ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 19:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 14 » Ўзбекистонлик Озодбекнинг барча хамюртларга сайлов олди мурожаати
Ўзбекистонлик Озодбекнинг барча хамюртларга сайлов олди мурожаати
15:09
Президент сайлови кунлари тобора якинлашмокда. Талвасага тушган хокимият кулидан келган хамма усулларни куллаши мумкинлиги ва уз мавкеини саклаб колиш эхтимоллиги жуда катта. Мамлакатдаги ва мамлакат ташкарисидаги экспертлар хам бу тугрида айтишмокда. Ислом Каримовнинг югурдаклари сайлов олдидан, Сизлар яшаётган хар бир хонадонни назоратда ушлаш ва оила аъзоларингизни булажак сайловларда Каримовга овоз беришлари учун жинояткорона харакатларини бошлаб юборишган.

Шундай бир вазиятда виждонини йукотмаган, узини мамлакат такдири учун масъул деб билган гражданлар нима килиши керак?
1. Улар мукобил номзод чикариш имконига эга эмас.
2. Сайловни байкот килишга иштиеклари булсада, уни амалга оширолмайдилар.
3. Сайлов бюллетенларида хамма номзодларга карши овоз берган такдирларида хам уларнинг фикри ошкораланмайди – диктатор учун бюллетенларни калбакилаштириш кийин эмас.

Биздаги маълумотга кура жойлардаги ялокхурлар сайлов куни омманинг камида 95 фоизини сайлов участкаларига келтириш ва Ислом Каримов учун овоз беришини таъминлаш буйругини олишган. Улар хаттоки махаллалардаги халкни иктисодий тахдид (хар хил нафака ва туловлардан махрум этиш каби), куркитиш ёки куч ишлатиш йули билан булса хам бу жинояткорона буйрукни бажаришади. Шундай бир шароитда миллат келажаги учун ишлаётган «Каримов тузимини иктисодий кулламаслик» («КТИК») яширин харакати барча виждонли сайловчиларга вазиятдан чикишнинг яна бир йулини таклиф этади:

Сиз сайловларга катнашинг. Участкангизга бориб уз сайлов бюллетенингизни олинг. Овоз бериш хонасига кириб, бюллетенингизнга хеч кандай белги куймаган холда, бюллетенни кутига (урна) эмас, чунтагингизга солиб, узингиз билан олиб кетинг.

Унутмангки, сайлов бюллетени – Сизнинг шахсий хужжатингиз, уни узингиз хохласангизгина кутига ташлашингиз мумкин. Бюллетенингизни саклаб, олиб куйинг, чунки, вакти келиб, бу сизнинг Каримовга овоз бермаганингиз ва унинг режимини кулламаганингизни исботловчи асосий далил булажак!

Диктатор гуеки конуний асосда уз тахтида колмокчи. Уни бу имкониятдан махрум килинг! Бу Сизнинг кулингиздан келади.

Азиз юртдош! Бу фикримизни барча дустларингиз, танишларингизга имконингиз даражасида булган барча усуллар ердамида етказинг! Конунсиз тахтда утирганга карши курилган хар кандай чора – конуний. Сиз электрон почталар, SMSлар, телефон ва узингизнинг шахсий коммуникацияларингиздан фойдаланинг.

Кутиларга етиб бормаган хар бир бюллетен Диктатуранинг умрини кискартиради. Миллатнинг ва хар биримизнинг келажагимиз уз кулимизда!

Контакт учун:
Ozod1950@safe-mail.net

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1038 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz