ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 13:53
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 19 » ХУВИЛЛАГАН БОҒНИНГ БОҒБОНИ
ХУВИЛЛАГАН БОҒНИНГ БОҒБОНИ
20:13
ХУВИЛЛАГАН БОҒНИНГ БОҒБОНИ

Шоҳвалад Чобаноғли

Günazer, 01.12.2005

Ўзбекистон мухолифатининг олд сафдаги исми, шоир, Франц Кафкани ўзбекчага ўгирган бир зиёли Му ҳаммад Солиҳ ким?
Машҳур бўлган ҳар бир киши ўз характери билан ўз ўлкасини ҳам дунёга тақдим этади.
Масалан, замонамизнинг сўнгги бос қичида дунё Ўрта Осиёни асосан Ўлжас Сулаймонов билан Чингиз Айтматов воситасида таниди. Уларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётида баъзи манфий чизгиларнинг мавжудлигини билсалар-да, Ўлжас ва Чингизни ўлкамизда ҳамма севади. Бу яхши нарса. Фақат диққат билан қаралганда, модерн Ўрта Осиёни (кўпчилигимизнинг у қадар яқиндан танимагани) Муҳаммад Солиҳ образи воситасида аниқроқ кўриш мумкин. Айнан, унинг шахсида Ўрта Осиё қандай бўлса шундай кўринмактадир. Дардлари билан, муаммолари билан, хунук ва устун тарафлари билан.
Улжас ва Чингиз образлари турмушлари, нутқлари ва ҳаракатлари билан ўз ўлкаларини ҳузур ва бахтиёрлик маскани сифатида кўрсатмоқдалар. Аслида эса, бунинг орқасидаги кўпгина нарсаларни биз кўролмай қоламиз, кўпгина нарсалар гизли қолади биз учун.
Аммо Муҳаммад Солиҳни ўз ўлкасининг қусурларини фош этганликда айблашга шошилманг.У бу қусурларни сўйлар экан, Ўрта Осиёни пасткашлик туйғисидан қутқармоқда ҳам. Қолипга айланган "Ўрта Осиёли калла"(зеҳният) иборасини парчалаб, Ўрта Осиёнинг модерн дунёда иддаоли эканини намойиш этмакдадир. Уни тинглаган сари бугунги ўзбекларнинг дунё тарихига ўз тамғасини урган боболарига лойиқ ворислар эканини ўйлайди киши.
Бир пайтлар бизда модернлашув йўлида, демократиклашув жараёнида ва сиёсат бобида Озарбойжоннинг Ўзбекистондан нақадар олдинда эканини ҳар ким гапирар эди.
Аммо Муҳаммад Солиҳни таниганлар бу тушунчадан дарров воз кечар ва ҳатто "Ўрта Осиёлик калла" иборасини қайтиб тилларига олмас эдилар.
Муҳаммад Солиҳ замонавийликнинг бир образидир. Озодлик курашчиси, чекинмас, фидокор бир ўзбек ўғлидир. Хушёр кўришли, порлоқ ақл соҳиби бир туркдир. У Ўрта Осиёнинг келажагини ифода этмакда ва Ўзбекистоннинг орзуларини ҳайқирмоқдадир.
Муҳаммад Солиҳ айни пайтда кучли бир шоирдир. Асло Улжас ва Чингиз билан параллел қуйиб,Солиҳнинг асарларига пастроқ баҳо беришга уринманглар. Муҳаммад Солиҳнинг ўз она тилини усталарча қ ўлланишидан ташқари, бадиий тарафдан ҳам уларнинг адабиётидан орқада эмасдир.Бу хусисиятни унинг шеърлари билан илк танишувдаёқ илғ аб олиш мумкин.
Адабиёт билан боғлиқ яна бир қизиқ хусус бор: Ўлжас ҳам,Ченгиз ҳам Муҳаммад Солиҳ шахсини миллий образ учун ўз асарларида адабий қаҳрамон сифатида олишлари мумкин. Муҳаммад Солиҳ ўз ҳаёти, шахсияти, лаёқати ва азми билан бу мақомга юксалмишдир.Бундан ташқари халқининг эрк учун кураши унга шундай бир саргузаштли умр бахш этдики, бизнинг машҳур Чингиз Абдуллаевнинг романларидан ҳам қизиқарлироқ ва қаттиқроқ драмаларни ўз ҳаётида яшади Муҳаммад Солиҳ.
Муҳаммад Солиҳ 1949 ийлда Хоразмда туғилди. Тошкент Университетининг журналистика факултетини битиргандан 2 йил сўнгра чиққан илк шеър китоби уни таниқли қилди..
1979-1982 йиллларда босилган 3 та китоби эса уни "метофаристлар" деб аталган адабий оқимнинг етакчиси ҳолига келтирди."Қасоскорнинг олтин боши" филмига ёзилган сценарий ҳам унинг асаридир.
Муҳаммад Солиҳ сиёстага 1985 йилда кирди.Ўзбекистоннинг Компартияси мафкура котибининг миллий тил, тарих ва адабиёт соҳаларидаги сиёсатига қарши бир манифест ёзди ва бунга 55 ёш зиёлига имзо қўйдирди.
Бу воқеадан оз ўтмай Горбачев ҳокимиятга келди.Бу янги вазият уни идеология машинасига қарши курашда ҳам ҳимоя қилди ҳам сиёсатнинг қоқ марказига йўналтирди.
1988 йилда Ёзувчилар Бирлиги сайловида мазкур бирликнинг секретарлигига сайланди ва 1989 йилда "Бирлик" ҳаракатини қурди. Айни йил ичида иккига бўлинган бу ҳаракатнинг миллиятчи қанотига бошчилик қилиб, ЭРК партиясини қурди.
1990 йилнинг 20 июнида Муҳаммад Солиҳнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустақиллик Декларациясини қабул этди.
Севимли юрти Озодликка қовушганини ўйлаганди, аммо халқини ҳам Муҳаммад Солиҳни ҳам янги синовлар ва саргузаштлар кутиб турарди.
1991 йилнинг декабрида ўтган президентлик сайловларида номзодини қўйди ва расмий маълумотларга кура 12.7 фоиз овоз олди. Лекин халқ ва мустақил кузатувчилар наздида бу сайловга ҳийла қориштирилгани шубҳасиз эди.
Сайловдан оз утмай, Муҳаммад Солиҳ тарафдорлари бўлган университет талабалари митингига ўт очилиб, тарқатилди, мухолифат газеталари ёпилди, мухолиф лидерларга жиноий ишлар очила бошлади.Муҳаммад Солиҳ "ўлканинг мустақиллигига қарши ҳаракатда" ва ғайриқонуний "миллий мажлис" тузишда айбланиб, ҳибсга олинди. Лекин халқоро жамоатчилик тазйиқи билан тезда, уйдан чиқмаслик шарти билан, ҳибсдан чиқди.
1993 йилда партиясининг қарори билан ўлкасини тарк этди, яширин йуллар билан Туркияга етиб келди.
Муҳаммад Солиҳнинг мужодаласи энди янги бир босқичга кирганди.Қулликдан қутилган халқининг энди ўзларидан чиққан бир Қул тарафидан қул ҳолига келтирилишига қарши курашиши керак эди ва бу курашда Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги режимнинг қўрқинчли тушига айланди.
Ислом Каримов уни тинмай таъқиб қилди, унга суиқасд қилишга уриниб кўрди. Ҳатто уни Туркиядан чиқаришга ҳам муваффақ бўлди.Турк дунёсига бўлган севгиси билан фахрланган Туркия бошқа турк давлатларидаги демократик ҳаракатларга лоқайд муносабати туфайли Муҳаммад Солиҳни ўлкадан қувди.
1997 йилда Ўзбек исломчиларининг лидери Т.Йулдошев билан кўришиб, Тошкентда портлашларни ташкил қилди деган айбнома билан Муҳаммад Солиҳ маҳкамада 15.5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
2001 йилда Ўзбекистон ҳукумати талабига асосан Прагада ҳибсга олинди, лекин 15 кун сунгра Прага маҳкамаси қарори билан ҳибсдан озод этилди. Чехия президенти Вацлав Ҳавел бу ҳибс воқеасини "бюрократиянинг хатоси ва мамлакат учун бир уят" дея баҳолади.Ва Муҳаммад Солиҳни саройида қабул этиб, кечирим сўради.
Қизи ғи шундаки,М.Солиҳ ёш йигитлигида, Чехияда 1968 йилда юз берган халқ исёни пайтида Совет армиясининг аскари сифатида Прагада бўлганди. Тарих унга бу сафар Чехияни эркин кўришга фурсат берди, Оллоҳга шукрлар бўлсин-ки, у ўз эркинлигини йўқотиш таҳликасини ҳам ҳатлаб ўтаолди.
Шу кунларда Норвегияда яшаган Муҳаммад Солиҳ Каримов режимини безовта қилган мужодаласини турли йуллар билан давом эттирмоқда ва Ўзбекистон мухолифатининг лидери ўлароқ танилмоқдадир.
Бугун тараққийпарвар Ўзбекистоннинг Муҳаммад Солиҳ тамсил этмоқда. Уйғонган ўзбекнинг руҳи энди унинг ҳайқиришии ва шеърларида яшамоқдадир.Ўлкасининг аҳволи, халқининг дарди - бу ҳайқиришга куч берган ягона сабабдир. бир шеърида у шундай дейди:

...Менинг кучим етмас боққа боқишга
Ким яна севади мен билан бирга,
Ҳувиллган, бу бўм-бўш боғни,
Ким?

Йигирмага яқин китоб муаллифи, Франц Кафкани ўзбек туркчасига таржима қилган Муҳаммад Солиҳ энди шеър ёзишни асос иши сифатида кўрмайди.Аммо ёзишдан ҳам тўхтагани йўқ, теран мазмунли мақолалар билангина чекланиб қолмайди.
Унинг бутун шеърларида изтироб чизгисини курмоқ мумкин. Бунинг воситаси ила бугунги, ҳақиқий Орта Осиёни тушуниш мумкиндир. Ўрта Осиё - Муҳаммад Солиҳнинг изтиробидир.Ўрта Осиё Ислам Каримовларнинг, Туркманбошиларнинг тамсил этгани ер эмас. Бу ер Ўлжас Сулаймонов ва Чингиз Айтматовнинг тақдим этгани каби эмас. Энди Муҳаммад Солиҳ мисоли Ўрта Осиёнинг дардларини ўз изтиробига айлантираолганларгина бу минтақани тамсил этабиладилар. Буюк Ўзбек руҳи у бошпана олган Оврупонинг ноғорасига ўйнашдан асради.
Муҳаммад Солиҳ Ғарбнинг ташқи дунёга уйғулаган иккиюзли сиёсатини ҳам очиқ ифода этган бир сиёсат одамидир.
Прага қамоқхонасидан чиқиб, Норвегияга қайтган Муҳаммад Солиҳга: "Нега Норвегияни танладингиз, энг демоктаик ўлка Норвегия бўлгани учунми?"дея савол берганларида, у кутилмаган бир жавоб беради:"Норвегиянинг Ўзбекистон билан пахта сотиб олиш шартномаси бўлмагани учун", дейди у.
Бир пайтлар террорчиликда айбланган Муҳаммад Солиҳни террорга қарши бир конференцияга таклиф қилганларида, у фақат террорни эмас, ўзбекнинг дардини ҳам тилга келтиришдан чекинмади: "Бир ўзбек учун она қиймати Ватан қийматидан паст эмасдир. Каримов ўзбек оналарини фақат номоз қилганлари учун "ваҳҳобий" тамғаси билан қамоққа ташлаяпти, буни курган фарзандлари нима қилиши керак? Сизнинг иттифоқдошингиз бўлган Каримовга қарши бошқа бир йул таклиф қилаоласизларми?"

(Озари туркчасидан Ориф Ожолўғли таржимаси)

Категория: Янги нашрлар | Просмотров: 1221 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 ozbek  
0
Otangizga rahmat, ozarilar! Muhammad Solihga o'zini o'zbek sanagan badbaxt kimsalar tinmay loy chaplayotgan paytda bu xolis qarashingizni aytganingiz juda yaxshi bulibdi!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz