ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2025.07.14, 13:22
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 30 » Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя платформаси:
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя платформаси:
12:47
Европа Кенгаши, Евроиттифоққа аъзо давлат вакилларига
Еврокомиссияга
Европарламент депутатларига

25 сентябрь 2007 й.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя платформаси:

Фуқаролик жамияти вакиллари Евроиттифоқни Ўзбекистон ҳукуматига қарши санкцияларни узайтиришга чақиради
Евроиттифоқнинг Ислом Каримов режимига нисбатан қўллаётган санкциялари тақдири ҳал бўлиши олдидан Ўзбекистон фуқаролик жамияти, бутун дунё бўйлаб ўз ҳайрихоҳлари ва дўстларининг қўллаб қувватлаши остида, Евроиттифоқ учун Ўзбекистон ҳукуматига санкцияларни узайтириш ва инсон ҳуқуқлари борасидаги диалогларга ҳаракатларни кучайтиришни таклиф этади...

Қуйида Ўзбекистондаги вазият ва Евроиттифоқ қабул қилиши керак бўлган муҳим ташаббуснинг қисқача таърифи берилган.
Андижон воқеалари юзасидан халқаро тизимлар билан ҳамкорликнинг ривож топмаётганлиги
Шу йилнинг май ойида Евроиттифоқ 2005 йил Андижон воқеалари муносабати билан киритилган санкциялар муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилди. Евроиттифоқнинг инсон ҳуқуқлари борасида Ислом Каримов режими билан конструктив диалоглар ўрнатишга бўлган барча уринишлари жавобсиз қолди. Ўзбек ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан ҳалқаро текширувлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган чақириқларни назар писанд қилмасдан келмоқда.

Андижон воқеаларидан кейин мустақил овозларнинг маҳв қилиниши

Андижон воқеаларидан кейин, шунингдек, 2007 йилнинг майида санкцияларнинг узайтирилганидан кейин ўтган вақт мобайнида Ислом Каримов режими инсон ҳуқуқлари соҳасида ён беришга тайёр эмаслигини намойиш қилди. Андижон воқеалари юзасидан суриштирувлар бирёқлама тарзда олиб борилди, сталинга ҳос, аксарият ёпиқ эшиклар ортида ўтган, адолатга ва судланувчилар ҳимоясига йўл қўйилмаган маҳкамалар туркуми билан чекланди.
Ҳукмдор режим ноҳукумат ташкилотларни, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни қувғинга учратди. 2005 йилнинг майидан бошлаб, юзлаб ННТлар ёпилди, қатор халқаро ташкилотлар мамлакатдан қувғин қилинди, халқаро оммавий ахборот воситалари аккредитациядан маҳрум қилинди. 2007 йилнинг июлида Human Rights Watch ташкилоти аккредитациядан маҳрум қилинди, бунинг натижасида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишларига оид ҳолатларни ҳужжатлаштириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлди. 2005 йилнинг майидан буён мамлакатда матбуот устидан давлат цензураси муттасил кучайишда давом этмоқда.
Ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар панжаралар ортига ташланди ёки мамлакатдан қочиб чиқишга мажбур қилинди. Бугунги кунда сиёсий сабабларга кўра ҳукм қилинган ўттиз икки нафар виждон тутқунлари қамоқларга ташланган.
Мусулмон диндорлари ва бошқа мустақил диний қарашларга эга бўлган шахсларга нисбатан жиноий ишлар уйдирувчи машина бир лаҳза ҳам тўхтагани йўқ. Бунинг устига ҳукумат мўътадил ислом фаоллари билан радикаллар ўртасидаги, ислом ҳаракати етакчилари билан уларнинг оддий аъзоларини, художўй мусулмонлар ва исломчиларни фарқламайди, уларнинг барини бирдай қатағон остига олади. Шу пайтгача турмаларда минглаб бегуноҳ мусулмонлар азоб чекмоқда. Бу билан, ҳукумат жамиятнинг сезиларли қисмини ўзига қарши қўймоқда ва уларни кескинроқ ҳаракатларга ундамоқда.
Кейинги йилларда насроний жамоалари вакилларига нисбатан ҳам босимлар кучайди, Пресвитериан Черкови, Баптистлар, Иегова гувоҳлари, Эллигинчилар, Тўлиқ Инжил черковлари шулар жумласидандир.
Муттасил қийноқлар. Ҳаракат эркинлигига чекловлар. Мажбурий болалар меҳнати
Ўзбекистон бўйича БМТ махсус маърузачиси Тео Ван Бовеннинг 2003 йилги маърузалари чиқанидан буён ўтган вақтдан буён мамлакатда қийноқлар амалиёти систематик характер касс этди. Бунга энг сўнги мисоллар тариқасида турмаларда қийноқларга солинаётган ҳуқуқ ҳимоячилари ва диссидентлар Мўътабар Тожибоева, Жамшид Каримов, Дилмурод Мухиддинов, Муҳаммад Бекжон, Мамадали Маҳмудов, Исроил Холдоров ва бошқаларни келтириш мумкин.

Ушбу виждон тутқунлари ва уларнинг ҳибсдаги маслакдошлари соғлиғи муттасил қийноқлар ва ноинсоний муносабатлар натижасида мутлақ издан чиққан (зудлик билан даволанишга муҳтожлар рўйҳати илова қилинади). Уларнинг қариндошлари ва адвокатлари билан учрашуви чекланган ёки таъқиқланган. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳукумати турмаларга Халқаро Қизил Хоч вакилларининг инсонпарварлик миссиясини киритмаяпти.
Яна шунга эътибор қаратилишини истар эдикки, Ўзбекистон ҳукумати собиқ совет тузумидаги каби психиатриядан қатағон ва жазо қуроли сифатида фойдаланмоқда. Шу зайлда, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Жамшид Каримов ханузгача зўровонлик билан Самарқанд руҳий касалликлар шифохонасида сақланмоқда.

Мамлакатда ўтмишдаги коммунистик режимга хос бўлган ҳаракат эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳолатлар сони ошган. Фуқаролик жамиятининг бир қатор вакиллари мамлакат ташқарисига чиқиш ҳуқуқидан маҳрумдирлар, масалан, Аъло Хўжаев, Ёдгор Турлибеков, Комил Ашуров, Елена Урлаева, Ахтам Шаймарданов, Жаҳонгир Шосалимов, Шуҳрат Ахмаджонов, Саида Қурбонова, Аъзам Турғунов ва бошқалар шулар жумласидандир. Мамлакатда ҳамон совет ўтмиши иллати бўлган ҳорижга чиқишни қайд қилиш (яъни чиқиш визаси), режими бекор қилинмаган Ўзбекистонда болалар ҳуқуқи муттасил бузилиб келинади. Совет замонларидаги каби, ҳар йил кузда мажбурий тартибда, юқорининг буйруғи билан ва барча халқаро нормалар ва ички қонунларга ҳилоф тарзда, болалардан пахта теримида фойдаланилади. Ҳар йили улар ўқув жараёнидан икки ойдан зиёд муддатларга ажратилиб пахта теримига сафарбар этиладилар, натижада уларнинг билим олишига зиён этади. Уларнинг пахта далаларида қилган меҳнатига яхши ҳақ тўланмайди. Қишлоқ аҳолиси, уларнинг пахта экспортига қўшган жиддий кўламдаги улушига қарамай, қашшоқликда кун кечирмоқда, мактаблар аянч аҳволда, қишда яхши иситилмайди. Болалар меҳнати эвазига етиштирилган пахтадан тайёрланган текстил маҳсулотлари бугун дунё бозорларида, жумладан Европага сотилмоқда. Ўзбекистон халқи экспортдан тушаётган валютанинг миқдори қанчалигини ва унинг нималарга ишлатилаётганини билишдан маҳрум.
Инсон ҳуқуқларининг юқорида қайд этилгани сингари бузилишлари фонида Ўзбекистон ҳукумати жаҳон ҳамжамиятини, бу соҳада ишлар кўнгилдагидек кетаяпти дея ишонтиришга уринмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва дунё жамоатчилиги босими остида, Ўзбекистон парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди ва ҳибсга санкциялар бериш тўғрисидаги прокуратурани ваколатлариини судларга ўтказди. Бу фактлар албатта таҳсинга лойиқ. Бироқ ушбу прогрессив қарорларнинг амалга оширилиши устидан фуқаролик жамияти назорати яратилмас экан, ушбу қонун режим ҳимоясига қаратилган ташвиқот тадбирларидан бири бўлиб қолаверади, ўтмишда шу каби давлат цензурасининг бекор қилиниши қарор қабул қилинган эди, бироқ унинг сақланиб келинаётгани де-факто. Бу қонуннинг ҳақиқатан ҳам ижро этилишини ёки режимнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳақиқий ҳолатни ёпишга хизмат қилувчи навбатдаги туман пардаси бўлиб ҳизмат қилишини 2008 йил кўрамиз.

Муҳтарам Европа ҳамжамияти вакиллари! Мамлакатдаги сиёсий система ўзининг чуқур инқирозини кечирмоқда. Мамлакат узра, президентлик муҳлати анча чўзилган (1990 йилдан буён) ва 2007 йилнинг январига келиб тегишли ваколатлари тугаган шахс ҳукмронлик қилмоқда. Унинг ҳукмронлиги бугунги кунда асосан куч ишлатиш эвазига амалга оширилмоқда. Мамлакатда қонун эмас, зўровонлик ҳукм сурмоқда. Судлар Конституцияга эмас, балки телефон ҳуқуқлари дея аталмиш, ҳавфсизлик идоралари, милиция ва прокуратуранинг тўғридан тўғри буйруқларига амал қилишмоқда. Аксарият давлат тизилмалари, айниқса уларнинг раҳбарлари коррупцияга ботган. Буй ил кузда санкцияларнинг олиб ташланиши фақат Каримов режими учун бир туҳфа бўлиши мумкин, у эса ўз навбатида ушбу қадамни карт-бланш ва қатағонларни давом эттириши учун манавий рағбат ўрнида қабул қилади. Бу билан, Евроиттифоқ истар истамай жаноб Каримов президентлик ваколатларининг узайтирилишига овоз берган бўлади. Евроиттифоқ аввал аниқлаб олиши керак, келгуси сайловлар эркин ва адолатли бўладими.

Санкциялар муддатини чўзишни талаб қилар экан, биз Ўзбекистонни тўла изоляция қилиб ташлашга чақирмаймиз. Инсон ҳуқуқлари борасидаги, таълим ва инсонпарвалик соҳаларидаги, иқтисодиёт ва бизнес шартлари борасидаги диалог давом этирилиши керак.
Ушбу диалог ва ҳамкорлик амалий натижалар ҳамда, болалар, фермерлар, қишлоқ аҳолиси, кичик ва ўрта бизнес, фуқаролик жамияти каби мамлакат аҳолиси манфаатлари ва ҳуқуқларини қамраган ҳолда олиб борилмоғи зарур. Ўзбекистон ҳукумати сўзда эмас, ишда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш сари ўз иродасини намойиш қилиши керак.

Биринчи навбатда, Ўзбекистон ҳукумати ушбу шартларни адо этиши керак:

1. Жиноий ишларни қайта кўриб чиқиш ва қамоқлардан барча виждон асирларини озод этиш;
2. Халқаро Қизил Хоч вакилларини ўз инсонпарварлик миссиясини бажариш учун мамлакат қамоқхоналарига киргизиш;
3. Пенитенциар тизимда ислоҳларни бошлаш, қийнаш амалиётини тўхтатиш;
4. Суд тизимини ижрочи хукумат ва ҳуқуқ тартибот идоралари амридан озод этиш;
5. Мажбурий болалар меҳнати амалиётини тўхтатиш;
6. Эътиқод эркинлигидаги чегаралашларни олиб ташлаш, бегуноҳ қамалган мусулмонларни озод қилиш;
7. Нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаолият эркинлигидаги чекловларни олиб ташлаш, муҳолиф партияларни рўйхатга олиш ва уларни президент сайловларига қўйиш;
8. Халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни қайта тиклаш".

Шунингдек Андижон фожиаси ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Ушбу масалада воқеаларга берилган объектив баҳо, адолат ва ҳаққоният ғалаба қилмоғи лозим. Модомики, қонунчиликнинг ички механизмлари жорий қилинмас экан, халқаро ҳуқуқлар ва ҳалқаро коллектив санкциялар механизмини қўллаш зарур бўлади.

Ўзбек ҳукуматининг тинч фуқароларнинг оммавий тарзда ўлдирилиши юзасидан ҳукуматнинг қонун олдида жавоб бермаслиги, унинг бундан кейин ҳам, ҳаёт даражаси кундан кунга танглашаётгани сабабли норозилиги ортаётган аҳолига қарши куч ишлатишга тайёр эканлигидан далолат беради. Агар бу сафар Евроиттифоқ принципиал тўғри йўлни танламас экан, унинг ўзи ҳам норозилик билдираётган фуқароларнинг келгусидаги фожиали фожиали қисмати учун жавобгарликнинг бир қисмини олишига тўғри келади.

Биз таклиф қилаётган платформанинг Евроиттифоқ томонидан бажарилиши осон эмаслигини тушунамиз. Шунга қарамай, 2005 йилги Андижон воқеалари юзасидан Евроиттифоқ тутган позициядан келиб чиқиб ҳам биз унинг бажарилишининг зарур деб биламиз. Умид қиламизки, Евроиттифоқ ўз фуқароларининг ҳуқуқларини бузиб келаётган дунёдаги энг зулмкор режимлардан бирига нисбатан ўз иродасини ва қатъиятини намойиш қила олади. Санкцияларнинг олиб ташланиши, дунё ҳамжамияти Ўзбекистон ҳукуматидан кутаётган аниқ шартларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлмоғи керак.

Сиз буни тушунасиз дея умид қиламиз,

Надежда Атаева, «Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари» Ассоциацияси президенти, ле-Манс, Франция
Қудрат Бобожонов, Ўзбекистон Матбуот Эркинлиги Гуруҳи, Тимро, Швеция
Елена Урлаева, ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» жамоатчилик ҳаракати, Тошкент, Ўзбекистон
Аҳтам Шаймардонов, ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» жамоатчилик ҳаракати, Тошкент, Ўзбекистон
Абдулло Тожибой ўғли, ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» жамоатчилик ҳаракати, Тошкент, Ўзбекистон
Жахонгир Шосалимов, ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» жамоатчилик ҳаракати, Тошкент, Ўзбекистон
Баҳодир Исамуҳаммедов, "Маҳалла" фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорлик лойиҳаси раҳбари, Стокгольм, Швеция
Сурат Икромов, Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Гуруҳи раиси, Тошкент, Ўзбекистон
Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Котибияти аъзоси, Дублин, Ирландия
Сафар Бекжан, Халқаро ПЭН-клуб аъзоси, Лазана, Швейцария
Дўстназар Худойназаров, Ўзбекистонлик қочқинлар ва мажбурий мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Жамияти раҳбари, Сундсвал, Швеция
Тўлқин Қораев, журналист, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоли, Тимро, Швеция
Алишер Илҳомов, жамиятшунос-тадқиқотчи, Лондон, Буюкбритания
Камолиддин Раббимов, мустақил сиёсатшунос, Тошкент, Ўзбекистон
Хотам Ҳожиматов, «Ватандош» лойиҳаси муаллифи, http://jakob.clan.su/ , Улстенвик, Норвегия
Мақсуд Бекжон, ёзувчи, Норвегии Хельсинки қўмитаси аъзоси, Осло, Норвегия,
Анвар Садриев, мустақил журналист, Ўзбекистон
Алишер Таксанов, мустақил журналист, Швейцария
Ёдгор Обид, ёзувчи, Граз, Австрия
Нуриддин Низомуддинов, Ёшлар ҳаракати фаоли, Зевенар, Нидерландия
Нигина Маликова, «Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари» Ассоциацияси вакили
Виталий Красиловский, ҳуқуқ бўйича эксперт, АҚШ
Улуғбек Зайнобидинов, ҳуқуқ ҳимоячиси, Киев, Украина
Ушбу мурожаат шунингдек аксарият ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қўллаб қувватланди, бироқ ҳавфсизлик нуқтаи назаридан уларнинг исми ошкор этилмайди.
Ушбу овозларга қўшиладилар:
Тео Ван Бовен, БМТнинг қийноқлар бўйича Маҳсус маърузачиси
Оливье Дюпьи, Европа парламентининг собиқ депутати, ҳуқуқ ҳимоячиси, Брюссель, Бельгия
Аарон Родес, Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Хельсинки Федерацияси раҳбари
Олег Орлов, "Мемориал" Ҳуқуқ ҳимоячилари Маркази Кенгаши раиси, Халқаро "Мемориал" бошқаруви аъзоси
Сергей Ковалев, Россия “Мемориали” раиси, Инсон Ҳуқуқлари Институти президенти, Москва, Россия
Валентин Гефтер, Инсон Ҳуқуқлари Институти директори, Москва, Россия
Светлана Ганнушкина, «Фуқаролик кўмаги» қўмитаси раиси, Кенгаш аъзоси, "Мемориал" Ҳуқуқ ҳимоячилари Марказининг «Миграция ва Ҳуқуқ» тармоғи раҳбари, Москва, Россия
Наталья Горбаневская, шоира, ҳуқуқ ҳимоячи, Париж, Франция
Владимир Буковский, собиқ совет диссиденти; нейрофизиолог; “Комитет 2008”нинг муассиси ва муаллифи, Россия Демократик Коалицияси; ношир, Буюкбритания
Андрей Бабицкий, журналист, Озодлик радиосининг ҳарбий мухбири Радио Свобода/ Озод Европа, Чехия
Евгений Жовтис, Қонун устиворлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон халқаро бюроси директори, Алмати, Қозоғистон
Од Мерлен, Шимолий Кавказ бўйича мутахассис, ҳуқуқ ҳимоячиси, Брюссель, Бельгия
Жордж Варнинг, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Германия
Елена Рябинина, “Фуқаролик кўмаги” Марказий Осиё қўмитасининг сиёсий қочқинларга ёрдам дастури раҳбари, Москва Россия
Бернхард Клазен, журналист, Қорабоғ асирларини озод қилиш ва бедарак кетганларни излаб топиш гуруҳи раисдоши, Германия
Еккехард Маас, Немис-кавказ Жамияти раиси, шоир, Германия
Элин Йенссон, мустақил журналист, Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассис, Швеция
Виктория Тюленева, Қонун устиворлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон халқаро бюроси, Алмат, Қозоғистон
Алексей Толкачев, «Помаранч» Халқаро Демократик Ташаббуслар раҳбари, Киев
Александр Шаповалов, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист, Мижозлар ва ҳаридорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиў Херсонский минтақавий маркази, Херсон, Украина
Алла Тютюнник, Херсон вилоят Меҳрибонлик ва саломатлик жамғармаси, Херсон, Украина
Евгений Захаров, Инсон ҳуқуқлари бўйича Харьков гуруҳи, Харьков, Украина
Сергей Федорчук, «Яшил дунё» Ахборот маркази, Киев, Украина
Дмитрий Гройсман, Винница инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари, Винница, Украина
Роман Михайлович Подалян, муҳаррир, Киев, Украина
Тухан Едиев, Чернигова Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоатчилик қўмитаси, Украина
Анна Хрусценко, «NoBorders» лойиҳаси, Киев, Украина
Максим Буткевич, «NoBorders» лойиҳаси, Киев, Украина
Квин Мартин, «Ўзбек Ташаббуси» АҚШ, Нью-Йорк
Григорий Пасько, журналист, Москва, Россия
Мирсулжан Намазалиев, «Бирге» ёшлар халқ ҳаракати аъзоси, Бишкек, Қирғизистон
Пол Митчелл, режиссер ва продюсер, студия «Wilton Films», Лондон, Буюкбритания
Татьяна Рахманова, «Wilton Films» студияси ижрочи продюсери, Париж, Франция
Алишер Соипов, "Валлей Медиа Груп" ахборот хизмати раҳбари Ўш, Қирғизистон
Ольга Веснянка, журналист, Киев, Украина

Мазкур мурожаатга имзо йиғиш амалиётлари давом этмоқда ва уни имзолашни истаган фуқаролар tulqinq@gmail.com адресига электрон мактуб юборишлари мумкин. Мактубда исм фамилиянгиз, қайси ташкилот аъзоси эканлигингиз, электрон адресингиз, ёки телефон рақамингизни аниқ кўрсатишингиз сўралади. Эслатиб қоламиз: мактубингизда келтирилган сизга тегишлик бўлган маълумотлар эълон қилинмайди, балки имзоловчи шахс билан алоқа қилиш ва у шахсан ўзи мурожаатномуни имзолаётганлигини аниқлаштириб олиш учун муҳимдир.
Подписи имя, фамилия, принадлежность организации, электронный адрес, или телефон. Все это не будет отображаться на сайте.

Просмотров: 1146 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2025
Используются технологии uCoz