ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 02:13
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 12 » Суд Санжар Умаровни тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берди
Суд Санжар Умаровни тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берди
18:31
Дастлабки суд ҳукми билан 10,8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Санжар Умаровнинг шикоят аризаси асосида бу иш қайта кўриб чиқилаётган судда унинг тиббий кўрикдан ўтказилишига рухсат берилди.

“Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси етакчисининг адвокати Виталий Красиловский сўзларига кўра, суднинг 11 апрель кунги мажлиси бошланишида у судга С.Умаровни тиббий кўрикдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган.
“Илтимосим қабул қилиниб, ҳимоямдаги шахсга ëрдам кўрсатилди. С.Умаровнинг аҳволи ëмонлашган, ранглари оқариб, қўллари қалтирамоқда. Шундан сўнг дастлабки судда иштирок этган гувоҳлар яна чақиртирилди ва улар гувоҳлик бера бошлади. Суднинг иккинчи куни деярли ана шундай якунланди”¸ - деди адвокат.

Суднинг сешанба кунги мажлисини кузатган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов тиббий кўрикдан ўтган С.Умаровнинг соғлиғи ёмон эканини билдирди.

“Тиббиëт ходимлари С.Умаровнинг қон босими 80х160 га чиқиб кетгани, юраги соғлом эмаслиги ва ўзини яхши ҳис қилмаëтганини айтди”, - деди С.Икромов.

Суднинг 10 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Тошкент шаҳри прокурори дастлабки суд ҳукми билан С.Умаровга берилган жазо муддатини қисқартиришни сўраганди. Шунингдек, прокуратура дастлабки судда гувоҳлик берган шахсларнинг барчасини судга чақиришни талаб қилганди.

“Озодлик” мухбири Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқовадан шаҳар прокуратурасининг бу қарорини изоҳлаб беришни сўради.

“Борди-ю прокурор у ëки бу жараëнда эълон қилинган ҳукмни мамлакат қонунларига зид топса, у ҳолда прокуратура шикоят аризасини кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Санжар Умаров судида худди шуни кузатаяпмиз”, - деди С.Ортиқова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов эса прокуратуранинг бундай қарорга келиши биринчи бор кузатилаётганини таъкидлади.

“Илгарилари (прокуратура) сиëсий мотивлар ëки диний эътиқоди учун қамалганлар ҳукмини қайтадан кўриб чиқишни талаб қилмаган. Назаримда, Санжар Умаров устидан суднинг адолатсиз ўтгани халқаро жамоатчилик томонидан танқид қилиб келинаëтгани ҳам воқеанинг шундай тус олишига сабаб бўлмоқда”, - деди С.Икромов.

Суд 12 апрель куни ўз ишини давом эттиради.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 887 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz