ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 05:27
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 25 » Куркмас журналист ва оташин инсон Алишер Соиповнинг котиллари топилсин!
Куркмас журналист ва оташин инсон Алишер Соиповнинг котиллари топилсин!
09:31
Хазраткул Худойберди

Узбекистонда инсон хукуклари ва демократия масалалари буйича
Доимий Комиссия спикери

Мен таникли журналист ва куркмас курашчи Алишер Соиповни яхши танир эдим. Уни ёш жонига касд килингани хакидаги хабардан юрагим ларзага келди.

Хаётнинг аччик чучукларини эрта англай бошлаган, бу кураш накадар огирлигини билсада хеч куркмасдан ва иккиланмасдан бу кураш йулига кирган, хакикат йулида хеч нарсадан чучимай давлат терроризми, махфий хизмат ва милиция зходимларининг жиноятлари хакида дадил маколалар ёзиб юрган йигит уз душманларини узининг уткир калами билан куркувга солди.

Диктаторлар ва уларнинг малайлари аччик хакикатга бардош бера олмадилар ва уларнинг шумликлари ва кирдикорлари хакида баралла айтаётган йигитни жонига касд килдилар.

Илохим уни жонига касд килганларни паст булсин, Алишернинг котиллари хам Оллохнинг, хам унинг бандаларининг кахрига мубтало булсин.

Мен уз архивимни излаб Алишер менга ёзган сунгги мактубини топдим. У мактубда Алишер Узбекистон хукумати 13 май Андижон вокеаларида гумон килиб айбланаётган 15 киши хакида ББСида чикарилган мана бу маълумотини юборган эди: http://www.geocities.com/saturnus04/alisher.html

Илохим Алишернинг жойи жаннатнинг туридан булсин, унинг куркмас рухи барча тирикларга дадиллик ва ирода ато этсин.

Алишернинг оиласи ва барча якинларига мен узимнинг чукур таъзиямни изхор этаман. Айни пайтда уларга, Алишернинг барча дустлари ва якинларига Оллохдан сабр каноат сураб коламан.

Мен уз сузларимнинг бутун маъсулиятини тан олган холда журналист Алишер Соиповнинг улимида Киргизистон Президенти жаноб Курманбек Бакиев ва унинг махсус хизмат ходимлари хамда Узбекистон президенти Ислом Каримов ва унинг махсус хизмат ходимларининг бевосита алокаси бор деб хисоблайман.

Бу огир жиноятнинг асосий ташкилотчиси Тошкентда, Ок саройда утирган жаллод Ислом Каримовдир. Бу жаллод билан Тошкентда учрашган К.Бакиев у билан нима хакда пичирлашганини бировга айтгани йук. Аммо бир нарса аникки, бу икки рахбар икки давлат миллий хавфсизлик кучлари фаолиятига кенг йул очишга келишганлар.

Ана уша машъум келишувга биноан бугун узбек жаллоди Каримовнинг шинел кийган, чунтагига Узбекистон МХХи хужжати ва туппончасини солиб олган малайлари Киргизистонда бемалол кутурган итлардек кезиб юришади ва истаган инсонни истаган жойларида бемалол отиб улдириб кетишлари мумкин. Мана уша жиноятларнинг кискача, бизга маълум булган руйхати:

7 август 2006йил. Қорасувлик машҳур имом Рафиқ қори Камолов махсус хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган.

5 декабрь 2006й. Уш шахрида яшовчи узбек диаспораси раиси Ойбек Алимжанов улдириб кетилган

24 октябрь 2007й. Таникли журналист Алишер Соипов отиб ўлдирилган

Хуш, бу жиноятлар учун ким жавоб беради жаноб Курманбек Бакиев?! Сизми? Ёки сизни катта акангиз Каримовми?

Шуни билингки жаноб Бакиев, бу жиноятлар учун сиз Ислом Каримов билан теппа тенг жавоб берасиз!

Маълумки, Узбекистон ва Киргизистон махфий хизмати ходимлари "терроризмга карши кураш" бахонасида мусулмонларга карши жиноий кураш олиб бормокдалар регионда.

Бундай жиноий хамкорликка карши уз вактида Киргизистон парламенти омбундсмени Турсунбой Бакир ули: "Бундай ҳамкорлик керак эмас" деб кескин чакирик билан чиккан эди матбуотда. Аммо Киргизистон.президенти Курманбек Бакиев Узбекистон.диктатори билан учрашгандан сунг у бундай хамкорликка кенг йул очиб берди. Бу демак, жаноб К.Бакиев Узбекистон диктатори Каримовнинг уз махфий хизмат ходимлари кули билан килаётган огир жиноятларига теппа тенг шериклик килмокда!

Бу жиноятларга Киргизистон сиёсатчилари ва журналистлари эътибор беришлари ва уз Президентлари ва Киргизистон Миллий Хавфсизлик хизматидан хисобот талаб килишлари керак!

24 октябрь 2007й. www.stopdictatorkarimov.com

Категория: Долзарб мақолалар | Просмотров: 1968 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz