Йигирма олтидайдинг, қирқ тўққиздаман. Орадаги тафовут - йигирм(а)уч кўйлак. Уч ердан тешилган сўнгги кўйлагинг Ўшни қоплаволди бўлиб бир желак. Енги йўқ, чоки йўқ янги кўйлакда ётволиб сен биздан сўраётгандай: - Яшашдан мақсадийз недир акалар? Сўйланглар, акалар, мен билиб ётай? - Қийнама укажон, тиллар танглайда. Мажол йўқ танада – қийин сўйламак. Ҳаммаёқ зимистон, йўллар тўсилган, кўзлар ўйилгандир - имконсиз кўрмак. - Ҳа, мендан ечириб олганийз кўйлак Ўшни қоплаволди – Қуёш кўринмас. Лекин мен... Лекин мен ўша кўйлакдан учта туйнук очиб қўйиб келдимку?! Наҳот кўрмаяпсиз у туйнуклардан сизиб тушаётган уч қатим нурни?! Наҳот кўрмаяпсиз? У туйнуклардан сизиб тушаётган Илоҳий Нурку! Мен ахир, мен ахир... Эҳ, сиз акалар... Эсли акалар... Сарвар Усмон
|