ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 08:54
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Февраль » 2 » Хамма ким кимлгини билсин
Хамма ким кимлгини билсин
20:13
Муҳаммад Солиҳнинг ўзбекчада 4 жилдлик куллиёти ва "Муҳаммад Солиҳ ҳақида" деб номланган 1 жилдлик китоб нашрдан чиқди. Ўтган сафар бу китобдан парчалар тақдим этгандик. Бу сафар Муҳаммад Солиҳнинг яқин дўстларининг у ҳақдаги фикрларни тақдим этамиз. Бу кишиларнинг фикрлари - яқинда "исёнкор" деб аталган сайтда Муҳаммад Солиҳга чапланган лой эгаларига, уларни тарғиб қилаётганларга, фисқу-фасод аҳлига бир тарсаки бўлсин.

Муҳаммад Солиҳ ҳақида айтилган яхши гаплар М. Солиҳннг ёзган китобларидан кўпроқ томларни эгаллайди. Унинг душманлари ҳам у ҳақда тинмай қалам тебратди, аммо дўстларининг ёзгани кўпроқ чиқди. Халқимиз айтгандек, ҳар ким экканини ўради.

АБДУРАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК:

Шеърият муқаддас манзилларда доимо собитдир. Шеърият боши берк кўчаларни, сўнгсиз масофаларни, турма панжараларини кесиб покиза қалбларга ета олади. Турк Дунёси ХХ асрда ҳам инсониятга улуғ шоирларини берди. Чўлпон, Жовид, Алавий, Доғларжа каби буюк шоирлар қаторида Муҳаммад Солиҳнинг муносиб фахрли ўрни бор.

ХХ аср ярадор аср, яралари битмаган Вақтнинг узун ҳайқириғидир. Ёрилган яранинг тимсолларини улуғ шоирлар яратади. Фожеанинг тиниқ қонини, ўлимнинг тирик тасвирини мен Муҳаммад Солиҳ шеъриятида аниқ кўраман. Муҳаммад Солиҳнинг жаҳон шеъриятида ўз Сўзи борлигидан фахрланаман.

Эрк сўзининг қудрати дунёни тутажак деб ишонаман.

("Эрк" газетаси, №1, 2000 й.)

* * *

ДАДАХОН НУРИЙ: САРКАШ ТЎЛҚИНЛАР

(қисқартириб босиляпти))

Бундан қарийб йигирма йилча муқаддам, рассом укам устохонасида унинг катта қилиб чизилган суратини кўрган ман. Сўнг ўзи билан учрашиб, негадир кўнглим тўлмаган, қўпол, ўта такаббур, ҳатто худбинроққа ўхшаб туюлганди менга. Буни Темурдан яширмадим ҳам. Ўшанда у «Ака, Муҳаммад Солиҳ яхши шоир, кўнгли тоза, фидойи йигит. Табиатан шунақароқ, холос, кейин билиб оласиз», деганди…

Ростданам, ҳар ким англаб етавермайдиган ҳулқ-атворли бу шоир билан кейинча яқиндан таниш бўлиб қолдим.. .. унинг бизлар учун ҳозирча анъанавий бўлмаган услуб даги шеърлари ва уларда яширилган … маънолар ғалвирак бодом мағзидай кафтингизга дарров тушақолмайди, уни андак ақл тарозусига солиб «чақмоқ» керак.

Шоирнинг кейинги йиллардаги энг долзарб, оғриқли му аммоларини ўз ичига олган маърузалари, марказий ҳамда маҳаллий матбуот саҳифаларида тез-тез босилиб турадиган публицистикаси ҳеч қачон, ҳеч кимни бефарқ қолдирган эмас, қизғин тортишувларга сабаб бўлган. Солиҳнинг бу ижтимоий, сиёсий мавзудаги мақолалари ўз вақтида Мустақиллик, Истиқлол, миллий қадр-қиммат ғояларини ҳаммадан олдинроқ халққа етказган, кўпчиликнинг «кўзини очган» сабоқнома вазифасини ўтади…Ҳозир одамлар баландпарвоз мақтовлардан, қуруқ ваъдалардан тўйиб турган бир пайтда, уларнинг юзига қараб, қизишмай оқилона, ҳалол гап айтиш жуда-жуда зарур!...

Дарвоқе, Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ким?

Уни билиб-билмасликка, таниб-танимасликка олиб юрган ўртоқларга шуни маълум қилиб қўймоқчиман: жумҳуриятнинг тўла мустақиллиги ғоясини биринчилардан бўлиб кўтириб чиққанида, бундай ғайритузум «баёнот»га норозилик сифатида Олий Кенгашдаги «ватанпарварлар» ер тепиб, уни минбардан тушириб юборишганди... Хайрият! Бу «хатолик» кўп ўтмай тузатилди! Яна, Иттифоқ шартномаси га имзо чекиш миллат олдидаги катта жиноятдир, деб қаттиқ туриб олган ва ўз фикрини ўтказа олган ҳам мана шу зот бўлади! У «қандайдир шоир» ёки тасодифан ўйин майдонига ту шиб қолган ҳаваскор эмас! Муҳаммад Солиҳ - бу Шахс!

("Ўзбекистон Адабиёти ва Санъати газетаси", 20 декабр 1999 йил сони)

* * *

МУҲAММАД СОЛИҲНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ЭШИТТИРИШ

«Озодлик» радиоси, 15.12.2004

Дастуримиз адабиёт рукни билан давом этади. Адабиёт рукнида Ўзбекистонлик ёзувчи-шоир мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳ 55 ёшга тўлиши муносабати билан ўтка зилган суҳбатлар ўрин олган.

Бошловчи:

Ассалому-алайкум азиз тингловчилар, сиз адабиёт радио журналининг навбатдаги сонини тинглаяпсиз.

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз таниқли ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳнинг 20 декабрда 55 ёшга тўлиши муносабати билан шоир ижодига бағишланади. Унда сиз:

Шоир билан бўлиб ўтган суҳбат, Муҳаммад Солиҳ ижоди ҳақида ўзбек шоирлари фикрлари, шоир ва унинг ижоди борасида бугунги ёшларнинг мулоҳазалари ҳамда мавзу юзасидан Андижондан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Шунингдек, дастур давомида шоирнинг янги шеърларидан намуналар тинглайсиз:

МИШ МИШ

«Ўша сизлар билган шоир М.Солиҳ
аллақачон ўлган, йўқ бўлган, синган!
Дунёни тарк этиб дарвиш мисоли
берилган эмиш у тамоман динга!»...

Қани, тўғри бўлса авомнинг гапи,
аввалги М.Солиҳ ўлган бўлсайди,
юраги дарвишлар юраги каби
динга, фақат динга тўлган бўлсайди!

Муҳаммад Солиҳ таржимаи ҳоли ҳақида икки оғиз сўз: Муҳаммад Солиҳ 1949 йили Хоразм вилоятида туғилди. Илк шеърий китоби 1977 йили чоп этилди. 1977 йилдан то бугунги кунгача ўнлаб шеъ рий, насрий ва публисистик китоблари, таржималари Ўзбе кистонда ва ҳорижда чоп этилган. Асарлари рус, украин, ла тиш, эстон ва турк тилларига таржима қилинган. Муҳаммад Ғаззолий асарлари, шунингдек, турк адабиётидан Юнус Имро ва Дада Қўрқутга оид асарларни ўзбекчалаштирган.

... Бундан сал олдинроқ Абдурауф Парфи ижоди ўзбек адабиётида бир воқеа бўлган бўлса, 70 -йиллар авло ди асарлари ўзбек шеърияти уфқларини янада кенгайтирди. Уларнинг ичида Муҳаммад Солиҳ алоҳида ўринга эга, дейди

биз билан суҳбатда шоир Абдурауф Парфи:

-Муҳаммад Солиҳ 60, 70-йилларда ўзбек шеъриятида мутлақо бир янги тўлқиннинг устида турди. Бу тўлқин 50 йилларда унутилиб кетган, гарчи 56-йилларда ҳукумат тара фидан оқланган бўлса ҳам, масалан дейлик Фитрат, Чўлпон, Қодирийлар... 80-йилларга келиб китоблари чиқди. Демак меросимиз жуда узоқ қаровсиз қолди. Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Қодирий ва бошқа жуда кўп шоирларимизнинг асосий ғояси Туркистон ғояси эди. Туркистон ғояси худди ислом каби босқинчилар учун, мустамлакачилар учун жуда қўрқинчли бир душман эди. Ана шу руҳимиздан юлиб олин ган ғояни ўзбек шеъриятида биринчи бўлиб Чўлпонлардан кейин, Фитратлардан кейин ўзбек шеъриятида айтган шоир Муҳаммад Солиҳ бўлади.

Бошловчи: 20-асрда ўзбек ижодкорлари қандай синовларга дуч кел дилар ва бу синовлардан улар қандай ўта олдилар?

Муҳаммад Солиҳ:

-Бу саволга жавоб беришдан олдин 1987 йилда ёзган битта шеърим бор экан, ўшани ўқиб берай истасангиз. Ундан қисқа бир парча:

Қарғалган миллати ҳўкиздай ишлаб,
Рахматнинг ўрнига эшитар миннат,
Бор-йўғини дунёнинг пойига ташлаб,
«Ўғри» деб ном олар қарғалган миллат.

Қарғалган миллатнинг келажаги тул,
Дарёлари қуриб, чирир ерлари,
Қарғалган миллатнинг болалари - қул,
Аёллари тумсо, бепушт эрлари.

Қарғалган миллатнинг қозиси - фосиқ,
Олими - савдогар, илм сотиб яшар,
Шоирлари эса, ақлдан озиб,
Душмандан мукофот олмоққа шошар…

Бу шеър жуда мискин бир шеър. Аммо ўша 87-йилда ёзил ган бўлса ҳам бугунги кунимизга мос келади. Фикримизча 2000-йиллар ва 90-йиллар бошидаги синовдан ўтган ва ўта олмаганларнинг сони орасидаги фарқ худди 30-йилларда Сталин қатағонида синовдан ўтган ва ўта олмаганлар сони ўртасидаги фарқ каби каттадир. Яъни, синовдан ўта олмаганлар мингларча бўлса, ўтганларнинг сони балки юзтага ҳам етмаса керак.

Шоир Абдурауф Парфи:

-Ҳар бир шеърнинг манавий нуқтаси -унинг ватан ҳақида ёзганлари эди, озодлик ҳақидаги, эрк ҳақидаги шеърлари эди. Шу маънода унга ўз тенгдошлари ичида, умуман ўзбек шеъ риятида бир янги ғояни олиб чиққан шоир сифатида қарашни хохлардим. Биз балки бундай туҳматларга қолишини бил маганмиз, албатта. Гарчи ҳаммаси ёлғон эканлигини била туриб, унинг собиқ дўстлари уни айблаб мажлислар ўтка зишганида ҳайратга тушиб, қулоқ солиб ўтирганман. Булар дўстлари эди-ку унинг, ҳамдастурхон эди булар, бир нонни бўлиб ейдиган инсонлар чиқиб, «бизга бундай соткин шоир керак эмас, шеърларини ҳам ҳеч ким тушинмас эди, шеъ рлари ҳам ҳеч кимга керак эмас», деган гапларни гапириб чиқиб мени ҳайратга солди ўзларининг тенгдош дустлари. Муҳаммад Солиҳ 10 йиллардан буён узоқларда юрган бўлса бу йилларни миллатимизнинг, халқимизнинг синов йиллари десак ҳам бўлади. Балки бу Муҳаммад Солиҳ учун ҳам си нов йилларидир. Бу синовдан жуда кўпчилик ўзбек шоирлари ўтолмади.

Бошловчи:

-Муҳаммад Солиҳ ака, сиз ижодга тулган пайтда сиёсатга ўтиб кетдингиз, ёзмай қўйдингиз. Кўплаб ўқувчиларингиз бундан афсусландилар ҳам. Ўзингизда ҳам шундай туйғу кечмадими?

Муҳаммад Солиҳ:

-Йўқ, мен бу манода афсусланганим йўқ. Тўғриси афсусланишга вақт бўлгани йўқ. Сиёсатга кирдим, чунки бу бир миллий вазифа эди. Вазифа ҳали ҳам битгани йўқ. Сиёсатни шеърдан устун қўйдим, чунки сиёсат қуллукдан қутилиш йўлида, озодлик йўлида шеъриятга нисбатан кучлироқ восита эди. Уни мақсадга эришгунча қўлланишга қарорим қатъий ва мен сиёсатни давом эттирмоқчиман. Балким бир кун келиб шеър ҳам ёзиш мумкин, аммо бугун бунга вақт йўқ.

Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг илк асарлариданоқ бош ғояси мустақиллик, эрк, Туркистон мавзулари эди дейди шоир Абдурауф Парфи:

-Муҳаммад Солиҳнинг биринчи кучли тебраниши унинг Туркистон ғоясини англаши, Туркистон руҳини билдириш, унинг шеъриятидаги бутун истиоралар, шеърий санъат лар Туркистонни англаш санъати эди. Шу билан мутлақо мустақиллик нима эканини билмайдиган ҳозиргача ҳам ёши 60-70 га бориб, ҳали шеъриятнинг асоси нима эканидан бехабар, бугун бемалол яшаб юрган шоирларимизда ҳеч қачон мустақиллик ғояси бўлмайди.

Бошловчи:

-Навбатдаги суҳбатдошим ёш ўзбек шоири Файзуллоҳ:

-1986 йилда «Фан ва турмуш» журналининг биринчи саҳифасида Муҳаммад Солиҳнинг қаламига мансуб бир шеър эълон қилинган. Бу пайтда агар эътибор берсангиз бугунги унча-мунча Ўзбекистон қаҳрамонлари нима дейиш мумкинлигини ҳали ўйлаб ўтирган, тарозининг қайси томонига ўтган маъқулроқ деб ўйлаб турган бир пайтда Солиҳ шундай шеър ёзган:

Худо қарамади менинг райимга,
Буйруқни чиқарди, муҳрни босди.
Ва ижрочи фаришта қоқ манглайимга
Нотаниш ёзувда нимадир ёзди.
Кейин ерга тушдим уйдагилар ҳам
Ёзувни ўқий олмай бўлдилар сарсон
Ниҳоят марказдан келган бир одам
Ўқиди ва деди: сен - пахтакорсан.
Шу-шу олтин топган қул каби хурсанд
Юраман гўзалар очилса гулдай
Фақат мен қоламан келганда аёз
Олтинин йўқотиб қўйган қулдай.
Тушларимда эса сўкинаман баъд,
Ўнгимда-чи товба дейман асосан
Ҳар қалай энг ширин таомдир меҳнат
Энг катта идиш бу - сабр косаси.

дейди Муҳаммад Солиҳ.

Абдурауф Парфи:

-Ўзбек адабиётининг 20-аср тарихи Муҳаммад Солиҳсиз «ўзбек адабиётининг тарихи» бўлолмаслигини билган ҳолда ҳам у ҳакда лом мим дейилмайди. Илгари замонлар қандай лом мим демаслик керак бўлса, бугун ҳам шундай лом мим дейилмайди. Бу биз қулликка ўрганиб қолган, ҳақоратга кўниккан, ёвузликни келтириб чиқарадиган жаҳолатнинг кўринишларидир.

Бошловчи:

-Муҳаммад Солиҳ 10 йилдан буён мухожиратда яшайди. Шу давр мобайнида етишиб чиққан ёшлар унинг ижодидан хабардорми? Шу уринда Тошкентдаги олий ўқув юртлари дан бирида ҳамкоримиз талабалар ўртасида ўтказган сўровни эътиборингизга баён этамиз:

Талаба:

-Муҳаммад Солиҳ фикирлашга чақиради шеърларида. Масалан, Усмон Азим билан солиштирганда У. Азим кўпроқ воқеъликнинг лирик баёнини беради. Муҳаммад Солиҳ воқеъликни аниқ реал ҳаракат қилади кўрсатишга.

Бошқа талаба:

-Муҳаммад Солиҳни бир марта ўқиганман. Ундан кейин рости гап уни ўқишга одам қўрққанман, у ҳакда ҳатто ўйлашга ҳам қўрққанман, рости гап. Муҳаммад Солиҳ ижодини бир марта ўқиб чиққанман, лекин ҳали ҳам унинг қандайдир бир шуъласи ҳали ҳам ҳаёлимдан кетмайди.

Яна бошқа талаба:

-Ҳеч ким у пайтларда ўқишни таъқиқламаган, бизнинг мактабинг кутубхонасида турган Муҳаммад Солиҳнинг китоби. Ўшандан олганман, ўқиганман, мактаб пайтида. Бошқа талаба:

-Биласизми, бизда шунақа нарса борки, танқидга учраган одам ҳақида ҳамма нарсани таъқиқлаб қўйишади. Мен жда ҳам хохлардим Муҳаммад Солиҳнинг сиёсатчи сифати да эмас, шоир сифатида унинг ижoдини ўрганишни. Биласизми шунақа шоирлар бор, уларга макон тушунчаси бегона.

Яна бошқа талаба:

-Менга Муҳаммад Солиҳнинг «Токи» деб номланган шеъри ёқади. Бу шеърда у ўзининг келажагини олдиндан кўргандай туюлади:

ТОКИ

Мендан юз ўгириб,
Кетиб қолганича токи хотиним.
Ўзимнинг фарзандим. Ўзимнинг болам
Ўзимни масхара этганича то.
Токи номим
Лаънат тахтасига осилгунича.
То бўйнимга қилич тушганга қадар…
Дейману тўхтайман.
Наҳотки, дейман, наҳотки,
Шунча қурбон керак сенга, ҳакиқат?!

Бошловчи:

-Айни шундай лавҳани Андижондаги ҳамкоримиз Турғунбек ҳам тайёрлаган. Ҳозир шу лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз:

-Мустақил ижодкорлардан Рустамжон Қаюмов бугун ви лоят аҳолиси, айниқса ёшлар Муҳаммад Солиҳ шеърияти билан танишиш имкониятидан маҳрум эканини айтаркан, мавзуга шундай изоҳ берди:

-Менинг назаримда Муҳаммад Солиҳнинг китоблари ҳозирги кунда Ўзбекистонда сотувда йўқ, кутубхоналардан йиғиштириб олинган бўлса керак. Шахсан ўзим бирон ку тубхонага бориб учратмадим, бирон китоб дўконида кўрмадим. Лекин менинг ўзимда унинг бир нечта китоби бор.

Муҳаммад Солиҳнинг шеърий китоблари бугун вилоятдаги кутубхоналарида мавжуд эмаслиги борасида суҳбатдошимиз Анорхол Ҳамдамова ҳам шундай мисолни айтади:

-Бугунги кунда кутубхоналарда йўқ. Менинг ўзим бир воқеага гувоҳ бўлганман.

Мен халқдан бириман. Ўшанда омборхонада китоблар нинг аянчли аҳволда чириб ётганини кўрдим. Кейин бир укам шаҳар кутубхонасига келганда у ерда ажратиб олиб ташлашаётган экан. Илтимос қилиб 20 донасини (<>Орзу Фуқароси>> китоби, 90-йилда чиққан) 20 тачасини олиб борган 10 тасини биз олганмиз. Бошқа бир суҳбатдошимиз Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг ўзига хос томонлари бора сида ҳам қўшимчалар қилди (эркак кишининг овози):

-Қисқа, лўнда ва чиройли ёзади. Чиройли ёзади деганим нинг сабаби шундаки, Муҳаммад Солиҳ шеърияти ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг энг олдинги қаторда туради де сам адашмасам керак.

Навбатдаги суҳбатдош (аёл овози):

-Айтгандан кўра яхшиси сиёсий шеърларини ўқиб берай. Балким шунинг учун номи қораланган. Эшитинг:

Ўт бор, ўлан бор, майсадан гилам бор,
Май бор, палов бор, алвон ранг ялов бор,
Бахт бор, саодат бор, тўй бор, зиёфат бор,
Ҳамма нарса бор ўзбекдан бошқа.

Қари бор, қартанг бор, каттаю кичик бор,
Аччиқ бор, чучук бор, ит билан кучук бор,
Қурт бор, қумурсқа бор, илон бор, чаён бор,
Ҳамма нарса бор ўзбекдан бошқа.

Ўзбек қани? Ўзбек - пахтада!

Шунақа десам, болаларим бири қўйиб бири: -Буғдойда, пиллада, шолипояда, деб қўшиб қўйишади!...

НА ГЎЗАЛ

Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли
кураш бошлар экан тарафма-тараф
ожизнинг ёнини олганинг учун
«хоин» деб ном олмоқ нақадар шараф!

На шараф, халқини қул этган подшоҳ
«менинг душманим» деб сени атаса,
жазавага тушса исминг эшитган чоғ
китобингни ўқиб, йиртса, топтаса!

На шараф-ки зулмга «зулм!» деёлсанг,
бошингда ҳар куни синса-да таёқ,
шайтондан қўрқмаслик нақадар гўзал,
на гўзал ягона Оллоҳдан қўрқмоқ!

(Муҳаммад Солиҳ:)

МАҲШАР КУНИДА

Орзу этмакдаман: ҳисоб кунида
Раббим кўрар экан менинг ишимни,
менга «қулим Солиҳ» дейиш ўрнига
«Солиҳ қулим» дея сасланишини…

* * *

МУҲАММАД СОЛИҲГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР

Гулчеҳра Нуруллоҳ: Шеърлари, ўткир публицистик мақолалари ила менинг кўзларимни очган укамни туғилган куни билан самимий қутлайман. 1993 йилда мен унга бағишлаб шундай шеър ёз ган эдим:

Сиз умрингиз оғриқ кунларин
Қўшиб-бичиб оширмагайсиз,
Ҳамда унинг ёруғ кунларин
Ёмон Кўздан яширмагайсиз.

Ошкор, барвақт уйғонганингиз,
Шу тупроқни суйганларингиз,
Ҳамроҳингиз сўзига учиб,
Макри боис, тийғонганингиз…

Юрагингиз оҳи ҳам ошкор,
Кўзларингиз мохи ҳам ошкор.
Ҳамроҳингиз боёнлик истаб,
Сизга қазган чохи ҳам ошкор.

Жигар-бағри ўйилган найсиз,
Шу фарқ биздан уздирган сизни.
Шоирсиз-у кўп ҳам ёзмайсиз,
Ёлғон шеърлар бездирган сизни.

Орингиз бор бир Ватанчалик,
Бир халқчалик қарорингиз ҳам…
Ақлингиз бор олқишга молик,
Сиздан дуркун ағёрингиз ҳам…

Сизга букун боқмагай замон,
Букунингиз руҳсиз, барорсиз.
Ўкинмангиз, Эртангиз томон
Ўлкан бўлиб кетиб борарсиз…

Яна бир бор туғилган кунингиз билан! Халқимиз бахтига омон бўлинг!

Эҳтиромлар ила: Гулчеҳра О п а н г и з

(Гулчеҳра Нуруллоҳ), 19. 12. 2004

Бу сузлардан кейин Озодлик радиосида берилган пастдаги овозни мақолада келтиришни хеч истамасдик, аммо келтирамиз. Ҳамма ким
Кимлгини билсин бундан кейин.

* * *

КЕЧИККАН ДИЛ ИЗҲОРИ

...Ўзбекистонда бир шоир йигит бор эди. Ўзини яхши та нирдим-у, ёзганларини яхши тушунмасдим. Юртнинг илғор фикрли кишилари унинг Ғарб услубида ёзилган бу шеърлари мавжуд тоталитар тузумга қарши исён эканини урғулашарди. Мамлакатда Қайта Қуриш ва ошкоралик бошланган кезлар Ўзбекистонда демократик кайфиятдаги, ҳур фикрли ёшлар аллақачон унинг атрофида тўпланиб улгуришган эди. По рахўрлик, пахта яккаҳокимлиги, Орол фожиаси ва икки тиллиликка қарши кураш каби сиёсий шиорлар атрофида бирлашган илк норасмий гуруҳларнинг ташкил топиши ҳам бевосита унинг иштироки билан боғлиқ.

Кейинчалик у Ўзбекистон мустақиллигини орзу қилган илк сиёсий партияларга асос солади. Шоирлигини ташлаб, сиёсат билан шуғулланишга мажбур бўлади. Мустақиллик унинг яккаю ягона орзуси эди. Бу йўлда у ҳатто ўлимга ҳам боришга тайёр эди. Давр ва замон унинг елкасига ана шун дай улуғ вазифани юклаган эди.Лекин бу саъйи ҳаракатлари учун у коммунистик тузум ёрдамида ҳокимиятга келган янги раҳбариятнинг кучли босими остида қолади.

Афсуски, ўз Ватани озодлиги ва мустақиллиги учун ку рашган, унинг давлат сифатида шаклланишига муносиб ҳисса қўшган бу йигитнинг буюк хизматларини шу Ватан ва Давлат тепасида турганлар юзсизларча ўзлаштириб олдилар. Таъқиб ва тазйиқлар боис муҳожирликка юз тутган ватан парвар йигит учун Ватан дарвозаларини ёпиб қўйишди. Яхшиямки, кунгил йўлларига тўсиқ йўқ!

Мана ўн йилдирки, у мустақил бўла туриб озодлик нималигини билмаган, Давлат бўла туриб ўз ҳақ-ҳуқуқини танимаган шўрлик халқининг дийдорига талпиниб яшайди. Гарчи, бу гумроҳ халқ аслида ўз ҳатти-ҳаракати билан ўзига муносиб ҳокимларга эга эса-да, барибир унга ўкиниб, талпи ниб яшайди йигит.

Мустақилликни орзу қилган ва охир-оқибат мустақил Ўзбекистон давлатига асос солган бу фидойи йигитнинг хорижда -сиёсий муҳожирликда эртага нишонланажак тавал луд куни боис менинг гуноҳкор кунглимдан кечгани шулар бўлди. Фикру ғояси юрт мустақиллиги, яшашдан мазмун-мақсади -шу йўлдаги курашдан иборат бўлган бу йигитнинг номи - Муҳаммад Солиҳ!

55 ёш муборак, ака. Эзгу-ниятларимни қабул этгайсиз. Омон бўлинг. Ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ , 18.12.2004

Бошловчи:

- Азиз тингловчилар, сиз шоир Муҳаммад Солиҳ ижодига бағишланган эшиттиршимизни тингладингиз. Дастуримизни эса шеър билан якунлаймиз:

Категория: Янги нашрлар | Просмотров: 1779 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 5
5 DABDALA QOTAQ  
0
Е Огзингга котагимни тикиб тикиб олай сан дабба котларни. Мухаммад Солих Толибонларнинг ортагику???? Мунча мактамасаларинг Мухаммад солих... полих деб. Амига котагим жаллаб. Сикканим бор Солихниям...

4 Jamshid  
0
Хурматли Мухаммад Солих жаноблари! Сизнинг устингиздан игвогарлар роса лой чапламокчи булишаётганидан хафа булманг, аксинча хурсанд булиш керак, сабаби гунохингизни узларига олишаяпти Сизни Худо билса булди,тугри беайб парвардигор Сиз Оллох билан муносабатни яхшилашни давом эттироверинг Оллохим узи Сизни бандалар билан муносабатингизни яхшилар экан.Сог булинг халкимиз бахтига !

3 UYATA  
0
Odamzotdan o'zga fosiq kam.O'z-o'zingni maqtaganing bilan nima naf ko'rasan-a.Ey,sadqai odam ketlaring.

2 Ismat ikkijuzlamachi  
0
Исмат Кушевнинг иккиюзламачилигига каранг, бугун кимга ёлтокламнаяпти бу кимса???

1 Kurbonoy  
0
Kunikish
Shu kadar hijolat bulardiki, shurlik,
Kuzi tinib hech narsa kurmasdi.
Uyat kuchli , kuchli edik hurlik,
Er yorilmasedi, erga kirmasdi.

Odam har narsaga kunikar ekan,
Kunikib oldi u takdiriga ham-
Endi er yorilar edi uyatdan,
U esa kirmasdi yorilgan erga.

Shoir Muhammad Solih

Meniong sedrvimli shorimning sheri, va men eng sevgan
sherim. Va hozir ham sevimli shorimdan shunday satrlar bitmasini kutaman. Siyasat degil tarihda koladigan shoir M. Solihning sharlari bokiy koladi.


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Февраль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz