ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 06:30
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 24 » Туркия ва Ироқ курдларга қарши бирга курашади
Туркия ва Ироқ курдларга қарши бирга курашади
01:09
Ироқ ва Туркия Ироқ шимолидаги Курдистон Ишчи партияси - ПКК исёнкорларининг муаммосини биргаликда ҳал этишга келишганлар.
Бағдодда музокаралар ўтказган Туркия Ташқи ишлар вазири Али Бобожоннинг айтишича, Анқара муаммони куч ишлатиш билан ҳал этишдан илгари барча дипломатик йўллардан фойдаланади.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳошяр Зебарий ўз ҳукумати Ироқ шимолида жойлашган курд исёнкорлари туғдираётган муаммоларни ҳал этишда Туркияга ёрдам беришини айтган.

"Биз қаерда бўлмасин терроризмга қарши курашда мавқеларимиз ягона эканига келишиб олдик. Биз ҳеч бир гуруҳ, жумладан ПККни ҳам ўзаро муносабатларимизни заҳарлашга йўл қўймаймиз", деб айтган Ироқ ташқи ишлар вазири.

Ўз ўрнида Бобожон жаноблари террорга қарши курашда ўз қўшниларидан бирдамлик кутишини айтди.

У Туркия Ироқнинг мустақиллигини тан олишини, аммо террорга қарши курашиши лозимлигини айтган.

"Туркия Ироқнинг сиёсий бирлиги, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиладиган ва ҳимоя қиладиган мамлакат. Бу биз учун асосий қоида. Аммо, бошқа томондан террорга қарши кураш биз учун зарурий амаллардан. Ва бу икки нарса бир-бирига қарши бормайди", деб айтган Туркия ташқи ишлар вазири.

Бош вазир Гордон Браун ПКК муаммосини бартараф этишда Туркияга кўмаклашишини айтган
Туркиянинг амаллари Ироқ ва минтақадаги барқарорликка таъсир этишидан хавотирлар ҳам урчиб бормоқда.

АҚШ Президенти Жорж Буш ушбу масалада Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул ва Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий билан суҳбатлашган.

Американинг мақсади Туркияни ҳарбий амалиётлардан тийиб туриш, Ироққа, айниқса шимолдаги Курдистон раҳбариятига ПККни жиловлаши учун кўпроқ босим кўрсатишдир.

Лондонда Британия ва Туркия бош вазирлари ўртасидаги музокараларда ҳам ана шу мавзу кўтарилган.

Британия Бош вазири Гордон Браун билан учрашувдан сўнг гапирган Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳарбий амалиёт бошланадиган бўлса, бу Ироққа эмас, Курдистон Ишчи партиясига қаратилади, деб айтган.

"Бу каби саъй-ҳаракатлар фақатгина ПККни нишонга олади, чунки биз ҳар доим ўтмишда оғир кунларни бошидан кечирган ироқликлар билан елкама-елка туриб фаолият олиб борганмиз. Биз Ироқ халқини қўллаб-қувватлашда давом этамиз", деб айтди Туркия бош вазири.

Британия Бош вазири Гордон Браун муаммони бартараф этиш учун Туркия раҳбариятига кўмаклашиши хусусида айтган.

Айни пайтда эса Туркия армияси Ироқ билан чегарага ўз қўшинлари ва оғир қуролларини жойлаштиришда давом этмоқда.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 963 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz