ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 20:24
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 5 » Собиржон Ёқубов бир йилдан сўнг озод этилди
Собиржон Ёқубов бир йилдан сўнг озод этилди
02:51
Диний экстремизмга қарши мақолалар ёзган журналист диний экстремизмда гумон этилди. Конституцион тузумга тажовуз этиш ва диний экстремизмда гумон этилиб ўтган йил апрелида ҳибсга олинган Ўзбекистондаги "Ҳуррият" мустақил газетаси журналисти Собиржон Ёқубов озод этилган. Ҳамкасблари Собиржон Ёқубовнинг ҳибсга олинишини унинг матбуотда эълон қилинган охирги мақолалари билан боғлашган.

 "Ҳуррият"нинг ўтган йили март ойидаги сонида босилган мақоласида у украиналик журналист Георгий Гонгадзенинг ўлими ҳақида ёза туриб, сўз эркинлигини бўғишга уриниш Украинада "норинж инқилоби"га олиб келганини таҳлил қилишга уринган. Собиржон Ёқубов, шунингдек, 2005 йили Ҳаж зиёратига бориб келиб Ҳаж таассуротларига бағишланган туркум мақолалар эълон қилган.

Ҳамкасблари унинг Ислом фалсафаси билан яқиндан танишлиги ва мўътадил ёндошуви билан ажралиб туришини айтганлар. Собиржон Ёқубовнинг бир йиллик терговини маълум муддат Тошкент милицияси, бирмунча вақт эса Миллий хавфсизлик хизмати олиб борди. Журналистни эркинликка чиқарган маҳкама қарори билан ҳали Собиржон Ёқубовнинг ўзи ҳам танишмаган, бироқ ҳамкасбларининг маълум қилишича, қўйилган айбловлар исботини топмагани учун у озодликка чиқарилган.

Тошкентда ҳибсларнинг янги тўлқини Айни пайтда Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, сўнгги ҳафта ичида ўнга яқин фуқаро ҳибсга олинган. Қўлга олинганлардан баъзилари қариндошларининг Би-би-сига маълум қилишича, яқинларини ўтган ҳафта пайшанба куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари уйдан олиб кетишган ва ўшандан буён бирор бир дарак бўлмаган. Қариндошлар ҳибсга олинганларга айблов қўйилган-қўйилмагани борасида маълумотга эга эмасликларини айтишган. Қўлга олинганлардан бир нечтасини намоён этаётган ҳимоячига кўра, у ҳалигача мижозлари билан учрашгани йўқ ва улар қайси айбларни содир этишда гумон этилаётганларидан бехабар. Айрим хабарларга кўра, бу шахсларга диний экстремистик ташкилотлар тузиш ва аъзоликка оид айбловлар қўйилган.

Просмотров: 1044 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz