ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 02:39
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 6 » Тошкентда Канада фуқароси ҳибсга олинди
Тошкентда Канада фуқароси ҳибсга олинди
18:52
Канада мулозимларига кўра, асли хитойлик уйғурлардан бўлган Канада фуқароси Ҳусайнжон Жалил Тошкентда ҳибсга олинган.

Ҳусайн Жалилнинг турмуш ўртоғи Комила Телендиева собиқ Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Жалиллар оиласи Тошкентга ота-оналарини зиёрат қилгани келишган.

Би-би-си билан суҳбатда Комила Телендиева турмуш ўртоғининг Ички ишлар вазирлигида сақланаётганини тасдиқлаган, бироқ бирор бир айблов ҳали илгари сурилмаганлигини билдирган.

Москвадаги Канада элчихонаси матбуот котибининг маълум қилишича, консуллик бу иш билан шуғулланаяпти ва улар ҳибсга олинган шахснинг яқинлари билан алоқадалар.

Канада элчихонаси унинг қачон ва нима сабабдан ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар Канаданинг шахс дахлсизлигига доир қонунлари туфайли берилмаслигини билдирди.

Канада телевиденеси эса Ҳусайн Жалилнинг яқин дўсти, дея айтилган шахснинг сўзларига иқтибосан, Жалилнинг 27 март куни ҳибсга олинганини хабар берган.

Ҳусайн Жалил турмуш ўртоғига кўра, улар Тошкент Шаҳар Ички ишлар бошқармасининг кириш-чиқиш ва рўйхатдан ўтиш бўлимига виза муддатини чўздириш мақсадида боришган пайти у қўлга олинган.

Кейинчалик унинг тақдири ҳақида Ички ишлар вазирлигига маълумот излаб борган вақти, турмуш ўртоғига Ҳусайн Жалил Хитой ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан Интерполнинг қидирувда бўлган шахслар рўйхатига киритилгани туфайли ҳибсга олинганлигини билдирганлар.

Ўзбекистон расмий доиралари Ҳусайн Жалил нима сабабдан қўлга олингани ёки унга қандай айблар қўйилаётгани борасида маълумот берганларича йўқ.

Айрим ахборот агентликларига кўра, Жалил жаноблари Шинжонда уйғурлар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ва 1996 йили ватанини тарк этишга мажбур бўлган.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1006 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz