ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 21:12
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 24 » Ўшда журналист Алишер Соипов ўлдирилди
Ўшда журналист Алишер Соипов ўлдирилди
22:23
Uznews.net – Ўшдан олинган хабарларга кўра, бугун куннинг иккинчи ярмида таниқли журналист, ўзбек тилидаги “Сиёсат” газетасининг муҳаррири, ва Uznews.net мухбири Алишер Соипов отиб ўлдирилган.

Алишер Соиповга қилинган суиқасд ҳақидаги ахборот Ўш шаҳрининг ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тасдиқланган, бироқ ҳозирча содир бўлган жиноят юзасидан қандайдир бирор изоҳ билдирилмаяпти.

Ўш милицияси вакилларининг берган маълумотларига кўра, Алишер Соипов “Озодлик” (Свобода) радиоси офиси яқинида отиб кетилган, бу ҳодиса куннинг иккинчи ярмида, соат 17 лар атрофида содир бўлган.

26-ёшли Алишер Соипов, Қирғизистоннинг жанубида туғилиб ўсган бўлишига қарамай, ўзининг профессионал хизматини аксарият қўшни Ўзбекистон муаммоларига қаратди.

Этник ўзбеклардан бўлгани учун ҳам, у ўзининг иккинчи ватани тақдири учун кўпроқ куюнар ва бу мамлакатда соғлом фикр ва демократиянинг қарор топишини сидқидилдан истар, ўзбекларнинг ҳам дунёнинг ривожланган мамлакатлари халқлари каби, яхши ва эътиборга лойиқ яшашларини ҳоҳларди.

Алишер ўзбек тилида «Cиёсат» газетасининг нашр этилишига ва жанубий Қирғизистонда тарқалишига бош қош бўлди, у ерга Фарғона водийсидан ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан савдо қилиш учун келишарди.

Илгари у Фарғона.ру ахборот агентлигининг жанубий Қирғизистон бўйича вакили бўлиб ишлаган, яқин кунлардан бошлаб эса Uznews.net сайти билан ҳамкорлик қила бошлаган эди.

Унинг ҳамкасблари содир бўлган воқеадан даҳшатга тушишган ва бу фожеани изоҳлашдан ожиз бўлиб туришибди.

Бунга ишониш қийин. Бу бир ёвузлик ва адолатсизлик. Алишернинг икки ой муқаддам қизчаси туғилган эди, у бундан мислсиз бахтиёр эди ва яшаши керак эди.

Uznews.net

Категория: Сиёсат | Просмотров: 937 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz