ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 18:54
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 18 » Акс ҳолда Сизни истеъфога чиқаришни халқдан сўрашга мажбур бўламиз!
Акс ҳолда Сизни истеъфога чиқаришни халқдан сўрашга мажбур бўламиз!
03:45
1990 йилнинг 20 июнида расман эълон қилинган Ўзбекистоннинг мустақиллиги 1991 йилнинг 1 сентябрида жорий қилинди. Илк президент бўлиш ва мамлакатни мустақил тараққиётга йўналтириш миссияси Сизнинг зиммангизга тушди.

Бироқ ўз ҳукмронлигингизнинг дастлабки кунлариданоқ давлатимиз номидан Ўзидан имзо чеккан “Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси” ва демократия мезонларидан воз кеча бошладингиз.

Сиз юргизган сиёсат халқ устида қилинган манфур тажрибалар тарзида амалга оширилди ва унинг натижалари тезда ўртага чиқди: Бугун Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг қолоқ мамлакатга айланди.

Сиз мамлакат устидан 17 йил давомида муттасил ҳукмронлик қилдингиз. Бу рақам ҳар қандай маданий меъёрдаги муҳлатдан 3 баравар кўпдир.

Аммо Сиз янги сайловлар эълон қилгандан кейин бу муддат мунозараси ҳам ўз долзарблигини йўқотди. Энди бошқа бир савол кўндаланг турибди:Сизнинг ҳукмронлигингиз якунини қай тарзда маданий шаклга келтириш мумкин.

Чунки яна бир танловсиз сайлов билан юзма-юз турибмиз. Сохта “кўппартиявийлик”, маъмурий дастакларга таяниш, сайловчиларни сайлов жараёни бошқарувидан четлатиш шундоқ кўриниб турган сайловлар эркин ҳам, демократик ҳам бўлолмайди. Бундай сайловлар фақат халқ норозилигини кучайтириши, давлат тузулмалари ва аҳоли ўртасидаги зиддиятларни кескинлашувига олиб келиши мумкин холос.

Сизнинг бўлажак сайловларда номзод сифатида иштирок этишга на конститутциявий, на ахлоқий жиҳатдан ҳаққингиз қолган бўлмасада ўз номзодингизни илгари суришингиз - халқимизга нисбатан мисли кўринмаган беписандлигингизнинг белгисидир.

Шу муносабат билан “Эрк” партияси Сизнинг ҳукмронлигингизни маданий шаклда тугалланишига ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиради. Бунинг учун Сиз томондан қуйидагилар талаб қилинади:

1. “Эрк” партияси ва бошқа мухолифа ташкилотларга бўлаётган тазйиқларни тўхтатиш.

2. “Эрк” партиясининг конститутцион мақоми ва расмий қайдини қайта тиклаш, уни кутилаётган президентлик сайловларида иштирок этишига, Ўзбекистон Президентлигига партия лидери тимсолида ўз номзодини кўрсатишига йўл бериш.

3. Муҳаммад Солиҳ ва унинг укалари, шунингдек “Эрк” партиясининг бошқа лидерлари ва фаолларига нисбатан қўйилган ноҳақ жиноий айбловларни бекор қилиш.

Ушбу талаблар рад этилган ёки уларга жавоб олинмаган тақдирда, биз олий ҳокимиятнинг эгаси бўлган Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, Сизни мамлакат президентлигидан зудлик билан истеъфога чиқаришни сўрашга мажбур бўламиз.

”Эрк” партияси Марказий кенгаши котибияти.

Прикрепления: суврат 1
Категория: Сиёсат | Просмотров: 907 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz