ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 08:49
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 15 » Ватандошларга мурожаат!
Ватандошларга мурожаат!
22:07

“Бирлик” халқимизнинг тарихи, тарихни эса йўқотиб бўлмайди!

Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати (қуйида барча жойда «Бирлик» ёки Харакат) ўзбек халқининг, демократик кайфиятдаги минглаб кишиларни, уйғониб келаётган миллатдошларимизни сиёсий фаолиятга қовуштирган биринчи халқ ҳаракатидир.

Михаил Горбачёв бошлаган қайта қуриш йиларида ташкиллашган бу муборак ҳаракат халқимизни шўролар истибдодидан қутқариш, неча асрлардан буён ватандошларимиз орзу ва армонига айланган миллий мустақилликка эришиш йўлида жуда катта эзгу ишларни амалга оширди.


1989 - 90-чи йиллар бошида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш, сўз ва матбуот эркинлигига эришиш йўлидаги илк қадамлар оз бўлсада ўз натижасини бера бошлаган эди. Эндигина шакллана бошлаган бу муборак Ҳаракат, минг афсуслар бўлсинки, ўша пайтдаги КГБ ва коммунистик номенклатуранинг қаттиқ қаршилигига учради. “Бирлик”ни парчаланишида мухолифат ичидаги коммунистик мафкура хизматкорлари ҳам катта роль ўйнадилар.

1991 йил 11 ноябрда расмий рўйхатдан ўтган халқимизнинг бу муборак Харакатининг фаолияти Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 1993 йили сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш баҳонасида тўхтатилди. Мана орадан 15 йилга яқин вақт ўтмоқда, Ўзбекистон ҳукумати ҳанузгача “Бирлик”нинг расмий фаолият кўрсатишига имкон бермай келмоқда.

1991 йилда “Бирлик” партияси тузилди, бироқ Ҳаракат тугатилмади – у халқ орасида ўз номи билан сақланди. 2003 йили «Бирлик» партияси ўзининг раиси А.Пўлатов ташаббуси билан «Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси» деб қайта номланди, яъни гўёки Ҳаракат партияга айлантирилди. Янада бошқача айтганда Ҳаракат «Бирлик» партиясига «қўшиб» олинди. А.Пўлатов ўз партиясини қандай ва неча марта қайта номлаши – бу, оддий қилиб айтгнада, ўзининг иши, бироқ «қўшиб» олиш акцияси Ҳаракат Низомига зиддир.

Биз “Бирлик”нинг Низом ва Дастури доирасида фаолият кўрсатиб келаётган барча асосчилари ва фаоллари, ҳамда унинг турли бўғинларидан сайланган масъуллар ва аъзолар барча ватандошларимизни халқимизнинг бу муборак Ҳаракати фаолиятини қайтадан жонлантиришга даъват этамиз. Бунинг учун “Бирлик” бошқарув аъзоларини қайта сайлашимиз, мамлакатимиздаги барча вилоят ва туманлардаги ҳаракат бўлимлари фаолиятини қайтадан ташкиллаштиришимиз, Ҳаракат “Бирлик” номи билан таниқли ва мустақил сиёсий-ижтимоий ташкилот эканлиги ҳақида дунё жамоатчилигига ва халқимизга маълум қилишимиз лозим деб ҳисоблаймиз.
Барчангизни “Бирлик”нинг фаолиятини қайтадан ташкил этиш, жонлантириш ва “Бирлик” сафларида курашга даъват этамиз!

“Бирлик” ўлмаган!
“Бирлик” яшайди!

Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатининг таъсисчилари, ҳамда ҳаракат фаоллари номидан:

1. Дадахон Ҳасанов, “Бирлик” Халқ Ҳаракати таъсисчиси, шоир ва ҳофиз, Тошкент. dadahonshoir@rambler.ru

2. Исмоил Дадажонов, “Бирлик” партияси раиси ўринбосари, Швеция.setube@mail.ru

3. Фахриддин Худойқулов, “Бирлик” Ҳаракатининг ғоявий асосчиси, таъсисчи, Канада.

4. Зоҳид Ҳақназаров, “Бирлик” таъсисчиси, Тошкент.

5. Алибой Йўляхшиев, “Бирлик” Ҳаракатининг Самарқанд вилоят бўлими асосчиси, Норвегия.

6. Ёдгор Обид, шоир, “Бирлик” фаоли, Австрия.

7. Толиб Ёқубов, “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси, Франция.hrsu_tolib@rambler.ru

8. Гулчеҳра Нуруллаева, шоира, “Бирлик” фаоли, Тошкент.

9. Сулаймон Муродов, “Бирлик” фахрийси, АҚШ.s.muradov@comcast.net

10. Ҳазратқул Худойберди, “Бирлик” МК аъзоси, Швеция.saturnus04@yahoo.se

11. Тўлқин Қораев, “Бирлик” аъзоси, журналист, Швеция.

12. Аваз Фаёзов, “Бирлик” аъзоси, Швеция.

13. Муҳиддин Қурбонов, “Бирлик” Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими раиси, Швеция.muhiddin7@yahoo.com

14. Абдумалик Умрзоқов, “Бирлик” фаоли. Самарқанд.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1044 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz