Биз ўзбек мухолифати фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналистлар таниқли шоир, ЭРК партияси ва Миллий Нажот Қўмитасининг раиси Муҳаммад Солиҳни таваллуд куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Муҳаммад Солиҳ ўзбек демократик ҳаракати асосчиси, халқимизнинг севимли фарзанди, ўзбек модерн адабиёти етакчиларидан биридир. Халқимиз тарихи, маънавиятимиз ва маданиятимиздаги эврилишларда шубҳасиз Муҳаммад Солиҳ каби миллат фидойиларининг муносиб ўрни бор. Улар қоронғуликни ёритган машъала, тушкунликка тушиб, ҳудудсизсиз кенгликларда толиққан йўловчилар учун бамисли маёқдир. Биз бу улуғ инсон билан доимо бир сафда эканлигимиз билан фахрланамиз. Ватанимиз озодлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида кураш олиб бориш барча ўзбеклар ва Ўзбекистонликлар учун шараф ва фарз бўлмоғи лозим! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! ЭРК партияси фаоллари ва ўзбек мухолифати вакиллари номидан: Сулаймон Мурод, ЭРК партияси МК аъзоси. Сафар Бекжон, ЭРК партияси МК ва Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси. Дўстназар Худойназар, ЭРК партиясининг Оврупо бўлими мувофиқлаштирувчиси. Аваз Фаёзов, “Бирдамлик” Ҳаракатининг Оврупа бўлими координатори. Қудрат Бобожон. журналист. Пирмуҳаммад Холмуаммад, “ЭРК” газетаси муҳаррири. Тўлқин Қораев, журналист. Юсуф Расул, журналист. Нудир Аҳмедов, ЭРК аъзоси. Андрей Жидик. ЭРК аъзоси. Фазлиддин Нурмуҳаммедов, ЭРК партияси Оврупа бўлими ёрдамчиси. Маъруфжон Абуғаффоров, ЭРК партиясининг Стокҳолм бўлими котиби. Георгий Морозов, “Бирдамлик” ҳаракати аъзоси. Феруза Мирзақулова, ЭРК фаоли. Йўлдош очилов, ЭРК партиясининг Швеция бўлими котиби. Бахтиёр Ҳасан, ЭРК партияси Украина бўлими котиби. Йўлдош Халилов, ЭРК аъзоси. Ҳусниддин Иватов, ЭРК аъзоси. Фарид Гадиров, ЭРК фаоли. Суҳроб Раҳматов, ЭРК аъзоси. Фарҳод Алиев, ЭРК аъзоси. Таваллуд кунингиз муборак! Суҳроб Раҳматов, ЭРК аъзоси. Фарҳод Алиев, ЭРК аъзоси.
|