ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 17:19
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 20 » "Бирлик" лидери ҳар доимгидек кесак отмоқда
"Бирлик" лидери ҳар доимгидек кесак отмоқда
08:16

Тўлқин Қораев, Швеция.

Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатининг интернетдаги сайтига ташриф буюрсангиз қандайдир бир Советларга даврига хос ватанпарлик руҳини қалбига жо этган гуруҳнинг арз-доди билан танишаётгандек бўласиз. Ажабланарлик томони эса, бу арз дод қиёматга бориб тугамаса, яқин орада тугамайдиганга ҳам ўхшашлигидир.

Сайт бир неча ойдирки, мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси веб саҳифаси ва "Эрк" раҳбари Муҳаммад Солиҳни қўллаб қувватловчи журналистлар, ҳамда сиёсатчилар сайтларида "Бирлик" га берилаётган овозларни санаш билан овора. Гўёки бу билан бирор нарса ўзгарадию, Абдураҳим Пўлатовнинг обрўси ошиб қолади.

 

Яна бир муҳим мавзулардан бири эса, Муҳаммад Солиҳ номини булғаш, уни ерга уриш ва шу билан "Бирлик" лидерининг ўзи айтиб келаётган режимбошига хуш ёқиш. Буни мен аниқ қилиб келтираётганим сабаби, Муҳаммад Солиҳ номини қорлашда бундан бошқа мақсаднинг бўлиши ҳам мумкин эмаслигидир.

Яқинда бир гуруҳ бирликчилар Ўзбекистон "Бирлик" халқ ҳаракатини қайта тиклаш ташаббуси таклифини кўпчилик сафдошлар ҳукмига ҳавола қиларканмиз, Абдураҳим Пўлатовнинг сўкишлари, таъна - маломатларига дуч келишимизни билгандик. Шундай бўлди ҳам. Жами 14 нафар бирликчи имзолаган "Ватандошларга мурожаат" матни Абдураҳим Пўлатов ва унинг бир неча сафдошининг юрагига ғулғула солибти. Яна бир марта эслатаман: бу хали Низом эмас, Курултой ҳам эмас, балки ватандаги ва ватандан ташқаридаги бирликчиларга қилинган мурожаат эди холос.

Шу йилнинг 16 сентябрь кунидаёқ "Харакат" (http://www.harakat.net/el_news.php?id=1116) агентлиги саҳифасида эълон қилинган хабарда мурожаатномани имзолаган бирликчиларни Абдураҳим Пўлатов "хоинлар" дея баҳолайди. Хабардан парча келтирамиз:

"Бизнинг душманларимиз бизга қарши янги сценерий ҳам ўйлаб топишга қурблари етмаслигини жуда яхши билардим. Ўша 1989 йилда ҳам менга қарши 14 кишининг имзоси билан бир хат тайёрланган эди, аммо 8 октябрь (1989 йил) куни у хат “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлисида ўқилгач, 5-6 киши дарҳол бу хатга имзо чекмаганини эълон қилди. Бу хат ташаббускорлари ўшанда тўла мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам, кейинчалик Каримовнинг ёрдамида “Эрк” партиясини туздилар ва маълум муддат режимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бордилар. Кеча 14 киши номидан эълон қилинган баёнотнинг тақдири ҳам аввалги 14 кишиники каби бўлиши муқаррар. Улар бизни келаётган сайловлар арафасида орқадан чалишга интилмоқдалар. Яна аввалгиси каби шарманда бўладилар, халос".

Дарвоқе, бу йил Президент сайловлари бўлиб ўтадиган ва у ҳар йилгидек юқори савияда ўтиши ҳам кутилмоқда. Ва бунда Абдураҳим Пўлатов ўз номзади билан қатношмоқчи эдию, аммо мана шу 14 нафар "хоинларнинг мурожаати боисрежалари барбод бўлди ва Ислом Каримов ўз вазифасида яна қоладиган бўлди. Бунда хоинлар режимбошининг тегирмонига сув қуйиб фақат унинг фойдасини кўзлаб мана шу хиёнат йўлига ўтгандилар.

Умуман олганда, яқин келажакда "Ҳаракат" агентлиги хабарлари асосан мана шу сингари даъволардан иборат бўлади. Бу албатта башорат эмас. “Бирлик” лидери ўз хатолари ва камчиликларида ўзгаларни айбдор қилиб кўрсатиши одатий ҳол. 

"Бу йил президент сайлови конституцияда кўрсатилган вақтда бўладими, бўлмайдими, деган савол мухолифатнинг турли доираларида спеклятив муҳокама қилинди. Фақат “Бирлик” Партияси сайлов вақтида бўлишига ишониб, тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборганди".

Бу сатрларни эса "Ҳаракат" агентлигининг 18 сентябрь кунидаги (http://www.harakat.net/el_news.php?id=1118) хабарлар хроникасидан олдик. Ва бу ерда "Бирлик" партияси лидерининг сайловларда иштирок этиш учун қилиб келаётган саъй ҳаракатларини эслаб ўтишнинг ўзи кифоя бўлса керак. 2004 йилги парламент сайловларида "Бирлик" фуқаролар ташаббус гуруҳлари номидан иштирок этишини эълон қилинганди. Бироқ сайловларда бирор бирликчи сайланди ҳам эмас, ҳаттоки номзади ҳам қўйилмади. Президент Каримов ва унинг ҳукумати мақсади мухолифат иштирок этадиган парламент қуриш эмас, балки қўғирчоқ парламентга эга бўлиш эди. Мақсадига эришилди.

Тағин яна сайловлар. Бу сафар эса Ўзбекистон халқи янги Президентни сайлаши керак ва бунга уч ойдан бир неча кун ортиқроқ вақт қолди. Айни мана шу муҳим паллада Абдураҳим Пўлатов мамлакат ичкарисига кириб борадию ўзига тарафдор бўлганларнинг 6 фоизи овозини йиғиб ташаббус гуруҳлари номидан сайловда иштирок этади. Бу албатта катта ғалаба бўлардию, мана бу 14 нафар хоинлар мухолифатнинг оёғига болта уришди. Натижада Ислом Каримов яна 7 йиллик муддатга Президент этиб сайланади.

Ўзбекистондаги авторитар режим на халқаро қонунлар ва на Ўзбекистон қонунлари билан ҳисоблашмай қўйганига анча бўлди. Мамлакатни демократия пиллапояларига томон олиб бориш имкониятлари Андижондаги хунрезликдан сўнг мутлақо йўқлик сари равона бўлди.  Айни мана шу кезларда эса мухолифат вакиллари ва кўпгина журналистлар, инсон ҳақлари курашчилари Ўзбекистонда сайловлар бўлмаслигини, Ислом Каримов сайловларсиз ҳам ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолишини башорат қила бошладилар. "Бирлик" лидери сайловлар дарагини эшитаркан, "Президент сайлови вақтида бўлади, “Бирлик” яна ҳақ чиқди" - дея жар сола бошлади.

Абдураҳим Пўлатовни нимадан шод бўлди экан? "Бирлик"нинг бир умрлик лидери президент сайловларида Ислом Каримовга муқобил номзод сифатида иштирок этишига асосли замин борлигига бировни ишонтириб бўлмаса ҳам керак. Лекин яқин орада мамлакат ичкарисидаги "Бирлик" партияси фаоллари тағин имзо тўплашга киришадилар. Бу беҳуда оворагарчиликдан кимга заруру, кимга фойда? Айнан мана шу фойда бўлмаса бу ишга қўл урилармикан? Ахир мушук ҳам бекорга офтобга чиқмаслигини ҳар бир ўзбек биладику.

Ҳаракат агентлиги хабарларида кун тартибида турган яна бир муҳим масала эса, партия раиси ўринбосарларидан бири бўлган Пўлат Охуновнинг паспорти масаласидир. Андижон воқеаларида ҳукуматни салкам мутлақо айбсиз қилиб кўрсатиб мақолани ёзишгача бориб етган бу сиёсий арбоб 8 ойдан ошдики,  Ўзбекистонда паспортсиз ўтирибти. Унга янги паспорт берилиши масаласини Ички Ишлар Вазирлигими, ёки Миллий Хавфсизлик Хизматими, ҳал этиши керак экан. Бу зот Андижон қатлиомининг бир йиллиги муносабати билан халқаро кўламда ўтказилган акцияларнинг бирида, Стокгольмдаги пикетда қатнашди холос. Ўшандан бери  “Бирликнинг” Пўлатов томонидаги аъзолари бирор акцияларда иштирок этишмаяпти. Нима учун? Мана бу саволнинг жавобини эса Пўлатовнинг ватанга қайтиш тараддудига тушиб қолганидан, Пўлат Охунни эса ҳукумат қонхўрликларини алқаб, сайлов олдидан Ўзбекистонга бориб олишию, бугун гўёки паспортсиз яшаётганидан излаш керак эмасмикин?

Ўзбекистонда сайловлар! Ҳеч шубҳасиз, "Бирлик" иштирок эта олмайдиган сайловлар. www.uznews.net эълон қилган бир кичик хабарга диққатингизни жалб қиламиз: "Сайловлар-2007: олтита номзод!" - деган сарлавҳа остида эълон қилинган бу мақола бизнинг сўзларимиз нақадар ҳақ эканлигини исботлайди. Ҳозир бизга ишонмайдиганлар эса 23 декабрдан кейин бизнинг ҳақ сўзларимизни бир эслаб қўйсалар кифоя. 

Uznews.net – Ўзбекистон парламентидаги аноним манбанинг таъкидлашича, 23-декабрда ўтказиладиган республика президентлигига сайловларда Ислом Каримовни қўшиб ҳисоблаганда, олтита номзод иштирок этади.

Бугун Марказий сайлов комиссиясида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовни сўзларига кўра, расмий сайловолди компанияси келаётган жума, 21-сентябрда бошланади ва номзодлардан аризалар 21-ноябрга қадар қабул қилинади.

Ўтган йилнинг ноябрида қабул қилинган Конституциядаги тузатишларга мувофиқ , сайловлар президент ваколати тугайдиган, йилни сўнггидан олдинги якшанбасида ўтказилиши керак.

Абдусаломовни айтишича, бугунги кунда Марказий сайлов комиссиясига президентлик лавозими учун даъвогарлардан биронта ҳам ариза келиб тушмаган. Бироқ , мамлакат парламентидаги манба, сайловларда расмий олти номзод: мамлакатда расмий рўйхатга олинган беш сиёсий партия етакчилари ва амалдаги президент Ислом Каримов қатнашишларини таъкидлайди.

"Югурганники эмас, буюрганники" дейилади халқ оғзидаги иборалардан бирида. Ўзбекистонда сайловлар бўлар экан, унда Ислом Каримов "ғолиб" келади ва мана шу ҳақ сўзни "тушуниб етган",

Категория: Сиёсат | Просмотров: 956 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz