ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 22:22
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 9 » Насрулло Саидов таъқиб остида
Насрулло Саидов таъқиб остида
20:53
Бухоро вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати ва ИИБ томонидан қидирилаётган мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясининг вилоят Кенгаши раиси Насурлло Саидов конститутциявий тузумга тажовуз қилганлик, ноқонуний жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот тузиш ҳамда жамоат тартиби ва жамоат ҳавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатганликда гумон қилинмоқда.

Насрулло Саидов ўтган 2005 йилнинг 18 ноябрида "Эрк" партияси фаоллари Жамол Қутлиев ва Ҳазрат Аҳмедовлар ҳибсга олингач, таъқиблар остида Ўзбекистонни тарк этган ва Бишкекдаги БМТнинг қичқинлар бўйича комитетига мурожаат қилганди.

Қутлиев ва Аҳмедовлар Андижон воқеаларидан кўп вақт ўтмай машҳур ўзбек ҳофизи Дадахон Ҳасановнинг "Андижонда қатли ом бўлди" деб номланган қўшиғини аудио кассета шаклида халқ ичида тарқатганликда гумон қилиниб ҳибсга олингандилар. "Эрк" партиясининг ҳибсга олинган бу фаолига тергов пайтида конститутциявий тузумга тажовуз қилганлик, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатганлик айби билан жиний иш очилган.

2006 йилнинг дастлабки ойларидан Қутлиев ва Аҳмедов устидан олиб борилаётган яширин маҳкама яқинда вақтинча тўхтатилган.

Бухоролик ҳуқуқ ҳимоячиси О.Калонов ва судланувчиларнинг яқин қариндошларига кўра Насрулло Саидовга Қутлиев ва Аҳмедов билан уюшган ҳолда жиноят содир этганлик айби билан қидирув эълон қилинган.

Халқ ҳофизи ва "Туркистон булбули" нишондори Дадаҳон Ҳасановнинг Андижон воқеаларидан сўнг яратган "Андижонда қатли ом бўлди" деб номланган қўшиғи "Озодлик" радиоси орқали эълон қилингач халқ ичида анча машҳур бўлганди. Айрим маълумотларга кўра бу қўшиқнинг радио эшиттиришларидан ёзиб олинган нусхаси аудио кассетага ёзилиб халқ ичида тарқатилган. Айни шу воқеадан сўнг "Эрк" партиясининг Бухородаги фаоллари аудио кассетани сақлаганликда айбланиб ҳибсга олинган ва ҳофизнинг ўзи Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига чақирилиб сўроқ қилинганди.

Ҳибсга олинган "Эрк" фаолларидан бири Жамол Қутлиев қийноқлар остида Дадахон Ҳасанов қўшиқлари ёзилган аудио кассетани "Эрк" партиясининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Насулло Саидовдан олганлигини тасдиқлаган. Насрулло Саидов эса ўзига нисбатан аниқ хавф пайдо бўлганини сезиб мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганди.

-Ўзбекистонда Андижон воқеалари билан боғлиқ қўшиқларни ҳам эшитиш мумкин эмас, дейди Насрулло Саидов биз билан суҳбатда.- Ким бу ҳақда шеър ёзса ёки қўшиқ айтса жтноятчига чиқариб қўйилади. Андижон ҳақидаги қўшиқлар шу ҳақадар ҳукуматнинг талвасага солиб қўйган.

Насрулло Саидовнинг фикрича Андижон воқеаларидан сўнг ўнлаб шоирлар ушбу фожеалар ҳақида шеър ёзишган. уларнинг айримлар қўшиққа айланган.

Яқинда "Андижон" деб номланган туркум шеърлар муаллифи, бухоролик шоир Юсуф жумаев ҳам вилоят МХХга тергов учун чақирилгач, ўз она қишлоғини яширинча тарк этишга мажбур бўлди. Бир йил давомида Андижон фожаларини ўз ижодида тилга олган Наманганлик шоирлар Ҳайдарали Комилов ва Ризо Обид, Андижонлик Нурмуҳаммад Азизов ва бизга номаълум бўлган кўплаб ижодкорлар терговга тортилди. Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, шоир Холдор Вулқон таъқибларга учраб Ўзбекистондан чиқиб кетишгача борди.

Бугун ҳақиқий қўшиқлар ижодкорлари ва уларнинг мухлислари Ўзбекистонда жиноятчи сифатида суд қилинмоқда ёки улар таъқиб ва тазйиқлар бўрони остида яшириниб юришга ва ватанни тарк этишга мажбур бўлишмоқда.

Юсуф Расул, мустақил журналист, Швеция.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1425 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz