ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 22:35
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Февраль » 3 » Ҳар ким экканини ўради
Ҳар ким экканини ўради
22:00
Ҳар ким экканини ўради

Ўзбек муштарийлар мисолида баҳ айбат дунё хабарлашма тури бўлган Интернетнинг фойдали ва зарарли тарафлари ҳ акида анчадан бери ёзмоқчи бўлиб юргандим.

Ҳақиқатан ҳам Интернет инсонга у тасаввур ҳам қилмаган бир озодликни ҳадя этди. Айни пайтда Интернет одам зотининг энг қ оронғи, ботил ҳиссиётини ҳам тушовдан озод қилди ва бугун Интернет ру ҳ террористларининг ифлос балчиғига ғарқ бўлди. Руҳ террористлари дуч келган ҳаммага ҳ ужум қилади. Уларнинг қуроли - тоталитар тузум қоровулларида б ў лгани каби - ёл ғон ва ту ҳматдан иборатдир. Интернет бу каби инсонларнинг бутун қабоҳ ати ва манманлигини ўртага чиқарди.

"Илонлар ҳам семиради" деган мақоламда шу ҳақда ёзишга ҳаракат қилгандим, аммо бу мавзуда биров билан тортишиш ниятим йўқ эди. Фақат ўзига "исёнкор" деб ном қўйган бир сайт мақоламни кўчириб босиб, мен "Илонлар" ҳақидаги мақоламда тилга олган ёл ғондан ҳам хунукроқ бир тортишманинг бошланишига сабаб бўлди.

Оломон ёзувчиси Томас Манннинг "Заиф инсонларнинг қаҳромонлигидан ҳам б у юкроқ қаҳромонлик йўқ" деган ибораси бор.

Бу иборани "Заиф инсонларнинг манманлигидан ҳам чиркинроқ манманлик йўқ", деб ўзгартириш ҳам мумкин. Ва бунга юқорида эслатганим тортишма ёрқин мисол бўлаолади, деб ўйлайман.

"Илонлар ҳам семиради" деган ма қолам www.isyonkor.usoz сайтида бунча ҳ ақоратли ҳ ужумларга сабаб бўлади деб ўйламаган эдим, чунки семирган фитначилар менинг ҳ ар ҳолда маданий ма қоламдан юз карра тубанро қ шаклда Муҳаммад Солиҳ ва бошқаларга лой чаплаганда, ёл ғон тўла китобларини сайтларга қўйганда бунга қарши ҳеч ким бу фитначини о ғзидан кўпик сочиб ҳақорат қилмаганди.

Шу маънода менинг мақ олам ҳам Фитначига жавоб эмасди, унинг ба ҳонасида ҳукуматнинг мухолифат ичида кимларга суянганини кўрсатиш эди. Унга берган жавобим аслида унга эмас эди, унга жавоб бериш уни жиддий қабул қилиш бўлган бўларди. Агар бу кимса жиддий қабул қилинганда эди, унга Му ҳмаммд Солиҳнинг ўзи жавоб берган бўларди.

Шу ёзаётган хатимни эса Фитначининг (исмини айтишдан ирғанаман) ёзган маоқоласини сайтда му ҳокамага чиқарган ёзувчи Дилмурод Саидга қарата ёздим.

Ҳурматли Дилмурод Сайид, аввал шуни айтай, мен Даврон Шариповман, ҳеч ҳaм Муҳаммад Солиҳ эмасман, истасангиз Тошкентдан ташқарига чиқиш имконингиз бўлса, юзма - юз учрашишимиз мумкин. Буни ҳусусий е-маил ор қали ташкил қилишимиз мумкин.

М.Солиҳни душманлари, унинг сиз айтгандек "кирдикорларини" фош қилувчи далил-исботга э ҳтиёжлари йўқ, унинг душманлари М.Солиҳни далилсиз ҳам ёмон кўраверадилар. Уларнинг вазифаси магзава ағ дариш, бунинг учун далил талаб қилинмайди,.

М. Солиҳни ҳурмат қилганлар, севганлар учун ҳам шундай, улар М.Солиҳни ҳурмат қилиш учун унинг қилган яхши ишларини билишга му ҳтож эмас, улар М.Солиҳни Солиҳ бўлгани учун севади ва ҳурмат қиладилар. Ахир, Солиҳ бугун осмондан тушмадик - у. Унинг 30 йил давомида шоир ва сиёсaтчи сифатида халқнинг кўзи олдида ўтган бир ҳ аёти бор, бу ҳаётни на ёл ғон билан на безак билан яхши ёки ёмон томонга ўзгартириш мумкин.

М. Солиҳнинг душманлари айнан шу сабабдан ҳам уни ёмон кўришади, д ўстлари эса айнан шу сабабдан уни севадилар.

Сиз Муҳаммад Солиҳни "ватандан қочиб кетди" деганингизни қабул қилолмадим, сиз бу иддаони нимага таяниб айтаяпсиз?

Бу гапни Солиҳ уй ҳибсида ўтирганда унга ҳамнафас бўлган биродарлари, у МВД ертуласида ўтирганда унинг учун қайғурган дўстлари айтса, бу гапга балки ишонган бўлардик,

Муҳаммад Солиҳни ватандан чиқиши учун ёлворган мушфи қ дўсти Мамдали Ма ҳ муд тасдиқ этса эди, балки сизга ишонардик. Ёки ҳамма бугун исмини ўз манфааати йўлида қўллана бошлаган ра ҳматли Абдурауф Парфи "М.Солиҳ ватандан қочди", деганда эди, балки биз ҳам фитначиларнинг бугун тўкаётган ма ғзавасига баъзиларга ўхшаб ғарқ бўлардик.

Ёки Гулчеҳ ра Нуруллаева, ёки ўнлаб ёш шоирлар - Муҳаммад Солиҳнинг шогирдлари "Муҳаммад Солиҳ ватандан қочиб кетди" деса эди, биз иккиланиб қолган бўлардик М. Солиҳ ҳақида.

Биз тилга олган бу мўътабар шоир ва ёзувчилар М. Солиҳ ватандан чи қаётганда у билан сўнгги соатларгача бирга бўлган бе ғараз инсонлардир.

Ёки М . Солиҳда сиз к ўрган нарсани улар кў рмай қолдими?

Мен ҳукумат идеологларининг мухолифатга қарши ёзган кўп материалини ў қидим, аммо бу сайтда босилган фитначиларнинг мақ оласи каби паст савияли материал кўрмадим. Сайт эгаси бу "ба ҳ сни" олиб ташлаб, яхши иш қилганини эитироф этишим керак.

Мен Миллий Нажот Қўмитасининг масла ҳатчисиман,ишим юзасидан, мухолифатга, унинг ҳ еч шубҳасиз лидери М . Солиҳга қарши ёзилган материалларни тўплаб " Фисқу-фасод Алманахи" деган бир тўплам қилдим . Бу кейинги 6 йилда русча ёзилган, тўғриси, ҳ укумат тарафидан уюштирилган мақолалар тўплами, агар бу сайт эгалари истаса, юборишим мумкин, боссинлар, М.Солиҳнинг Фитначидан савиялироқ душманларини ҳам ўқисинлар.

Дилмурод Саид, сиздан бир нарсани сўрамоқчиман, ўша сиз "муҳтарам" деб мурожаат қилаётган "Бирлик" ра ҳбари ва Фитначи фақат М. Солиҳ ҳа қида ёзгани йўқ-ку, фа қат унга ту ҳмат қилмади -ку, нега бошқаларга ёзганлари ҳа қида гапирмайсиз?

Бирликми кирликми, фитначими иғвогарми, булар йиллар давомида " Озодлик " радиосидаги мухбирларга, BBC радиосидаги журналистларга, манфаатига зид иш қилган ҳаммага ҳужум қиляпти - ку, нега буларни айтмайсиз?

Сизнингча, фитначилар Муҳаммад Солиҳнинг нимасини "фош қилди"?

М. Солиҳ ҳақиқатан ҳам ҳукуматдан уй олди, машина олди, 14 хоразмли йигитни ўлдирди, ўз укаларини ва дўстларининг қамалишига сабачи бўлди, ҳатто уларнинг қамоқдан чиқшига қ арши, деган телбанинг гапига ишонасизми?

Каримов Солиҳга квартира эмас, ҳукуматнинг ярмини таклиф қилди, Солиҳ рад этди, буни ҳамма мухолифатчилар, зиёлилар билади, рад қилгани учун ба ъзи эркчилар уни танқид ҳам қилишди, бу ҳа қиқатни пасткашл ар ҳам билади, билгани учун ҳам уни кўраолмайдилaр.

Балки баъзилар Муҳаммад Солиҳ ҳам чиқиб фитначилар билан "дуэл" қилишини истаётган б ўлишлари мумкин, аммо улар ҳар ким ўз тенги билан дуэл қилиши билишлари керак. Фитна а ҳли М.Солиҳнинг тенги эмас, шу боис ҳам у жавоб бермади, бермайди ҳам.

Менинг бу чиқ ишим ҳам дуэл эмас, буни ҳам билинг, Дилмурод Сайид .

Даврон Шарипов, Миллий Нажот Қўмитасининг маслаҳатчиси

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1096 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 4
4 Jamshid  
0
Даврон ака.билдирилган мулохазаларингиз самимий эканлигига хеч шубха йук.Русларда бир суз бор субстанция,кани энди барча мухолифатчилар асосан лидерлар бу сузни маъносини билишса.Оркасидан тош отиш игвогарликдан бошка нарса эмаслигини билишмайдими улар.Шахсан мен баъзан уяламан шундай игвогарлар билан бир сафда эканлигимдан.Мен хам МНК аъзосиман МС мени яхши биладилар.Мени хакимда хам роса игво килишди ва килишмокда, лекин бундай игвогарларга асло эътибор бермаслик керак.Вакт курсатади ким кимлигини.Факат Интернет деган ажойиб минбарни игво уясига айлантирмасалар яхши буларди.

3 Kimsanboy  
0
Yaxshi maqola ekan......

2 Uvajaemoj Kurbanay  
0
Предлагаемый вам сборник статей находится по этому адресу: My WebPage/almanax_paskviley.doc

1 Kurbonoy  
0
Hurmatli Davron Sharifov sizdan iltimos hakikatdan ham M. Solih hakida yozilgan "Fiski-fasodlarni" tuplab almanah kilgan bulsangiz iltimos menga bir dona yubaring. Chunki men azaldan Muhammad Solih ijodi hakida ilmiy ish kilish niyatim bor. Oldindan katta rahmat.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Февраль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz