ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.19, 02:16
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 20 » Мухолифат юзидаги кора доғ
Мухолифат юзидаги кора доғ
00:59
Юсуф Расулов, мустақиол журналист, Швеция
 
Пўлатовнинг яна бир ёлғони

Ўтган ҳафта “Бирлик” Халқ Харакатига тамал тошини қўйган, оғир йилларда ҳаракатни оёққа қўйган бир гуруҳ мухолифат фаоллари Ҳаракат фаолиятини жонлантириш, қайта ташкил этиш ташаббуси билан чиқишганди. Ташаббускорлар номидан эълон қилинган мурожаатномада “Бирлик”ни қайта ташкил этишдан мақсад ва муддаолар жуда ҳам самимият ва холислик билан ифода этилган.

Мурожаатга имзо чеккан кишилар орасида “Бирлик” ҳаракатининг ғоявий асосчилари ва таъсисчилари: халқимизнинг севимли ҳофизи Дадахон Ҳасан, “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов, севимли шоирамиз, “Бирлик” фахрийси Гулчеҳра Нуруллаева, “Бирлик” фахрийлари Сулаймон Мурод, Алибой Йўляхшиев, таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, “Бирлик” фаоллари Толиб Ёқубов, Ҳазратқул Худойберди, Муҳиддин Қурбонов, Тўлқин Қораев ва бошқалар бор эди.

Мурожаат эълон қилинган куннинг эртаси “Бирлик” партиясининг Абдураҳим Пўлатов томонидан тайёрланадиган www.birlik.net сайтида кичик бир хабар эълон қилинди. Хабарда “Бирлик”ни қайта тиклаш мақсадида ўзбек халқига мурожаат қилган фаоллардан иккитаси -Гулчеҳра Нуруллаева ва Дадахон Ҳасан номидан қуйидаги фикрлар билдирилган эди:

Гулчеҳра Нуриллаева: Бундай ифлосликлардан нафрат қиламан

Менга яқинда Сулаймон Муродов исмли киши телефон қилиб, Абдураҳим Пўлат устидан роса шикоят қилди ва ҳозир “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклаш учун иш бошланаётганини билдириб, бу ишга мени ҳам қўшилишимни истади. Мен ҳозирги режимга қарши бўлган ҳар қандай фаолиятни қўллаб-қувватлашига ҳозир эканлигимни, лекин, аввал бу хусусдаги баёнотнинг матнини кўришим кераклигини билдирдим. У киши менга баёнот лойиҳасини юборишга ваъда берди, аммо, ҳеч нарса юбормади. Энди тушунишимча, мени алдашган экан. Менинг ҳеч бир ижозатимсиз, менинг ҳам номимни тилга олиб аллақандай мурожаат эълон қилишибди. Мен бундай ифлосликлардан нафрат қиламан.

Дадахон Ҳасан: Мени “Бирлик” халқ ҳаракатига лидер бўлишни таклиф қилишди

Шу кунларда чет элда яшаётган бир қатор мухолифатчилар телефон қилишиб, “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклашни таклиф қилишди, унга лидерлик қилишни ҳам меннинг зиммамга юкламоқчи бўлишди. Бугун биз Ўзбекистонда зурға нафас олиб яшамоқдамиз, “Бирлик”ни тиклаш ниятидагиа мардлар бўлса, Ўзбекистонга келиб бу ишни бажарсинлар, балки мен ҳам уларни қўллаб қувватлайман, деб жавоб бердим уларга.

“Бирлик” сайтида эълон қилинган бу фикрлар кўпчилик каби мени ҳам донг қолдирди.

“Наҳотки мухолифат фаоллари шу қадар иккиюзламаси бўлса? Наҳотки улар бугун гапириб, эртага ўз сўзидан тонса?” Менга шу саволлар тинчлик бермасди. Ичимдаги бир одам эса нуқул “Абдураҳим Пўлатовни ёзганларига ишонма, бу одам қанча одамларга очиқдан очиқ туҳмат қилиб келган, туҳмат ва иғво уни касбига айланган” дер эди.

Ниҳоят ичимдаги одам ҳақ бўлиб чиқди. Дадахон Ҳасан телефон орқали мурожаат иштирокчилари билан суҳбатда Пўлатовни ёзганлари юз фоиз ёлғон эканлигини айтди.

“Менга Пўлатов телефон қилгани йўқ, уни ёзганлари қип қизил туҳмат! Нега шу одамга ишонасизлар?” дея телефон қилганлардан анча ранжибди севимли ҳофизимиз.
Наҳотчи, “Бирлик” дек бир партия раиси бошқаларга туҳмат қилишдан ҳазар қилмайди? Балки шоира Гулчеҳра Нурулаевани ҳам шундай чув тушурган чиқар? Шу мақсадда Гулчеҳра опага қилган қўнғироқларим бесамар кетди.

Бугун АҚШда яшаётган “Бирлик” фахрийси Сулаймон Мурод мен билан суҳбатда вазиятга ойдинлик киритгандек бўлдилар.
“Биласизми, Пўлатов Гулчеҳра опани ҳам алдаб, роса чув тушурган экан. Ўша куни Пўлатов у кишига телефон қилиб, “Бирлик” ни кўра олмайдиган бир гуруҳ ғаламислар ишимизга халақит бераяпти, улар партияни ичдан бузмоқчи, сизни номингизни қўшиб бир иғвогарона баёнот чиқаришибди”, дея опани роса лаққиллатган ва қандайдир туҳмат ва ҳақорат тўла мурожаатни ўқиб берган экан. Афсуски, Гулчеҳра опанинг электрон почтаси ишламаётгани учун биз юборган мурожаат матни у кишига вақтида етиб бормаган. Опа эса Пўлатов ўқиб берган “мурожаатни” эшитиб даҳшатга тушган экан”, дедилар суҳбатдошим.

Гулчеҳра опа Сулаймон Муродга яна қуйидагиларни сўзлаб берган эканлар: “Биласизми, Пўлатов менга телефон қилиб икки соатча мухолифат ҳақида роса вайсади. Эртаси куни сизлар ёзган ҳақиқий мурожаатни ўқигач, асл ҳақиқатни тушуниб етдим. Бу қандайдир иғвогарлар эмас, “Бирлик” фидойилари, таъсисчилари: Дадахон Ҳасан, Фахриддин Худойқулов, Алибой Йўляхшиев, Толиб Ёқубов, Ҳазратқул Худойберди, Зоҳид Ҳақназаров, “Бирлик” раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновлар имзо чеккан хат экан. Эртаси куни Пўлатов менга яна телефон қилди. Мен уни роса қарғадим ва у билан гаплашадиган гапим йўқлигини айтиб телефонни қўйиб қўйдим. Шундан бери телефоним тинимсиз жиринглайди, телефон қилаётган киши Пўлатов бўлиши мумкин деган хаёлда гўшакни кўтармайман. Мен “Бирлик”ни қайта ташкил этиш, фаолиятини жонлантириш борасидаги бу мурожаатни қўллаб қувватлайман ва бу эзгу ишда қўлимдан келган хизматимни аямайман”, дебдилар Гулчеҳра опа.

Булар Абдураҳим Пўлатовни ўз постида қолиш учун ҳар қандай жирканч ишлардан тап тортмаслигига бир мисолдир. Айнан шу жирканч ишлари, ёлғон ва туҳматлари бу одамни халқимиз ва жамоатчилик ичида бебурд қилган. Каримов режими каби Пўлатов яратган ёлғонлар дунёси ҳам бир куни йиқилишига шак-шубҳа йўқ.

Пўлатов нимадан қўрқмоқда?

Бир гуруҳ мухолифат фаоллари “Бирлик”ни қайта тиклаш ҳаракатида иш бошлашгач, жаноб Пўлатов типирчилаб қолиб, бошини ҳар ёққа ура бошлади. Бу ташаббус иштирокчилари Пўлатов ўзбошимчаликлари туфайли барбод қилинган халқимизнинг илк демократик ҳаракатини қайтадан оёққа қўйишдек эзгу ниятни кўзлаганликлари эълон қилинган мурожаатдан ҳам яққол кўзга ташланиб турибди. Улар Пўлатовни партияси қандай ном билан аталишидан қатъий назар “Бирлик”ни қайта тиклашга бел боғлашган.
Жаноб Пўлатов эса ташаббускорларни қоралаб яна сотқин, ахмоқ каби сафсаталарини бошлаб юборди. Бу иборалар уни совет давридан буён чайнаб келаётган эски сақичидир. Пўлатов бу сақични ҳале бери оғзидан ташлайдиган эмас.

Пўлатов ва унинг атрофидаги саноқли икки уч киши (Васила Иноятова, Пўлат Охун, Дайнов Ташанов) эса зўр бериб мурожаат иштирокчиларини фикрларини рад этмоқчи бўлишади. Мурожаат иштирокчилари Ҳаракатни партияга айлантириш “Бирлик” низомига зид эканлигини билдиришмоқда. Пўлатов ва уни тарафдорлари иддаосига кўра “Бирлик”ни ҳаракатдан партияга айлантириш учун Қурултой чақирилган ва асосий масала ташкилотнинг бу юқори органида ҳал қилинган. Ундай бўлса “Бирлик”нинг ғоявий асосчилари, асосий ташкилотчиларини нега бу ишдан хабарлари йўқ? Ўзи Қурултой бўлганми ёки йўқми? Ҳаракат фаоллари бундай Қурултой бўлгани ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳам ёлғон эканлигини айтишади.

Бугун ҳам Пўлатов қандай йўллар билан бўлмасин ўз мансабида қолиш учун тирашиб ётибди. Унга халқ ва ватан муаммоси керак эмас, “Бирлик” бошида туриб, бу ташкилотни ўз шахсий манфаатлари, ҳаммани бадига уриб кетган туҳмат ва иғволари учун ишлатиш. Тўғрироғи сиёсий қотилликдир…

Пўлатов - сиёсий қотил

Мен бир қаламкаш сифатида мухолифат ичидаги айрим кишилар, айниқса мухолифат лидериман даъво қилиб келадиган Абдураҳим Пўлатов “фаолиятига” ажабланиб қараб келаман. Пўлатов ҳам, мен бу ерда номини тилга олишни истамаганим баъзи “муқобиллар” ҳам ёлғон ва туҳмат мусобақасида бир - бирларини ортда қолдириб кетишлари аён. Улар яна ўзларини етук сиёсатчи ва журналистлармиз, ўзбек журналистикаси тамал тошини қўйганмиз, деб даъво қилишади. Лекин ёзган нарсалари журналистиканинг ҳаққонийлик, холислик, асослилик каби бош қоидаларидан жуда ҳам йироқ. Туҳмат ва иғво қилиш ахир журналистика эмас-ку!

“Янги Дунё” саҳифасида “Бирлик” тарихи билан боғлиқ бир қанча мақола ва суҳбатлар эълон қилинди.Ўзини Ҳаракатнинг ғоявий асосчиси деб ҳисоблайдиган журналист Фахриддин Худойқуловнинг “Бирлик” тарихи: Ёзилмаган ҳақиқатлар” мақоласи (қаранг: http://yangidunyo.com/Архив/364), жамиятшунос Баҳодир Файзининг “Ўзбек мухолифати тарихидан лавҳалар” асари ” (қаранг: http://yangidunyo.com/Архив/164) , “Бирлик” фаоли Алибой Йўляхшиевнинг “Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” китобдан боблар” (қаранг: http://yangidunyo.com/Архив/486), “Таҳликали ҳаёт” Дадахон Ҳасанов билан суҳбат” шулар жумласидандир. Ҳаракатнинг таъсисчилари кимлар эканлиги, Абдураҳим Пўлатов қачон ва қандай “Бирлик”ка ҳамраис бўлиб қолгани, 90 йиллар бошида компартиядан ўчирилгач, Тошкент марказида ўзини коммунистик партия сафига тиклашларини сўраб митинг ўтказгани, унинг демократик Ҳаракат Низомига мос бўлмаган бу каби ҳатти - ҳаракатлари, бадфеъллиги сабаб Ҳаракат ичдан парчалангани, жуда кўп ташкилотчилар “Бирлик” сафларини тарк этиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида бу тадқиқот- изланишларда батафсил маълумотлар берилган.
Амалга оширилган тадқиқотлар, хотира ва кундаликлар, айни пайтда кўзлари очиқ бўлган одамлар фикрларини чуқур таҳлил қилсак шундай хулосага келамиз: Абдураҳим Пўлатов мухолифатни ичдан парчалаш, ўзбек демократик ҳаракатини йўқотиш мақсадида ёлланган сиёсий қотилдир. Бошқа нарса эмас.

“Бирлик” фаолларидан бири Баҳром Ҳамро Абдураҳим Пўлатовни мухолифат оёғидаги кишан, дея таърифлаган эди.
Ҳақиқатдан “Бирлик”ни тарк этган мухолифат фаоллари билан суҳбатлашганимда улар айнан шу одам сабаб Ҳаракатдан кетганликларини айтишди. Пўлатов жаноблари кунда ёки кунора Муҳаммад Солиҳга ёки Солиҳга хайрихоҳ кишиларга тош отишдан чарчамайди. Эртаклардаги Муқбил тошотарлар бу одам олдида ҳеч кимдир. Отаётган тошлари, қилаётган туҳмат ва иғволари билан Пўлатов минглаб одамларни ҳафсаласини пир қили, демократик ҳаракатдан совутиш баробарида ўзига жуда кўп душман яратди. Бугунги кунда мухолифат ичида Пўлатовдан нафратланмайдиган одам камдан кам топилса керак. Ҳатто оддий ватандошларимиз ҳам бу одамга бўлган салбий муносабатларини яшириб ўтиришмаяпти.

Яқинда ББС радиоси Абдураҳим Пўлатовнинг укаси, сиёсий таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов билан тингловчилар суҳбатини уюштирди. Тингловчилардан бири шундай савол билан мурожаат қилади? “Мен у киши (Абдураҳим Пўлат) ҳақда веб саҳифаларда эълон этилган мақолалари ҳақида кўп ўқидим ва менда у киши ҳақида бир иғвогар, ичи қора одам сифатида жуда салбий фикр шаклланди”.

Булар оддий Ўзбекистонликлар фикри.
 
Мақола "Янги дунё" веб саҳифасидан олинди: http://yangidunyo.com/Архив/509#more-509
Категория: Таҳлил | Просмотров: 1319 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz