ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 02:09
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 30 » 'Бишкек шаффоф терговдан манфаатдор'
'Бишкек шаффоф терговдан манфаатдор'
01:35
Ўз исмини ошкор этмаган қирғизистонлик масъул Би-би-си билан суҳбатида расмий Бишкек таниқли журналист А. Соипов ўлими юзасидан олиб борилаётган терговнинг имкон қадар шаффоф ўтказилишидан манфаатдор эканини айтган. У бу йўлда барча чора-тадбирлар кўрилишини билдирган.
Ўзбекистон сиёсатининг ашаддий танқидчиларидан бўлган асли ўзбек журналист Алишер Соипов ўтган чоршанба куни Ўш шахрида номаълум кишилар томонидан отиб ўлдирилганди.

Бироқ суҳбатдошимиз терговнинг дастлабки натижалари билан ўртоқлашишдан бош тортган. Расмийлар терговни издан чиқармаслик учун матбуотга кўп маълумот бермасликка қарор қилганликларини айтишган.

Ўз исму шарифини айтишни истамаган бошқа бир қирғизистонлик мулозимга кўра, Алишер Соипов отиб ўлдирилган қурол, яъни "Макаров" русумидаги тўппончанинг изи топилган.

Қотиллик юз берган жойдан олинган учта гильза феврал ойида пойтахт Бишкекда содир этилган жиноят пайтида қўлланган қуролга тааллуқли экани тахмин этилмоқда. Яъни дастлабки экспертиза ушбу хулосани тасдиқлаган.

"Бишкекда юз берган жиноят қатнашчилари ҳақида эса ҳуқуқ-тартибот идоралари муайян маълумотга эга,"-деб айтган қирғизистонлик мулозим.

Расмийларга кўра, таниқли журналист ўлими юзасидан олиб борилаётган терговга оид дастлабки маълумотлар тез орада эълон қилинади.

Ҳозир мутахассислар Алишер Соипов ишлаган "Америка овози" радиостанцияси ва "Сиёсат" газетаси таҳририяти жойлашган идорадан келтирилган беш компьютерни очишаётгани айтилади. Гувоҳ сифатида эса Ўшдаги таниқли арбоблар таклиф этилган.

Тахминлар талайгина

Марҳум журналистнинг ўлими юзасидан қатор тахминлар илгари сурилган
Қотиллик борасида аллақачон қатор тахминлар илгари сурилган. Улардан бири марҳум журналистнинг профессионал фаолияти билан боғлиқдир.

Айни пайтда терговга дахлдор қирғизистонлик мулозим айрим маҳаллий ва халқаро ахборот воситалари томонидан илгари сурилаётган тахмин, яъни ҳодисада Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг қўли борлигига оид фикрларга ишонмаслигини айтган.

Унинг айтишича, журналист Алишер Соипов Ўзбекистон учун у қадар аҳамиятли шахс эмас ва президентлик сайловлари арафасида расмий Тошкентга бундай можаронинг асли ҳожати йўқ.

Ҳамда хориждаги мухолифат кайфияти ва режаларидан бохабар бўлиб туриш учун Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатнинг турли доиралари билан яқин мулоқотда бўлган тирик ва фаол журналист Алишер Соипов афзал ҳамда буни тушуниш қийин эмас.

Тергов ўрганаётган яна бир тахмин эса -Алишер Соиповнинг гўёки, журналистик амалиётидан маълум даражада четга чиқувчи фаолияти билан боғлиқ.

Ушбу тахминга биноан, айрим доиралар таниқли сўз устасидан журналистикадан йироқ, сиёсий ва бошқа мақсадларда фойдаланишга уринишган. Ва журналист ўша доираларнинг пинҳоний кураши қурбони бўлган. Айрим маҳаллий таҳлилчиларга кўра, мазкур тахмин ҳам жиддий камчиликлардан холи эмас.

Маълум бўлишича, тергов Алишер Соипов фаолиятининг айрим қирраларини ошкор этиш мақсадга мувофиқ ёки йўқлиги саволи устида ҳам бош қотирмоқда.

Категория: Долзарб мақолалар | Просмотров: 1055 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz