Uznews.net – Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари журналистлари Қирғизистон президенти Боқиевга Алишер Соипов қотилини топиш ва шу билан журналистларнинг ўлдирилишига чек қўйиш талаби билан мурожаат қиладилар. Мурожаатга шунингдек таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, санъат ва фан арбоблари ҳам имзо чеккан. Қирғизистон Республикаси президенти Жаноб Қурманбек Боқиевга Нусҳаси: Ўзбекистон Президенти Ислому Каримовга Муҳтарам жаноб Боқиев! Биз, журналистлар, ҳамкасбимиз – ўзбек тилидаги «Сиёсат» газетаси ношири Алишер Соиповнинг шафқатсиз ўлдирилиши юзасидан чуқур ташвишдамиз. Сизга яхши маълумки, у 24 октябр куни кечқурун Ўш шаҳрининг марказида, яқин масофадан туриб учта ўқ билан отиб ўлдирилган. Биз бу қотилликнинг буюртма тарзида амалга оширилгани, шунингдек Алишер ўлимига унинг профессионал журналистлик фаолияти сабаб бўлганини биламиз. Жаноб Боқиев, биз Сиздан дўстимиз ва ҳамкасбимиз бўлган Алишерга нисбатан ёвуз қотиллик юзасидан ҳалол ва ҳолис суриштирувнинг таъминланишини сўраймиз. Ҳатто бу суриштирув ҳулосаларидан чиқадиган натижалар Қирғизистон учун ноқулай бўлиши, унинг қўшни давлатлар ва уларнинг айрим лидерлари билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тақдирда ҳам шундай суриштирув таъминланмоғи керак. Биз Сизнинг эътиборингизни, Алишернинг ўлдирилишидан бир неча ой олдин, қўшни Ўзбекистон матбуотида кенг миқёсда унинг номини ёмонотлиқ қилиш кампанияси олиб борилгани, унга мунтазам тарзда, шу жумладан телефон орқали уни йўқ қилишлари ҳақидаги таҳдидлар бўлгани билан боғлиқ фактларга қаратмоқчимиз. Алишер Соиповнинг ўзи тириклик пайтидаёқ, унинг ҳаётига асосий ҳавф қўшни Ўзбекистондан кутилиши мумкинлиги, у ердаги ҳукумат унинг фаолиятидан норози эканлигини ҳатто яширмаётгани ҳақида айтган эди. Биз Сиздан, журналистларга келгусида кутилиши мумкин бўлган суиқасд буюртмаларини тўхтатилиши учун ҳам, бу барча фактларни кўриб чиқилишини сўраймиз. Биз аминмизки, агар Алишер Соипов қотиллиги очилмас экан ва жиноятчилар жамият олдида ўз жазосини олмас экан, бу каби қотилликлар давом этаверади. Эҳтимол кейинги журналистга суиқасд Қирғизистонда амалга оширилмаслиги мумкин. Бироқ бугун Сизда навбатдаги қотилликларни тўхтатиш имкони бор. Сизнинг азму қарорингиз, нафақат Қирғизистондаги, балки минтақанинг бошқа ҳудудларидаги журналистларнинг ҳаётини ҳам сақлаб қолиши учун жуда муҳимдир. Бугун Сиз ўзбек журналистларининг ўлдирилишини тўхтатишга қодирсиз. Олдиндан миннатдорлик ва ҳурмат билан, Галима Бухарбаева – Uznews.net Бош муҳаррири Сид Янишев – мустақил журналист, Тошкент Салижон Абдурахманов – ҳуқуқ ҳимоячиси, Нукус, Қорақалпоғистон Евгений Жовтис – Козоғистон Инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси директори Қудрат Бобожонов – Uznews.net муҳаррири Тўлқин Қораев – Uznews.net журналисти Матлуба Азаматова – мустақил журналист, Швеция Зокиржон Иброҳимов – Uznews.net журналисти, Швеция Маркус Бенсманн – Tageszeitung, “Neue Zurcher Zeitung”, Германия Давид Шравен – Welt газетаси, Германия Джефф Кингстон – Темпл университети профессори, Токио, Япония Шухрат Бобожонов – «Озодлик» радиоси Солиҳ Яхъёев – мустақил журналист, Самарқанд, Ўзбекистон Шоҳида Ёқуб - Uzbekistan Initiative-London Quinn Martin - Uzbekistan Initiative-New York Дмитрий Беломестнов, журналист, Москва, Россия Элин Енссон, журналист UR (Utbildningsradion), Швеция Пирмуҳаммад Ҳолмат - газета «ЭРК» Ираклий Чихладзе - Мустақил журналист, Грузия Ёдгод Обид, шоир (Австрия) Бахтиёр Ҳамроев – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ), Жиззаҳ, Ўзбекистон Алишер Илҳомов, социолог-тадқиқодчи, Лондон, Буюкбритания Надежда Атаева «Марказий Осиёда Инсон Ҳуқуқлари» Президенти (Франция) Бернхард Клазен, «Марказий Осиёда Инсон Ҳуқуқлари» Ассоциациясининг Германиядаги вакили Нигина Маликова, «Марказий Осиёда Инсон Ҳуқуқлари» Ассоциацияси вакили Пол Митчелл, режиссер ва продюсер, «Wilton Films» студияси, Лондон, Буюкбритания Максим Буткевич, «NoBorders» лойиҳаси, Киев, Украина Алексей Толкачев, «Помаранч» Халқаро Демократик ташаббуслар раҳбари, Киев Алексей Коротаев - (Женева) ҳуқуқ ҳимоячиси Лилия Паизудаева – Чеченистонда ишлаган мустақил журналист, (Россия) Мақсуд Бекжон – ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси, Инсон ҳуқуқлари Норвегия Қўмитасидан (Норвегия) Елена Рябинина – «Фуқаролик кўмаги» Қўмитасининг Марказий Осиё сиёсий қочқинларига ёрдам дастури раҳбари, Москва, Россия
|