ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.06, 18:55
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 14 » Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!
Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!
00:41
Бугун 13 апрел куни муҳолифатдаги "Бирлик " ҳалқ ҳаракатининг асосчиси, ҳалқ ҳофизи Дадахон Ҳасановга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг уч моддаси бўйича айблов эълон қилингани маълум бўлди. Булар 169 ( Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик), 168 ( Оммавий ахборот воситалари орқали президент шахсини ҳақаротлаш), 244 прим 1 (ноқонуний ташкилотлар ташкил қилиш ва уларга раҳбарлик қилиш) каби моддалардир.
Бундан бир кун олдин Тошкент шаҳар пракурори санкциясига кўра ҳофизнинг уйи тинтув қилинган ва унинг қўшиқлари ҳамда шеърлари ёзилган аудио кассеталар ҳамда ДЕУ "Эсперо" русумли шахсий автомашинаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган эди.

Муҳожиротдаги ёзувчи Сафар Бекжоннинг айтишича Дадахон Ҳасанов бўлаётган воқеалардан ташвишга тушаётгани йўқ.

"Дадаҳон Ҳасановни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати тергов қилмоқда. Ҳофизга нисбатан ҳуқуқ тартибот ходимларининг муносабати олдингидек ёмон эмас. Кеча МҲХ ходимлари ҳофиз билан суҳбатда унга қўйилаётган айблар жуда оғирлигини тушунтиришган", дейди Сафар Бекжон.

Дадаҳон Ҳасановга қўйилган айбловлар ҳалқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги бугунги режимга нисбатан нафрат ва ғазабини янада алангалатиб юборгандек бўлди. "Озодлик", Би Би Си ва бошқа етакчи ахборот воситалари бу хақда ташвишли хабарлар тарқатишди. Ўзбекистонда норасмий фаолият кўрсатаётган "Виждон тутқунларини қутқариш" қумитаси матбуот марказининг кеча тарқатган хабарида шундай сўзлар бор;

"Дадахон Ҳасанов мухолифатнинг кўзга кўринган фаоли, "Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчисидир. У ўз қўшиқларида адолатсизликларга, ҳукумат амалдорларининг оддий одамларга нисбатан амалга ошириб келаётган ҳуқуқбузарликларига нисбатан халқ ғазабини ифода этади, шу боис ҳофиз халқ ҳурматига сазовор бўлган".

Қўмита тарқатган баёнотда айтилишича, ҳалқ ҳофизининг ҳалқ ичида бу қадар машҳурлиги ҳукуматга тинчлик бермай келди. 90 йилллар бошида у қамоққа олиниб, ИИВ ертуласига ташланди. Озод этилгач у узоқ йиллар давомида махсус хизматлар назорати остида яшади. Мамлакат ичида ва ташқарида ҳаракатланиш учун ҳофиз махсус хизматлардан рухсат олиши шарт эди.

Янги йил олдидан Дадахон Ҳасанов МХХга ўз овозини экспертиза қилишлари учун таклиф этилганди. Тарқалган хабарларга кўра республикада ҳофизнинг ҳукумат ва президентни танқид қилувчи қўшиқлари кенг тарқалган.

2005 йилда Дадахон Ҳасановнинг шахсий ҳаётида икки катта йўқотиш бўлди, йил бошида унинг умр йўлдоши, орадан ярим йил ўтмай катта ўғли вафот этди. Бу ҳодисалардан сўнг 65 ёшга кириб қолган кекса ҳофизнинг соғлиги ёмонлашди.

"Биз мамлакатимиздаги ҳар бир виждонли фуқароларга, халқаро жамоатчиликка мурожаат қиламиз; яна бир ҳалқ ҳофизи бугун диктатуранинг қурбонига айланиши мумкин. Режимнинг халқ ҳофизи, адолат ва ўзбек халқининг озодлиги курашчисини мавҳ этишига йўл қўймайлик. Дадахон Ҳасановнинг ҳимояси учун курашайлик!

Биз ҳукумат ва президентдан талаб қиламиз; Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!", дейилади "Виждон тутқунларини қутқариш" қумитаси баёнотида.

Муҳожиротдаги ёзувчи Сафар Бекжоннинг фикрича бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати барча демократик кучларни мамлакатдан ҳайдаб чиқармокда. Бундан мақсад Андижондаги каби воқеалар яна такрорланса уларни фош этадиган кишиларни мамлакат ичида умуман қолдирмасликдир.

"Бугунги кунда Дадахон ака учун икки йўл бор. Биринчи йўл; бўлаётган жамики воқеаларга ва жамиятдаги муаммоларга нисбатан сукут сақлаб, жим ўтириш. Бу ҳукуматнинг сирли равишда ҳофизга қўяётган биринчи шартидир. Иккинчи йўл; агар ҳофиз биринчи шартни бажармаса Ўзбекистондан чиқиб кетиши керак. Бунга махсус хизматлар осон йўл очиб беришлари аён".

Агар Дадахон Ҳасанов бу икки йўлдан бирортасини ҳам танламаса унда нима бўлиши мумкин?

Сафар Бекжоннинг фикрича ҳофиз жим ўтира олмаса ёки мамлакатдан чиқиб кетишни истамаса уни қамаб қўйишлари кўриниб турибди. Қайси йўлни танлашни Дадахон Ҳасановнинг ўзи ҳал қилиши керак.

Юсуф Расул, мустақил журналист, Швеция.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 962 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz