ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 09:28
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 30 » Журналист қотилларининг шахси аниқланган
Журналист қотилларининг шахси аниқланган
22:38
Ўқ узилган тўппончадан ярим йил илгари Қирғизистон шимолида жиноий доираларнинг таниқли бир аъзосини ўлдиришда ҳам фойдаланилган дея тахмин қилинмоқда.

Алишер Соиповнинг ўлимига Қирғизистондаги жиноий доираларнинг бир неча аъзоси алоқадор деб кўрилмоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигидан билдиришларича, қотилликда гумон этилаётганларнинг шахслари, исм-шарифлари аниқланган, бироқ тергов манфаати нуқтаи назаридан бу маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Қотилликни содир этганлар икки киши бўлган, бироқ ушбу жиноятга алоқадорлар сони бундан кўп бўлиши, деган тахмин билдирилган.

Ички ишлар вазирлиги гумондор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилган.

Таниқли журналист Алишер Соипов ўтган чоршанба куни Ўш марказида номаълум қуроллилар томонидан отиб кетилганди.

26 ёшли журналист Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Алишер Соиповнинг ўлдирилиши сабаби юзасидан бир неча талқинни ўрганиб чиқишаётганини маълум қилишмоқда.

"Журналист Соипов ўлими юзасидан бир неча талқин, версия кўриб чиқилмоқда. Қотиллик пул ундириш мақсадида содир этилган деган версия ҳам бор. Ҳозирда биз унинг Ўзбекистон, Туркия ва ҳаттоки Англия билан алоқада бўлганини аниқладик", деб айтган
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати котиби Бақит Сейитов.

Прикрепления: суврат 1
Категория: Хабарлар | Просмотров: 1022 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz