ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 01:16
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 23 » ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ
07:16
TO:
Миср президенти Ҳусни Муборакка

Нусхаси:
Миср Ташқи Ишлар Вазирлиги
Миср Ички Ишлар Вазирлиги


OBJECTIVE: ўзбек қочқини Шоҳруҳ Ҳалиқуловнинг (Shohrooh Halikulov) Каир шаҳри ҳудудида ҳибсга олиниши ва унинг депортация қилиниши ҳавфи юзасидан.

December 22, 2006

Жаноб Президент,

21 декабрь 2006 йил кун ярмида, Каир марказида Ўзбекистон фуқроси Шоҳруҳ Халиқулов (Shohrooh Halikulov) ушланган. Унинг ушланишига сабаб, бизга маълум қилишларича, UNHCR биносини сувратга олишга урингани бўлган. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда Ҳалиқулов Каир шаҳрининг "Giza" тумани, "Dokki" милиция бўлинмасида ушланмоқда, унга қарши маъмурий тартибни бузганлиги учун уни Ўзбекистонга депортация қилиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан мавжуд тузумга таҳдид солувчи деб қаралган барча шаҳсларга нисбатан, аслида унинг тузум душмани бўлиш нияти йўқлигидан қатъий назар, оммавий қатағонлар бошланган. Шунингдек диний ёки сиёсий эътиқоди учун шаҳсларни таъқиб қилиш кенг амал қилмоқда.

Давлат ички ҳуқуқий механизмларининг ишламаслиги ва суд тизимининг ижро ҳокимиятидан мустақил эмаслиги инсон ҳуқуқларининг ҳимоя этилишига ҳеч бир имкон қолдирмайди.
Ўзбекистонда маҳбуслар ва судланувчиларга нисбатан мунтазам қийноқлар амалиёти мавжудлиги бир неча бор халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан, жумладан БМТнинг қийноқлар бўйича Махсус маърузачиси Тео Ван Бовеннинг 2003 й. (E/CN.4/2003/68/Add.2). Маъузасида ҳам қайд этилган
Миср тарафидан қабул қилинган БМТнинг қийноқларга қарши Конвенцияси ва бошқа Инсон ҳуқуқларига оид халқаро битимларни инобатга олиб, Сиздан Шоҳруҳ Ҳалиқуловни Ўзбекистонга депортация қилинишига йўл қўймаслигингизни сўраймиз.
Сиздан Шоҳруҳ Ҳалиқуловни фуқаролиги бўлган мамлакатга жўнатмаслигингизни тубандагиларга асосланиб, умид билан сўраймиз.

Шоҳруҳ Халиқулов (Shohrooh Halikulov, 1981 т.й., ватанида Янгийўл ш.да яшаган ва Интернет-кафеда ишлаган. 2005 йилнинг 12 октябридан бошлаб Мисрдан паноҳ топган. 2006 йилнинг 18 февралида БМТ Олий Комиссари Бошқармасининг қочқинлар иши бўйича Каирдаги ваколатхонасида қочқинлик мақоми тўғрисидаги (1951) БМТ Конвенциясига кўра халқаро ҳимояга муҳтож шахс сифатида рўйхатга олинган. Айни дамда унинг аризаси кўриб чиқиляпти.

Андижонда (13 май 2005 йил) содир бўлган фожиали воқеадан кейин, ўша пайтда ҳукумат қўшинлари томонидан мўлжалсиз ва аёвсиз куч ишлатиш оқибатида майдонда юзлаб фуқаролар отиб ташланган, минглаб Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлишган эди. Шундан кейин мусулмонлар изидан таъқиб кучайтирилди. 2005 йили Шоҳруҳ Халиқуловнинг Интернет кафесига участка милиционери келиб, унинг мижозлари тақиқланган сайтларга кираётгани ҳақида шикоят борлигини айтади. Биринчи тергов Шоҳруҳ Халиқуловнинг мажбур бўлиб, участка нозирига эътирозни олиб ташлагани учун “мукофот” ўрнида каттагина миқдорда пул бергунига қадар давом этади. Бироқ шундан кейин Интернет кафе мижозларини ҳуқуқ тартибот идораларига сўроққа чақириб, уларни кафе эгаси Шохруха Халикуловга қарши тушунча беришга мажбурлаш бошланади.

2005 йилнинг 12 октябрь куни Шохруха Халикулов ота онасининг маслаҳатига кўра Мисрга келади. Кейинчалик Каирдаги “Ал Азҳор” Университетига ўқишга киради, ва муваффақият билан ўқий бошлайди.

Инсон ҳуқуқлари идораларига Шохруха Халикуловнинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги хабар етиб борганидан сўнг, унинг уйида ва Интернет кафеда тинтув ўтказилади. Унинг Янгийўлдаги саккизта ўртоғи қамоққа олинади ва кейинчалик ҳукм қилиниб озодликдан маҳрум этилишади. Уларнинг барчаси қийноқлар остида айбни бўйнига олишган. Бу ҳақдаги тафсилотлар Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг 22 апрел 2006 йилги маълумотларида қайд этилган:


«Жараённинг бошланишида беш нафар судланувчи вақтинчалик қамоқда уларни қийнашганларини ва шафқатсиз уришганини билдиришган. <…> Натижада судланувчилар иқрорномага имзо чекишган, аммо судда улар буни таҳқирлашни бас қилинишидек ягона ҳохиш остида қилишган. <…> улар ўз иқрорларидан воз кечиб, улар билан ноинсоний муносабатда бўлганларини, содир қилинган жиноятлар ҳақида айтишган. <…> Судланувчиларнинг сўзларига кўра, бу каби жиноятлар миршаблар билан яккама якка қолганда, шунингдек адвокат ёки терговчи иштирокида содир этилган. Айрим судланувчилар, уларнинг иқрор бўлишларига эришиш учун, уларга ўласи қилиб шафқатсиз калтакланган маҳкумларни кўрсатишган...”

Франциядаги “Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқи” ассоциациясига 2006 йил февралида ёзилган Шохрух Халикуловнинг аризасида, унинг дўстларини унга қарши тушунча беришга ҳам мажбур қилишган.

2005 йилнинг 30 ноябрида Тошкент вилоят прокурори А. Илазова Ш. Халикуловга нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг бир қатор моддаларига кўра узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ҳолатларини кўзловчи №21/1401 рақамли жиноий иш қўзғатади:
- 244-2 (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, бошқариш, иштирок этиш);
- 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш);
- 156 (миллий, ирқий ёки диний низоларни қўзғаш).

Халиқуловнинг ўртоқлари устидан олиб борилган тергов материалларида, у гўё жиноят ташкилотчиси сифатида тақдим этилади. Бироқ, суд жараёнида иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячилари, бутун айблов иқрорномалар ва судланувчиларнинг бири бирига қарши берган кўргазмаларидангина ташкил топганини эътироф этишади.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар эмиграция Ҳалиқулов учун адолатсиз жазодан қутулиш ва ўз ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона воситаси бўлганига шак шубҳа қолдирмайди.

Мажбуран уни ватанига қайтариш унинг қийноқлар ва халқаро ҳуқуқий тамойилларга кўра тақиқланган шафқатсиз, ноинсоний муносабатнинг бошқа турлари қурбони бўлиш ҳавфини туғдиради.

Шоҳруҳ Ҳалилов масаласи кўрилаётганда Миср ҳукумати юқорида қайд этилган ҳолатларини инобатга олади уни Ўзбекистонга депортация қилинишига йўл қўймайди дея астойдил умид қиламиз

Ҳурмат билан,

Светлана ГАННУШКИНА
«Мемориал» Ҳуқуқ ҳимояси
маркази Кенгаши аъзоси,

Қочқинларга ёрдам дастури раҳбари,

“Фуқаролик ҳамкорлиги” Қўмитаси раиси
(Россия)

Виталий ПОНОМАРЕВ
«Мемориал» Ҳуқуқ ҳимояси
маркази Кенгаши аъзоси,
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари
мониторинги раҳбари
(Россия)

Елена РЯБИНИНА
Марказий Осиёдаги сиёсий қочқинларга
ёрдам дастури раҳбари
“Фуқаролик ҳамкорлиги” Қўмитаси (Россия)

Надежда АТАЕВА
Франциядаги “Марказий Осиёда
Инсон ҳуқуқи” ассоциацияси раиси

Толиб ЁҚУБОВ
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти

Мақсуд БЕКЖОН
Норвег Хельсинки Қўмитаси вакили
(Норвегия)

Эльдар ЗЕЙНАЛОВ
Озарбайжон Инсон ҳуқуқлари маркази раиси

Ҳазраткул ХУДОЙБЕРДИ
«Stopdictatorkarimov.com» сайти муҳаррири (Швеция)

Сафар БЕКЖОН
Халқаро Ёзувчилар
Парламенти аъзоси (Швейцария)

Евгений ДЬЯКОНОВ
«uzbek-people.narod.ru» лойиҳа раҳбари
мустақил журналист (Норвегия)

Баходир ИСАМУХАМЕДОВ
"Махалла" – лойиҳа раҳбари
“Эрк” партияси аъзоси
(Швеция)

Бахтиёр ҲАМРАЕВ
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти
Жиззах вилояти бўлими раиси

Дўстназар ХУДОЙНАЗАРОВ
Ўзбекистонлик қочқинлар ва
мажбурий мигрантлар ҳуқуқ ҳимояси жамияти (Швеция)

Мирсулжан НАМАЗАЛИЕВ
"Бирге!" Халқ Ёшлар Ҳаракати вакили (Қирғизистон)

Аваз ФАЯЗОВ
“Бирлик” Халқ ҳаракати партияси Украина бўлими раҳбари (Швеция)

Алексей ТОЛКАЧЕВ Халқаро демократик ташаббуслар «ПОМАРАНЧ» ташкилоти раҳбари (Украина)
Тулкин КАРАЕВ Мустақил журналист, Швеция

Кудрат БАБАДЖАНОВ Мустақил журналист, Швеция.

Матлуба АЗАМАТОВА Мустақил журналист, Швеция.

Мухиддин КУРБАНОВ Ҳуқуқ ҳимоячиси, Швеция

Зокиржон Ибрагимов Мустақил журналист, Швеция

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1232 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 2
2 Shohrooh  
0
Ahir mani kameram 250 metr uzoqdan va Binolar ortidan ,binolarni orqasidagi binoni suratga ololmaydiku.Men turgan joy aslida piket otqazadigan maydon edi,va boshqa strategik ahamiyatga ega binolar yoq!!!
Hamma manga yordam bergan insonlarga kotta rahmat.

1 Shohrooh  
0
Assalamu alaykum. Men eson omon chiqib keldim,qoib yuboishdi,kop huquq himoyachilariga oz minnatdorchiligimni bildiraman.
Lekin bir narsani aytib otmoqchiman Men UNCHR binosini suratga olmoqhi emas edim,hatto men turgan joy yani meni habsga olishgan joy UNCHR binosidan 250 metr uzoqda edim.SNB ozlari korishdi kameramda hech qanaqa UNHCR binosi surati yoqligiga.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz