ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 08:06
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 13 » Ҳуқуқ ҳимоячиси оиласига таҳдид
Ҳуқуқ ҳимоячиси оиласига таҳдид
03:29
Uzbekinfo.org, Юсуф Расул, Швеция

Айни пайтда Швецияда муҳожирликда яшаётган ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти Поп тумани бўлими раиси Ҳайитбой Қўзиев оила аъзоларига нисбатан таъқиб ва босимлар кучайиб бораётганини маълум қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра уни Наманган вилояти, Поп тумани Халқобод шаҳарчасида яшаётган оила аъзолари мунтазам назорат остида қолмоқда.

Ҳайитбой Қўзиев 2005 йилнинг июл ойи бошида ўзига нисбатан бошланган таъқиблардан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганди.

Уни айтишига кўра бу воқеадан сўнг ички ишлар ходимлари уни уйида тинтув ўтказишган.

-Уйимиз атрофи ҳозиргача доимий назарот остида. Қариндош уруғларим ёки бирор танишлар келгудек бўлса, ҳокимият ва ички ишлар ходимлари ўша замони етиб келиб, меҳмонларни сўроқ қилишган, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси. -Уйимдан келган хатларга қараганда бизникига ҳатто қариндошларимиз ҳам келишга қўрқади. Қўшниларимиз ҳам ташвишга тушиб қолишган.

Ҳайитбой Қўзиевнинг айтишича оила аъзоларига қилинаётган босимлар унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқдир.

"Мен инсон ҳуқуқлари билан шуғулланганим учун оилам шу қадар таъқиб остида яшамоқда", дейди у.

Маҳаллий ҳокимият халқ орасида ҳуқуқ ҳимоячисини обрўсизлантириш мақсадида унга "ваҳобий" деган ёрлиқни ёпиширишга ҳаракат қилиб келаётган эди. Ҳатто Наманган вилоят давлат телевиденияси орқали Ҳайитбой Қўзиевни қораловчи махсус кўрсатув ҳам берилган.

"Бундан мақсад обрўимини тўкиш ва бошқаларни ҳам қўрқитиб қўйиш. Ҳукумат фаол кишиларга нисбатан шу хилдаги ноинсоний кураш олиб бормоқда", дейди Ҳ.Қўзиев.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Поп туманида ва қочқинликда юрган кезларида Бишкек шаҳрида бир неча марта норозилик пикетлари ўтказган.

Юсуф Расул, мустақил журналист, Швеция.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1056 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz