ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.05.07, 00:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 19 » Сид Янишев Ўзбекистон МҲҲ бошлиғига мурожаат этади
Сид Янишев Ўзбекистон МҲҲ бошлиғига мурожаат этади
02:41
Uznews.net – Бир ҳафта бурун Тошкентда МҲҲ ходиимлари томонидан калтакланган Тошкентлик мустақил журналист Сид Янишев айбдорларни топиш ва жазолашни сўраб ушбу идора раҳбари Рустам Иноятовга мурожаат қилди.

Ариза

Мен, мустақил журналист Саид Абдураҳмонов, мамлакат ва ҳорижий нашрларда Сид Янишев таҳаллуси билан чоп қилинаётган мақолалар муаллифи, шу йилнинг 11-октябри куни кечқурун ҳамкасбларим билан хизмат юзасидан Чирчиққа сафар қилиб қайтдим.

Тошкентга келиб, ҳамкасбларим билан ҳайрлашаркан, мен ёлғиз қолдим, шунда 25 ёшлардаги фуқароча кийинган икки нафар бақувват эркак менинг олдимга келиб ҳужжат кўрсатишимни сўради. Айни пайтда улардан бири ёнидан ўз ҳужжатини олиб, икки сонияча уни очиб кўрсатди, шунинг учун ҳам унда нима ёзилганини англашнинг иложи бўлмади, ва у ўзининг Миллий ҳавфсизлик хизмати ходими эканлигини айтди.

Воқеа «Буюк Ипак Йўли» метроси бекати яқинида содир бўлди, кеч кириб, кун қорая бошлаган пайт эди. Номаълум шахслар мени йўлнинг чеккасига, нимқоронғу ва одамлар кам юрадиган жойига олиб боришди. Уларнинг исмини қайта сўрарканман, сўровимга жавобан юзимга бир мушт келиб тушди, кейин мени улар ерга ётқизиб муштлари ва оёқлари билан дўппослай бошлашди. Шунда уларнинг бири шу иборани тилга олди: «Ортиқча вақилламагин, журналюга». Калтаклаётганларни телефон қўнғироғи чалғитди, шундан кейин иккаласи ҳам ғойиб бўлишди.

Ҳушимга келгач узоқ вақт қоронғида синган кўзойнагим ва мобил телефонимни қидирдим, бироқ уларни топа олмадим. Кейин, йўл чеккасига чиқиб, биринчи дуч келган милиция ходимига ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдим, бироқ улар менга қўл силтаб нари кетишди: «Қанақасига сен журналистсан! Афтингга бир қара: сен – ифлос бир дайдисан, кет бу ердан тезроқ, бўлмаса ўзингни олиб бориб қўямиз…»

Мен зўрға уйга етиб олдим ва қаттиқ бош оғриғи, юзим, қўлим, оёғимдаги кўплаб жароҳатлар, кўкарган ва ёрилган, моматалоқ бўлган жойларим туфайли бир неча кун давомида деярли кўчага чиқмадим. Худога шукурки, ҳаётий муҳим аъзоларимдан бирортаси ишдан чиқмаган экан. Ва ниҳоят бугун, тўла ўзимга келдим, ва ушбу хатни ёзишга муваффақ бўлдим.

Мен бу ҳужум менинг мустақил журналистлик касбим билан тўғридан тўғри боғлиқ эмас дея фараз қиламан ва сизлардан менинг Ўзбекистон фуқароси сифатидаги конституцион ҳуқуқларимни поймол қилган ушбу жиноятчиларни қидириб топишни ва жазога тортишни сизлардан илтимос қиламан.

***********

Сид Янишев ўзининг қуйидаги мазмундаги хатини бугун билдиришнома тариқасида мамлакат президенти Исламу Каримовга ва Ички ишлар вазири Баходир Матлубовларга ҳам йўллади.

Uznews.net

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1172 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz