ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 21:45
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 9 » Байрамали Юсупов иши Страсбургда ҳам кўрилади
Байрамали Юсупов иши Страсбургда ҳам кўрилади
14:50
Басира

Ўзбекистонлик Байрамали Юсуповнинг (суратда) уни ўз юртига экстрадиция қилиш тўғрисида Россия Бош прокуратураси чиқарган қарор юзасидан ёзган шикоят аризаси 18 апрель куни Тюмень вилояти судида кўриб чиқилади.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” қўмитасининг марказий осиёлик сиёсий қочқинларга кўмак бериш дастури раҳбари Елена Рябинина бу хабарни тасдиқлаб, Б.Юсупов иши Страсбургдаги халқаро судда ҳам кўриб чиқилажагини маълум қилди.
“Б.Юсупов Бош прокуратурадан олган билдирувнома Страсбург судига жўнатилди. Шунингдек, Байрамали Юсуповнинг шикоят аризалари ҳам талаб этилган эди. Ҳозирда бу ҳужжатларнинг барчаси жўнатилган”, - деди Е.Рябинина (суратда).

Б.Юсупов Ўзбекистон ҳукумати талаби билан Россия хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган бўлиб, 7 ойдан буён Тюмень тергов изоляторида сақланмоқда. Б.Юсупов ўзига қочқинлик мақоми беришни рад этгани учун Тюмень миграция хизматини судга берган, туман ва вилоят судларида бу иш унинг фойдасига ҳал бўлмаганди.
Ўзбекистон фуқароси Байрамали Юсупов 1979 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган.

“Мемориал” маркази маълумотига кўра, у 1999 йилда Самарқанд давлат университетининг иқтисод факультетида ўқиб юрган кезлари Самарқанд вилояти ички ишлар ва миллий хавфсизлик бошқармаларига чақиртирилиб, сўроқ қилинган ва уларнинг тазйиқларига учраган. Улар ётоқхонасидан исломий китоблар топилган Байрамалидан ваҳҳобийлик оқими аъзоси сифатида ислом давлати қуриш истагида эканини тан олишни талаб этган. 1999 йил мартда Б.Юсупов университетдан ҳайдалган ва 2003 йилнинг апрелигача туркларнинг Тошкентдаги “Бурсел” қурилиш компаниясида ишлаб келган. Бироқ милиция ходимлари уни суриштириб, уйига бир неча бор келганидан сўнг яна қийноққа солинишдан қўрқиб Россияга кетган.

Б.Юсупов 2003 йил ноябрдан буён Тюмень вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи Россия – Туркия қўшма корхонасида ишлаётган эди.

2005 йил 23 январда Қарши тумани ички ишлар бўлими Б.Юсуповга нисбатан қидирув эълон қилган ва у ўша йилнинг 31 августида Тюменда ҳибсга олинган.

Ўзбекистон томони Б.Юсуповни конституциявий тузумга тажовуз қилиш, тақиқланган ташкилотларга аъзолик, чет элга қонунга хилоф равишда чиқиш каби жиноятларда гумон қиляпти.

Категория: Жамият | Просмотров: 917 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz