ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 02:38
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 31 » ҲАМКАСБЛАРГА МУРОЖААТ!
ҲАМКАСБЛАРГА МУРОЖААТ!
03:17
ҲАМКАСБЛАРГА МУРОЖААТ!

Ўзбекистонда журналистлик касби борган сари ҳавфли бўлиб бормоқда. Ҳатто ўлим ҳавфи мавжуд. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳамкасбимиз Алишер Соипов ҳаётига қилинган ёвуз қотиллик бунинг тасдиғидир.

Ва айнан бугун, журналистларнинг биродарлиги ҳар қачонгидан кўра муҳимроқ аҳамият касб эта бошлади. Қанчалик баландпарвоз туюлмасин, бизнинг кучимиз - бирлигимиздадир. Бу ҳукуматпараст Ўзбекистон журналистлари уюшмаси каби номигагина уюшма бўлиб қолмайди, ўзбекистон мустақил журналистларининг ўзаро кўмагига таянган ҳақиқий уюшма бўлади.

Биз шусиз ҳам кам қолдик ва бизни битталаб синдириш режимнинг мустабид машинаси учун ҳеч нарса эмас.

Ўзбекистон Журналистларининг Ҳақиқий Уюшмасига (ЎЖҲУ) бирлашиш вақти ва бир биримизга ишончли таянч бўлиш ва кўмак бериш келди. Ўзбекистон халқи учун машъум бир даврда фақат елкама елка турибгина ўзлигимизни сақлаб қолишимиз мумкин.

Агар бизнинг сўзларимиз сизда ишонч туғдирган бўлса ва сиз бизнинг мустақил ҳамжамиятимиз, қалам соҳиблари биродарлигига қўшилишга қарор берган бўлсангиз, сиз қуйидаги ЎЖҲУ аъзоси сўровномасини тўлдиришингиз керак бўлади.

АНКЕТА

Фамилиянгиз

Исмингиз

Отангизнинг исми (отчество)

Таҳаллус (агар бўлса)

ёшингиз

Умумий журналистлик стажи

Сиз ҳозир ҳамкорлик қилаётган нашр

Манзилингиз (е-мэйл, телефонлар…)

Тўлдирилган сўровномани ушбу манзилга йўлланг: galima@uznews.net ёки Uznews.net сайтининг Алоқа тармоғи орқали жўнатинг (сайтнинг ўнг бурчагида, тепада турган конвертчага эътибор қилинг).

ЎЖҲУ тақдим этилган аҳборотнинг очиқланмаслигига кафолат беради. Агар сиз ЎЖҲУга аъзолигингизни сир сақланишини хоҳласангиз, бу ҳақда сўровномага алоҳида сатрда илова қилиб бизни огоҳлантиринг.

Раҳмат,

Ҳурмат билан,

Сизнинг

Ўзбекистон Журналистларининг Ҳақиқий Уюшмасидаги ҳамкасбларингиз

Категория: Долзарб мақолалар | Просмотров: 985 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz