкур режимга қарши курашга бирлаштиришдан иборат бўлган. Тан олиш керак, охирги йилларда мухолифатнинг мана шундай йиғилиши Ўзбекистонда бўлмаган эди. Ундан кейин ҳам бўлмади. Сабаби, мени фикримча, бу анжуманни Пўлат Охунов эмас, балки яна ўша "учта харфли" ташкилотлар уюштирган бўлишига энди(Охуновнинг Андижон вокеаларини узбек халкининг буйнига куйганидан кейин) шубха йук. Пўлат Охунов ушанда сахнада марионетка ролини қойилмақом қилиб ижро этиб берди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Ўзбекистонда Ўзбекистон фуқароси паспорти билан эмин-эркин юриш амри махол бўлиб турган бир пайтда, Пўлат Охувдай қувғинда юрган, мухолифатнинг "кўзга кўринган намоёндаси"нинг шундоқ президентнинг бурни тагида президентга қарши кучларни "бирлаштирувчи тадбир" ўтказиши ақл бовар қиладими?. Холбуки, Охунов "анжумани"ни ташкил килишда хозиру нозир булган МХХ, ИИБ ва бу икки ташкилотнинг содик аскари Самад Мурод, унинг бирликчи хомийлари бундан сал аввал ўтказилган ЭРК партиясининг 5-Қурултойини бузиш учун мисли курилмаган жонбозлик курсатишганди.

Пўлат Охунов ташкил қилган анжумандан хукуматнинг мақсади аниқ эди: бу мухолифатнинг салмоги, уюшқоқлиги, лидерларнинг савиясини ўрганишдан иборат эди.Бундан мухолифат эмас, авваламбор Каримов режими манфаатдор эди.

Бу мажлисда расмий хукумат билан мулоқотга бориш масаласи кун тартибига қўйилди.

Шунда журналист Бобомурод Абдуллаев бу ёлғончи, субутсиз хукумат билан мулоқотга бориб бўлмаслигини, ундан кўра тинч кўча намойишларини кучайтириш кераклигини гапирди. Ундан кейин сўзга чиққан "Бирликлардан Васила Иноятова "..... биз бундай провокацияларга учмаймиз, биз хукумат билан мулоқот қилишга тайёрмиз", деган фикрни билдирди.

Абдурайим, Васила кабиларнинг гох митингга карши, гох митинг тарафдори бўлиш касаллиг уларнинг махфий хомийси Ислом Абдуганиевичнинг Янаев путчи пайтида кўрсатган принципсизлигининг ўзгинаси. Ислом Каримов 1990 йилда ўзини президент деб эьлон килгандан сўнг "биз мустақил бўлиб яшай олмаймиз, бунга тайёр эмасмиз" деб аюханнос соларди. 1991 йил август ойида Янаев путчини қўллаб-қувватлаган И.Каримов, путчилар енгилгандан сўнг, дархол "мустақиллик" эълон қилиб юборди. Яна минбардан, "..... керак бўлса мен Кремлдан ҳам қўрқмайман, КГБ дан ҳам қўрқмайман " дея қўлини пахса қилиб, огиз кўпиклар сочди.

Яна бир эпизод, бу Мурод Жўраев суди билан боғлиқ. Бу иш материаллари билан танишиб чиқилса, кўпгина қизиқарли фактлар топилади.

1994 йил ёз ойларида Мурод Жўраев Тошкентга келтирилиб, МХХ ертўласида сақланаётганига 2-3 хафта бўлган, лекин бу хақда ҳеч ким билмасди. Шу кунларда, аниқроғи, 1994 йил 1 август куни Самарқанд вилояти ЭРК партияси ташкилоти аьзоси Ахтам Розиқов Дилором Исхоқованинг уйида Васила Иноятова билан учрашади. Ахтам унга Олмаотадан юк келганлигини ва унинг манзилини беради. Бу Чилонзор 17-47-1, тел. 769047 манзилда Давлатов Илхом Комилович яшайдиган адрес бўлиб, бу ерга юкни тижорат билан шуғулланувчи фуқаро Одилбекова Дилдора Г. олиб келган ва хизмати учун 30.000 Россия рубли олган. Шу жойдан юк, яъни ЭРК газеталарини олиб чиқиб кетаётганида Васила Иноятова ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинади.

Бу "газета эпизоди" бўйича кўп одамлар қамалди, лекин Дилдора Одилбекова ҳам, Давлатов Илхом ҳам, жазодан четда қолишди. Д.Г.Одилбекованинг суддаги гапи эса анча эътиборга молик. У судда ўзи олиб келган бегона сумкаларни уйда эри очиб кўрганлигини айтади. Дилором Исхоқованинг "нима учун бегона сумкани очиб кўради, у бировнинг омонати бўлса, хизмати учун хақини олган бўлсангиз", деган саволига, Д.Одилбекова эри қайсидир туманда МХХ ходими бўлиб ишлашлигини очиқ айтади.

Бу иш Мурод Жўраев бошлик қатор эркчиларни қамаш учун махсус уюштирилганди.

Бу ишнинг бошида турган Ахтам Розиқов билан Васила Иноятова эса хатто хам судга чақирилмади. Иноятованинг айтишига қараганда, унга 350-рақамли жиноят иши қўзғотилган, лекин бу хақда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ: қўзғотилгандан сўнгра нима булди? (Шундан кейин Васила ҳам, Самад Маллаев ҳам Мурод Жураевни унутишди).

Яна бир савол: нега "Бирлик" фаоли "ЭРК" газеталари билан қизиқиб қолди, тарқатишга уннади?

Бу саволга жавоб беришдан олдин, шу вокеага эьтибор берайлик:2006 йил 8 сентябрда Мурод Жўраев қамоқ муддати тугаб, озод этилиши керак эди. Лекин ЖИЭМ(жазони ижро этиш муассасаси)да шахсан Абдукарим Шодиев (ўша вақтда Жазони Ижро Этиш Бош бошқармаси бошлиғи Ражаб Қодировнинг ўринбосари, хозир эса бошлиғи)нинг ташаббуси билан Мурод Жўраевга қарши фитна уюштирилиб, муассаса ички тартиб-интизомини бузганликда айблаб, аввал уни Қаршидан Олмалиққа УЯ 64-45 олиб келишди ва шу ерда суд қилиб яна уч йил икки ой қўшиб беришди. Ана шу пайт сахнада яна Васила Иноятова ва "Харакат " пайдо бўлди. Улар дабдурустдан "эркчилар Мурод Жўраевни жазо муддатини чўзишмоқчи, шунинг учун биз уни ўз химоямизга олдик", деб игво бошладилар.

Химояга олишди: Васила Иноятова ўзи бош-қош бўлиб адвокат Сухроб Исмоилов(МХХга оид шахс,дейдилар) билан муассасага борди, суд жараёнларида эса негадир қатнашмади. Факат "таниқли хуқуқ химоячиси" Самад Мурод (Маллаев) бу ишга аралашмади. Охир-оқибатда Мурод Жўраев яна "срок" олиб кетди.

Самадмурод Маллаев хозир ҳам панада, қаерда юрибди, нима иш қиляпти – ҳеч ким билмайди. Бироқ тез орада пайдо бўлиб қолса эхтимол, чунки эркчилар ўзларининг навбатдаги анжуманини ўтказиш ниятидалар. Тўйни бузиш учун МХХ яна Маллаевга мурожаат килиши мумкин, бу ишда тажрибаси бор Маллаевнинг.

Шу кунларда яна худди ўшанақа ўйинлар бошланган кўринади. Фақат энди "халқ харакати" йўқ,, буни аниқроқ қилиб "Иноятова ва Абдурайим Пўлатов жуфтнинг харакати" дейилса тўғрироқ бўларди.

Абдурайим билан Васила муз устида фигурали рақсга тушаётган раққосларга ухшайди, лекин Ўзбекистонда муз йўқлиги боис, улар ўзлари бунёд этган сунъий шилтанинг устида рақс тушадилар ва манзара шунинг учун хам одам жирканадиган даражада хунук.

Хозир Каримов хукумати омманинг назаридан қолган бир пайтда яна мана шунақа "жуфтларнинг" хизматига мухтожлик сеза бошлади. Балки "Бирлик"ни рўйхатдан ўтказиб, Василани кўпдан бери орзу қилаётган ниятига етказар. Хаттоки, хукуматдан баъзи лавозимлар ҳам инъом этар. Лекин бу билан нима ўзгаради?

Васила адвокат эмас, лекин "Харакат" журнали тарқатган хабарга қараганда у Бекободдаги "ментовский зонада" Тошкент шахар солиқ бўлимининг собиқ рахбари Ботир Хусаинов билан учрашган. Айтингчи, унга бундай шароитни ким яратиб берган!? Сиёсий махбусларнинг дустлари эмас, яқин қариндошлари, адвокатлари, хатто оилаларига учрашув имкони бермаётган хукумат, бу кимсаларга осонлик билан истаган кишиси билан учрашувига рухсат беради?

Яна: инсон хукуки буйича унларча ташкилотни таькиклаб, битта Василанинг ташкилотини расми таниш учун Васила хукуматга кандай хизмат килиши лозим булган, бунга жавоб берадиган мард борми?

Вахоланки, Ботир Хусаинов мафия кланлари ўртасидаги жангнинг қурбони бўлган. Собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматов, шарқшунослик институтининг собиқ ректори Неъматжон Ибрагимов, Оқсаройнинг маддохи Эркин Вохидов( булар ўзаро қуда–анда )ларга тегишли супермаркетларни текшириш ва жиноий иш очиш учун "илмоқ"(зацепка) топиш қарама-қарши мафия клани вакили Ботир Хусаиновга топширилади. Ботир Хусаинов ўз вазифасини ўша вақтда ўзини салкам худо деб юрган "алматовчилар" қўли баланд бажаради. Аммо топшириқ берган томон Ботирни қурбонликка бериб юборишади. Энди Алматов отдан тушганидан сунг, унга тиш қайраб юрган рақиблари бош кўтарган кўринади,акс холда юқоридаги учликнинг фарзандларига қарши янгитдан жиноий қўзғотилмаган буларди. Факат бу сафар улар ўз мақсадларини "мухолифат" қўли билан амалга оширмоқчи шекилли. Агар Васила Иноятовани мухолифат дейиш ўринли бўлса.

Кимдир мени мақоламни ўқиб кўриб, бу одам хойнахой эркчилардан бўлса керак, деб уйлаши мукин.Мен учун хозир ўзбекларга ким президент бўлишини фарқи йўқ. У Солих бўладими ёки Миклухо Маклай бўладими ёхуд АП-69 каби мартишка бўладими.

Бир хақиқат бор, 80-йилларнинг охирларида хақиқатдан ҳам Ўзбекистондай улкан салохиятли давлатга албатта Солих бўлмаса ҳам Солихга ўхшаган инсонлар рахбар бўлишини орзу қилганман ва шу йўлда курашганман. Аммо хозирги вақтда ҳам Ўзбекистонни чуқур илдиз отиб кетган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий кризис (бўхрон)дан фақат Солих каби инсонлар олиб чиқиши мумкин, деб ўйлайман. Ўзбекистон хали ҳам ўзининг моддий ва маънавий ресурслари билан кўпгина йирик давлатларни ўзи билан хисоблашишга мажбур қила оладиган кучли давлатга айланиши мумкин эди. Минг афсуски, шундай бўлмаслигига, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов каби маддохлар, АП-69 каби хоинлар кўпроқ ўз хиссаларини қўшиб келишяпти.

Энди мухолиф кучларни АП -69 атрофида бирлашиш деган ахмокона таклифга келсак. Бу таклиф ахмокона,хафа булманг, кимларнидир шахсиятига тегадиган гап бўлса олдиндан узр сўрайман. Воқеликларга реал баҳо бера билиш керак.

Абдурайимнинг сиёсий фаолияти нимадан иборат булган, бу хусусда уйлкаб курдингизми? Шу кунгача ёзган гапларида битта жуяли фикр топдингиззми? Топган булсангиз, мархамат килиб, бу фикрни айтинг, ёзинг, балки биз куздан кочирдик? Унинг 15 йил давомида ЭРК ва Солихга тош отишдан бошка нима иш килганлигини айтинг! Бу "фаолият" бу кимсанинг кимлигини ва кимга хизмат килаётганини курсатмаяптими?

Узбек зиёлилари АП – 69 дан 1989 йилдаёк юз ўгирган эди, янги кириб келган ёшлар у хақда ҳеч нарса билмайди юз ўгириш учун, бу ахволда қандай бу кимса хақида жиддий гапирсих мумкин?

Энди АП-69 жуда қайғуриб тан олаётган "ЭРК" партиясининг раиси Самад Мурод хақида. Янглишмасам, бир вақтлар Самад Мурод ЭРК партиясининг Қашқадарё вилояти бўлимини бошқарган. 1993 йиллардаги алғов-далғов вақтида партияга бош котиб бўлган. 1994 йилнинг охири 1995 йилнинг бошларида Мурод Жўраевга қарши судда гувохлик берган. Яна шу суд процессида ЭРК партиясини экстремизмда, антиконституцион харакатларда айблаб, партиядан чиққанлигини Ўзбекистон телевиденияси орқали расман эълон қилган. Жудаям қизиқувчилар учун Олий Судда шу суд жараёни хақида расмий хужжатлар(иш материаллари), Ўзбекистон ТВда ва МХХда шу хақдаги видеотасмалар сақланмоқда.

2003 йил октябр ойида ЭРК партиясиниг 5-Қурултойида бузғинчилар гурухини айнан ИИБ ва МХХ бошчилигида Самад Мурод ва "бирликчилар" бошқарди, буни хамма курди. Айтишларига караганда, буларнинг сурбетлиги шу даражага етган-ки, қурултой ўтаётган бинонинг пастки йўлагида, хожатхона эшиги олдида журналист Бобомурод Абдуллаев МХХ ходими бирликчи Абдурахмон Ташановга бир даста пулни санаб бераётганлигини кўриб қолган. Чунки, ўша куни Самад Муродни ёқлаб овоз берадиган "делегатлар" Тошкент мардикор бозорларидан ёлланган қашқадарёликлар эди. Ахир уларни хизмат хақини бериш керак эди-да!

1993 йил Мухаммад Солих мухожиротга кетгандан сўнг, ЭРК партиясига тазйиқлар жуда кучайди. Умуман, мухолифатда бўлган ва мустақил фикрлайдиган барча инсонлар қаттиқ зулмга учрадилар. Шу вазиятда партиянинг фаолияти деярли тўхтаб қолди, Самад Мурод эса умуман йўқолиб кетди. Кейин 5-Қурултойи ўтадиган куни пайдо булиб колди, атрофига Дайнов Ташанов, Зулфиқор Мирзо каби бирликчиларни йиғиб, анжуманни бузиш учун шаллакиларча жанжал килди.

1993 йилдан 2000 йилгача Самад Муродни қаердалигини, қандай фаолият юритганлигини ҳеч ким билмайди. Хаттоки, унинг яқин дўстлари Ином Турсун ҳам, Ўткирхон Хошимхонов ҳам билмайди.

Энди бўлса, номаълум мухбирнинг саволига "ўн йилдан бери хуқуқ химоячиси сифатида фаолият юритаётган таниқли хуқуқ химоячисини" деб жавоб берган. Аммо уни шу соҳага дахлдор одамлардан ҳеч ким танимайди.Холбуки, Абдулла Тожибой ўғли, Шоира Содиқбекова, Сухроб Исмоилов, Ринат Улжаевларни хуқуқ химоясига кириб келганига икки йил бўлмасдан Ўзбекистонда ва ундан ташқарида деярли ҳамма билади.

Русларнинг бир яхши гапи бор,"...единожди солгавши...." дейишади, бу дегани, бир марта ёлғон гапирган одам иккинчи марта ҳам гапиради, ёки бир марта партия идеалларига хиёнат қилиб, ўз партиядошини сотган одамдан келгусида нима ҳам кутиш мумкин. Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин –Самад Муродга Фарғона йўли бекилган. Охирги борганида унинг найрангларидан ғазабланган Ахат полвон Самад Муродни худди тўнғизни сўйгандай бўғизлаб ташламоқчи бўлганида, уни жонига яна ўша Бахтиёр Исобек оро кириб қолган.

Бу шайтон малайлари иймони заиф кимсаларни курганида худди отасини кургандек севиниб кетишади. Собик эркчи Насрулл Саидов мисолини олайлик. Насрулло Саид халқ депутати, эркчи бўлган. Аммо охирги ўн йилликда у фаол харакатдан бир мунча четлашиб, ўзининг хусусий "Немо" қурилиш фирмаси ишлари билан банд эди. Ана шу фирма фаолиятида гўёки ноқонуний ишлар топилиб, Насрулло Саидга тазйиқлар бошланди. Бу партия фаолиятига боғлиқми ёки йўқми – бу бизга қоронғу, чунки ЭРК партиясига аъзо бўлмаган бошқа кўпгина тадбиркорлар бошида ҳам шу кулфат бор. Унинг партиядан чиқиш масаласига келсак, бу уни шахсий иши. Агар у ўзини хақиқий демократ, қалби тоза инсон деб билса, хақиқатдан ҳам партияни Мухаммад Солих билан Отаназар Oрифов томорқаси деб билса, бу томоркада ишлаган мардикор каби бир эшикдан келиб, иккинчисидан чиқиб кетавериши мумкин. Лекин хақиқий партия аъзоси учун, у агар ўзини миллатни фаровонлиги, юксалиши учун, демократик давлат қуриш учун сафарбар қилган экан, бу йўл тўғри эмас. Чунки ЭРК партияси бу Мухаммад Солих ёки Отаназар Oрифов дегани эмас. Жуда бўлмаганда Устав(Низом)га риоя қилиб, тегишли аризани ёзиб, чиқиб кетмайдими?

Каримов режими миллатпарвара мухолифатчиларга карши курашда факат ИИБ ва МХХ ходимларига эмас, мухолифат никобини кийган пулатовлар ва уларга ухшагн иймони дарз кетган кимсаларга суянади. 2007 йилда келаётган сайлавлар олдидан бу кураш янада кучийиши мукаррар. Буни бирликчилар тўкаётган магзава даражасига қараб билса бўлади. Бу шаьр уяларига бензин қуйиб ёқиб юборишнинг иложи йўқ, аммо уларни фош қилиш мумкин, хар бир виждонли ўзбек бундан юз ўгирмаслиги керак, акс холда бизнинг ватанпарварлигимиз бир тийин. Оқни оқ, қорани қора дейиш пайти келди, азизлар.

Абдулхақ Абулазиз

Тошкент-Торонто

25.11.2006

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1470 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz