Ўзбекистонда худди аввал бўлгани каби ички ишлар ходимлари ва МҲХ тарафидан махбусларга қарши қийноқлар кенг қўлланилмоқда. Бу борада БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак Озодлик мухбирига билдирди. "Қийноқлар ўзбек милицияси ва миллий ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. "Диссидентларва режимга қарши бўлган бошқа гуруҳлар алоҳида шафқатсиз қийноқларга солинмоқда" деди Новак суҳбат чоғида.